Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet60/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Амалий аҳамияти. Кварцитлар жуда мўртлиги билан фарқ қилади ва қийин қайта ишланади; юқори иссиқбардош, кислота ва ишқорбардошлиги туфайли асосан динас ишлаб чиқаришда ва абразив материал сифатида ишлатилади. Кварцитларнинг чиройли турлари ажойиб декоратив ва сайқал тошлари ҳисобланади.
Сланецлар иссиқбардош, изоляцион материаллар, безак буюмлар тайёрлашда фойдаланилади. Амфиболитларнинг қора рангли турлари тақинчоқ ва сайқал тошлари ҳисобланади. Плиталар тайёрлаш учун фойдаланилади. Мармарлар қурилиш материали сифатида қўлланилади.


Ультраметаморфизм жинслари. Ультраметаморфизмда асосан мигматитлар, гранитлар ва гнейс-гранитлар пайдо бўлади.
Мигматитлар таркиби бўйича биржинсли бўлмаган йўл-йўлли текстурали жинслардир. Улар меланократли субстратда лейкократли қатламчаларнинг ривожланганлиги билан характерланади. Мигматитлар таркибининг асосини ўрта ва юқори даражали метаморфизм жинслари - кристалли сланецлар, гнейслар, амфиболитлар ташкил этади. Мигматитларнинг лейкократли қисми одатда кварц-дала шпатили таркибга эга бўлиб, у аплитларга ва пегматитларга яқин.
Гнейс-гранитлар - метаморфик жинсларнинг гранитизацияси жараёнида тўлиқ ўзгарган гранит таркибли ва гнейсли текстурага эга жинслардир.
Амалий аҳамияти. Амалий аҳамиятга эгамас.


Контакт метаморфизми жинслари. Улар роговиклар ва скарнлардан таркиб топган. Минерал таркиби пироксенлар, плагиоклазлар, гранатлардан иборат. Паст ҳароратли турлари эпидот, актинолит, карбонатлар ва маъданли минераллардан таркиб топган бўлади.
Келиб чиқиши. Роговиклар ёндош алюмосиликатли жинсларга, скарнлар эса ёндош карбонатли жинсларга нордон магманинг ёриб кириши туфайли контакт метаморфизми зонасида модда алмашуви натижасида ҳосил бўлади. Бу жараёнларда иссиқ магматоген эритмалар қатнашади.
Силикатлар ва алюмосиликатлардан (пироксенлар ва гранатлар) таркиб топган оҳакли ва магнийли минераллардан (форстерит, диопсид, шпинел, флогопит) иборат магнезиал скарнлар ажратилади. Оҳакли скарнлар аксарият ҳолларда паст ва ўрта чуқурлик (10-12 км гача) шароитларида постмагматик босқичда вужудга келади. Магнезиал скарнлар ёриб кирувчи магма билан доломитлар орасида кечадиган реакция жараёнлари таъсирида ёки катта чуқурлик шароитларида (10-12 км дан ортиқ) ҳосил бўлади.
Амалий аҳамияти. Скарнлар муҳим амалий аҳамиятга эга. Улар билан мис, темир (магнетит), молибден (молибденит), вольфрам (шеелит), қалайнинг (касситерит) фойдали қазилма конлари боғлиқ. Шу туфайли саноат аҳамиятига эга конларнинг алоҳида скарнли тури ажратилади.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish