Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet234/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Палеогеографияси. Бўрда бошланган денгиз регрессияси палеогеннинг бошида ҳам давом этган, аммо бу даврнинг ўрталарида у Евросиёнинг анча қисми: Шарқий Европа текислигининг жанубий қисми, Ўрта Осиё ва Ғарбий Сибир текисликлари, Ғарбий Европа палеозой тоғларини ажратиб турувчи текисликларини қамраб олган янги трансгессия билан алмашади. Шу билан бир вақтда олигоценнинг охирда Тетис ва Тинч океанининг ғарбий қисмида неогенда ҳам давом этган тектоник ҳаракатлар ривожланади.
Палеоген даврининг бошларида шимолий яримшардаги эпигерцин платформалари эгаллаган йирик денгиз трансгрессияси ривожланади ва Шарқий Европа платформасининг жанубини, Арабистонни ва Африканинг шимолини қоплаб олади. Шимолий Америка ва Сибир платформалари эса қуруқлигича қолган.
Жанубий Америка бошқа континентлардан тўлиқ ажралиб қолади ва ўзининг дастлабки сутэмизувчилари билан характерланади Африка, Ҳиндистон ва Австралия бир-биридан янада ўзоқлашади. Бутун палеоцен давомида Австралия Антарктида яқинида жойлашган. Денгиз сатҳи пасайган, ер шарининг кўп жойларида янги қуруқликлар вужудга келади.
Иқлими. Ўрта ер денгизи минтақасидан жанубда иқлим шароитлари деярли ўзгармаган. Бунда Евросиёнинг мезозойдан бошланган палеотропик флораси ва ҳозирги ҳинд-малай фаунаси келиб чиққан ҳайвонот олами ривожланган. Бу ҳудуд учун палеогенда пайдо бўлган хартумлилар ва приматлар характерлидир. Тетис океани бу органик дунё ривожланишининг икки маркази ўртасида турлар алмашиниши учун тўсиқ бўлган. Кейинчалик бу ролни унинг ўрнида вужудга келган тоғлар ўтайди.
Палеогеннинг иккинчи яримида шимол ва жануб иқлими орасидаги фарқ янада кучаяди. Бу эса органик дунёда ўз аксини топади. Жанубий қисмида пальмалар, дарахтсимон папоротниклар, лаврлар оиласи, мирт, доимий яшил дуб, тропик қарағай ва бошқа оилалар вакилларидан иборат бўлган тропик ва субтропик полтава флораси шаклланади. У иссиқ, аммо унча нам бўлмаган иқлимга тўғри келади. Евросиёнинг шимолида илиқ ва мўътадил иқлимнинг барг тўкувчи тўрғай флораси ривожланади. Уларнинг таркибига асосан барг тўкувчи дарахтлар - каштан, бук, клен, ликвидамбр, қадимги секвойя, ботқоқлик кипариси ва б. кирган. Иқлимнинг аста-секин совиб бориши натижасида полтава флораси чекина бошлаган ва йўқолиб кетган, уларнинг ўрнини жануб ва ғарбда тарқалган тўрғай флораси эгаллаган. Иқлимнинг янада совуши туфайли шимолда бореал (игна баргли) флора тарқалган.
Неотектоник жараёнлар ва улар билан боғлиқ бўлган рельеф ўзгариши иқлимда ҳам муайян ўзгаришларга олиб келган. Палеогеннинг иккинчи яримидаёқ материкнинг бутун шимолий қисмида иқлим аста-секин совий бошлаган. Бу ўзгаришлар органик дунёнинг дифференциациясига, жануб ва шимол орасидаги фарқнинг ошишига олиб келган. Совуқ иқлим иссиқ севувчи флора ва фаунанинг қирилиб кетишига ва жануб томон силжишига олиб келган. Уларнинг ўрнини бореал ва арктика организмлари эгаллаган, материкларнинг ички районлари қурғоқчил ўлкларга айланиб, арид майдонлар кенгайган. Шарқда ва айниқса жанубда пайдо бўлган энг йирик тоғ тизмалари Евросиёнинг ички районларини Тинч ва Ҳинд океанларидан келадиган нам ҳаво оқимларидан тўсиб қўяди. Марказий Осиёнинг кенг ҳудудларида қурғоқчил ва кескин континентал шароитлар кузатилади. Шу туфайли ўрмонлар ва ўрмон ҳайвонлари йўқолиб кетади, уланинг ўрнини қуруқ иқлимга мослашган ҳайвонлар ва ўсимликлар эгаллайди.
Фақат материкнинг энг жануби ва жанубий-шарқида иқлим шароитлари мезозойнинг охиридан бошлаб сезиларли ўзгаришларга учрамаган. Органик дунё ривожланиши жараёни тропик флора ва фауна шаклланиши томон узлуксиз кечган.
Плейстоцендаги иқлимнинг совуши Евросиёнинг шимолий қисмида материк муз қопламасининг кенгайишига ва деярли материкдаги барча тоғликларни муз босишга олиб келган. Материк музликлари қопламаси Европа ва Ғарбий Сибирни эгаллаган. Уларнинг паст кенгликларга силжиши ўсимлик қопламаси ва ҳайвонларнинг йўқолиб кетишига олиб келган. Музликларнинг четлари бўйлаб тундра ва совуқ чўллар тарқалган. Бу районларда лёслар ва лёссимон жинслар шаклланган, ҳозирги вақтда қирилиб кетган (мамонтлар, жунди носорогов) ёки ҳозир тундраларда яшовчи (шимол буғулари, овцебиклар, лемминглар) турлардан иборат бўлган ўзига хос фауна ҳамда ҳозирги вақтга келиб қисман йўқолиб кетган чўл ва ўрмончўл ҳайвонлари (отлар, сайгаклар, бизонлар, буғилар) ривожланган.
Материкларнинг муз босмаган жанубий ва ички районларида муз босиш эпохалари билан дарё ва кўлларнинг зич тармоқлари вужудга келиши ва органик дунёси анча бойиган намгарчилик даврлари боғлиқ бўлган. Тўрғай флорасининг қолдиқлари иқлим шароитлари кам ўзгарган жойларда сақланиб қолган. Иссиқ севувчи полтава флораси деярли тўлиқ қирилиб кетган, фақат унинг элементлари Евросиёнинг субтропик флораси таркибида ҳозиргача сақланиб қолган.
Материк муз босиши кўп каррали бўлган. Уларнинг излари рельефда ва тўртламчи давр ётқизиқларида ўз аксини топган. Максимал муз босиш эпохаларида (250-75 минг йил илгари) музликлар иккита марказдан - Скандинавия яримороли ва Британия оролларидан тарқалган. Музликлар Европанинг бутун шимолидан Карпат тоғларининг этакларигача ва Ўрта Европа тоғларигача тарқалган. Музликлар Шимолий денгизни ва Атлантика океанининг ёндош ҳудудларини қамраб олган.
Максимал муз босиш чегараси харсанглар ва морена ётқизиқлари бўйича аниқланади. Кейинги муз босиш (70-11 минг йил илгари) анча кам ҳудудларни қоплаган. Унинг чегараси рельефда яхши ифодаланган ва Болтиқ қатори номини олган охирги ҳосилаларининг қамбари билан белгиланади.
Муз босиш эпохалари вақтида Дунё океанининг сатҳи пасайган, қуруқлик майдонлари эса кенгайган. Шу туфайли Британия ороллари бир неча бор материк билан туташган, Евросиёнинг шимолидаги материк саёзлиги очилиб қолган, Беринг бўғози ўрнида Евросиё ва Шимолий Америка орасида кўприк вужудга келган. Шу кўприк орқали икки материк орасида ҳайвонлар алмашган, у орқали Осиёдан Шимолий Америкага одам келган. Ҳозирги одамларнинг аждодлари жанубий, ички тропик районлардан тарқалиб, аста-секин Ўрта ер денгизи ва Европанинг ўрта қисмини эгаллаган. Музоралиғи эпохаларида ва охирги муз босиш чекингандан сўнг, улар Европанинг шимолига, ундан эса Шимолий Америкага ўтган. Сўнгги муз босиш эпохасининг охиригача (8-10 минг йил илгари) қуруқлик Жанубий-Шарқий Осиёда ҳозиргига қараганда кенгроқ бўлган. Бу кўприк орқали Австарлияники билан ҳайвонлар алмашган ва Австралияга ҳам одам ўтган.
Муз босиш эпохасидан сўнг Дунё океанининг сатҳи кўтарилган ва шу туфайли Евросиёнинг ўлчами ва кўриниши бирмунча ўзгарган: трансгрессия материкнинг шимолида ва ғарбида Атлантика ва Шимолий Муз океанларининг эпиконтинентал денгизлари пайдо бўлишига олиб келган, шимолий-ғарбда Шимолий Америка ва жанубий-ғарбда Австралия билан қуруқлик орқали алоқа батамом тўхтаган. Ички денгизлар – Болтиқ, Қора денгизларнинг ўлчами ва сатҳи бир неча бор ўзгарган. Каспий денгизи ажралиб қолган.
Музларнинг эриб кетиши ва иқлимнинг аста-секин илиб бориши арктика флора ва фаунасининг шимолга чекинишига ва уларнинг қисман тоғли районларга кўчишига олиб келган. Материкларнинг ички районларида арид иқлим шароитларида ксерофит ўсимликлар кенг тарқалади. Голоцен давомида Евросиёда иқлим шароитларининг ўзгариши бир неча бор такрорланган, аммо энди муз босиш эпохаларидагидек кескин бўлмаган.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish