Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet229/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Фосфорит конлари Шарқий Европа платформаси ҳудудида маълум. Заҳиралари бўйича дунёда энг йирик фосфоритли қамбар Африканинг шимолида Мароккашдан Сириягача чўзилган.
Туз конлари. Туркманистон ва Шимолий Америкадаги лагуна ётқизиқлари билан туз конлари боғлиқ.
Маъдан конлари. Интрузив жинслар билан боғлиқ конлар Ўрта ер денгизи ва Тинч океани ҳаракатчан қамбарларида ривожланган. Кечки юра эпохасидаги энг характерли маъданлар бўлиб қалай, молибден, вольфрам, олтин, кумуш ва полиметалл конлари ҳисобланади. Бу маъданларнинг ҳосил бўлиши Байкалорти, Верхоян-Чукотка вилоятларида, Малакка яриморолида, Индонезия ва Кордильера тоғларида нордон интрузияларнинг ёриб кириши билан боғлиқ. Кавказдаги энг йирик Садон полиметалл кони юра ёшига эга. Юра вулканизи билан Альп, Болқон, Калифорниядаги марганец ва Кавказортидаги (Кафан) мис кони боғлиқ.
Бўр ёшидаги нордон интрузиялар билан Тинч океани қамбаридаги полиметал ва олтин конлари боғлиқ. Қалай, қўрғошин ва олтин конлари Россиянинг шимолий-шарқида ва Шимолий Американинг ғарбида маълум. Қалайли қамбар Малайзия, Таиланд ва Индонезия ҳудудларидан ўтган. Қалай, вольфрам, сурьма ва симобнинг йирик конлари Хитойнинг жанубий-шарқида ва Жанубий Кореяда маълум. Жанубий Африка ва Ҳиндистондаги бўр ёшидаги кимберлит трубкаларида олмос конлари тўпланган.
Эрта триас нураш қобиқлари билан Ўрол жанубида ва Ўрта Сибирнинг шимолидаги минерал бўёқларнинг конлари боғлиқ. Шимолий Қозоғистонда каолин гил конлари ривожланган. Континентал ётқизиқлардаги чўкинди уран конлари катта аҳамиятга эга. Уларнинг орасида энг йириги АҚШ даги Колорадо кони ҳисобланади. Мис, никел, кобальт, темир маъданлари ва графит конлари асосан Ўрта Сибирдаги трапп вулканизми билан боғлиқ. Триас ёшидаги олтин, кумуш, қўрғошин, рух, мис, қалай конлари Австралиянинг шарқий соҳилларида кузатилади.
Бўр даврининг иккинчи ярмида Африка ва Австралияда латерит қопламалари шаклланган. Бокситларнинг анча йирик конлари бўр даврида ҳосил бўлган. Тўрғай ботиқлиги, Енисей кряжи, Жанубий Ўрол, Украина қалқони ва Ўрта ер денгизи қамбарида (Франциянинг жануби, Греция, Испания, Туркия, Эрон) мавжуд.
Ёзув бўрининг йирик заҳиралари Шимолий Америка ва Шарқий Европа платформалари ҳудудларида тўпланган.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish