Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


Темирмарганецли конкрециялар ва қобиқлар



Download 62,78 Mb.
bet185/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Темирмарганецли конкрециялар ва қобиқлар. Дарёлар океан ва денгизларга турли хил минерал эритмаларини келтиради. Денгиз суви кимёвий таркибида барча элементлар ва газлар эриган бўлади. Кимёвий чўкиндиларнинг ҳосил бўлишида эритмаларнинг тўйинганлиги, сувнинг ҳарорати ва босими катта аҳамиятга эга. Кимёвий чўкиндилардан кўпроқ оҳактош пайдо бўлади. Бундан ташқари, денгизларда темирли, марганецли бирикмалар ҳам ҳосил бўлади. Демак океан ва денгизлардаги эритмалар чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлишида муҳим аҳамиятга эгадир.
Қизил чуқурсувли гиллар билан океан тубида темир ва марганецнинг гидооксидларидан таркиб топган конкрециялар учрайди. Бу темирмарганецли конкрециялар (ТМК) думалоқ, эллипсоидал, ялпоқ шаклларда бўлиб, ўлчамлари миллиметрдан бир неча сантиметрларгача боради. Конкрецияларда темир ва марганецдан ташқари қимматли металлар - Сu, Ni, Co, Zn, Mo мавжуд.
Конкрециялар барча океанларда ва ҳатто денгизларда тарқалган, Тинч ва Ҳинд океанларида айниқса кўп учрайди.
ТМК қуйидагилар натижасида ҳосил бўлади:
- сувда муаллақ ҳолда мавжуд бўлган темирмарганецли мод­даларнинг чўкмага ўтиши (седиментацион тип).
- чўкиндилар диагенезида (бўшоқ жинсларнинг зичлашиши).
Конкрециялар жуда секин, миллион йиллар давомида ўсади. ТМК дан ташқари Ўрта Атлантика тизмасининг рифт водийсида маъдан қобиқлари ҳам учрайди. Бу қобиқларнинг қалинлиги бир неча сантиметрга боради. Улар деярли тоза марганец гидрооксидларидан иборат. Ўсиш тезлиги ТМК ларникига нисбатан юзлаб марта ортиқ.
Бунда 30 йил олдин океанларнинг рифт зоналаридан маъданли эритмалар чиқиши ва улар сульфидли ётқизиқлар ҳосил қилиши аниқланган. Океанларнинг бундай гидротермал фаолияти сувости аппаратлари ёрдамида ўрганилган.
Баландлиги 100-150 м гача борувчи печкадан чиқаётган тутунни эслатувчи кўп миқдорда қора рангли моддалар олиб чиқувчи бу гидротермал жараёнлар «қора чекувчилар» номини олган.
Океанлар тубининг маъданли моддалар чиқиш жойларида метал сульфидлари чўкмага ўтиб, баландлиги бир неча ўнлаб метрларга етувчи, марказида «қора чекувчилар» бўлган устунлар, конуслар, миноралар шаклдаги таналарни ҳосил қилган (182-расм).


Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish