Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


Литосфера плиталари тектоникаси фан тизими сифатида



Download 62,78 Mb.
bet90/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

8.4. Литосфера плиталари тектоникаси фан тизими сифатида


Ҳозирги даврда тектоникани фақат геологик концепция деб қараб бўлмайди. У Ер ҳақидаги барча фанларда асосий аҳамиятга эга, унда турли тушунчалар ва тамойилларга асосланган бир неча услубий ёндошув ажратилади.


Кинематик ёндошув нуқти назаридан литосфера плиталари ҳаракатини сферада фигуралар сурилишининг геометрик қонунлари билан тушунтириш мумкин. Ернинг устки қисмини турли ўлчамдаги бир-бирига нисбатан сурилувчи литосфера плиталарининг мозаикаси деб қаралиши мумкин. Палеомагнит маълумотлари турли вақтларда ҳар бир литосфера плиталарига нисбатан магнит қутубларининг жойлашган ўрнини тиклаш имконини беради. Турли литосфера плиталари бўйича маълумотларни умумлаштириш литосфера плиталарининг бутун геологик тарих давомида сурилиш кема-кетлигини қайта тиклашга олиб келди. Бу маълумотларни ҳаракатсиз қайноқ нуқталардан олинган маълумотлар билан умумлаштириш литосфера плиталарининг мутлақ сурилишини ва Ер магнит қутблари ҳаракат тарихини аниқлаш имкониятини яратди.
Теплофизик ёндошув. Ерни иссиқлиқ энергиясини қисман механик энергияга айлантирувчи иссиқлик машинаси деб қараш мумкин. Бундай ёндошув доирасида Ернинг ички қобиқларидаги моддалар ҳаракати Навье – Стокс тенгламаси бўйича қовушоқ суюқлик оқими сифатида моделлаштирилади. Мантия конвекцияси мантия оқими структурасида муайян аҳамиятга эга бўлган фазовий ўзгаришлар ва кимёвий реакциялар билан бирга кечади. Геофизик зондлаш маълумотлари, теплофизик экспериментлар натижалари ҳамда аналитик ва сонли ҳисоб-китобларга асосланиб олимлар мантия конвекцияси структурасини, оқимлар тезлиги ва чуқурликда кечувчи бошқа муҳим жараёнларни аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу маълумотлар Ернинг энг чуқур қисмлари тузилишини тушуниш учун жуда муҳим ҳисобланади. Чунки мантия ва ядрони бевосита ўрганиб бўлмайди, аммо улар сайёра юзасида кечадиган жараёнлар учун жуда катта таъсир кўрсатади.
Геокимёвий ёндошув. Литосфера плиталари тектоникаси геокимёси Ернинг турли қобиқлари орасида узлуксиз модда ва энергия алмашуви механизми сифатида муҳим. Ҳар бир геодинамик вазият учун тоғ жинсларининг ўзига хос мажмуаси характерли бўлади. Ўз навбатида ушбу характерли хусусиятлар бўйича тоғ жинслари ҳосил бўлган геодинамик вазиятни аниқлаш мумкин.
Тарихий ёндошув. Ер сайёрасининг тарихи маъносида литосфера плиталари тектоникаси – бу бирлашувчи ва парчаланувчи континентлар, вулкан занжирларининг пайдо бўлиши ва сусайиши, океанларнинг вужудга келиши ва ёпилиши тарихидир. Ҳозирги вақтда ер пўстининг йирик блоклари учун сурилиш тарихи барча тафсилотлари билан тикланган. Аммо унча катта бўлмаган блоклар ва кичик литосфера плиталари тарихини тиклашда анча услубий қийинчиликлар мавжуд. Энг мураккаб геодинамик жараёнлар литосфера плиталарининг тўқнашиш зоналарида содир бўлади. Бу зоналарда кўпчилик майда блоклар – террейнлардан таркиб топган тоғ тизмалари ҳосил бўлади. Қояли тоғларни ўрганишда геологик тадқиқотларнинг янги бир йўналиши – террейнларни ажратиш ва уларнинг тарихини тиклаш борасидаги ўрганиш усулларини ўзида жамловчи террейнли таҳлил шаклланди.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish