Ҳ.М.Абдуллаев (1912-1962йй).
Ўзбекистон ҳудудининг геологиясини режали ўрганиш XX - асрнинг 30 - йилларидан бошланган. Жумладан, машҳур геолог Х.М.Абдуллаевнинг «Маъданларнинг интрузиялар билан генетик боғлиқлиги», «Дайкалар ва маъданланиш», «Ўрта Осиёда магматизм ва маъданланиш» каби асарлари фойдали қазилмаларни қидиришда доим дастуруламал вазифасини бажариб келмоқда.
Гидрогеология ва мухандислик геологияси соҳасида Г..А.Мавлонов, Н.К.Кенесарин, литология сохасида В.П.Попов, О.М.Акрамхўжаев, петрография соҳасида И.Х.Ҳамрабоев, Т.Н.Долимов, тектоника соҳасида О.М.Борисов, М.О.Ахмаджонов, Р.Н.Абдуллаев каби йирик олимлар Ўзбекистон геологиясининг турли тармоқлари бўйича самарали ишлар қилишган.
Таянч тушунчалар ва иборалар
Геология, геоморфология, геодезия, география, биология, гидрогеология, кристаллография, палеонтология, тупроқшунослик, геотектоника, стратиграфия, мухандислик геологияси, Ер тараққиёти.
Назорат саволлари
«Геология» атамасининг этимологик, луғавий ва илмий маънолари деганда нималарни тушунасиз?
Геология атамасини ким ва қачон фанга киритган?
Геология фанининг асосий тармоқлари ҳақида нималарни биласиз?
Геология қайси фанлар билан узвий алоқада?
Геология фанининг шаклланишига ҳисса қўшган олимлар ва уларнинг фикрлари тўғрисида маълумот беринг.
2 боб. ОСМОН ЖИСМЛАРИ
2.1. Коинот ва Галактика
Тун осмонидаги юлдузлар сочилган манзара ҳар доим ва ҳар жойда бутун башариятни лол қолдириб келади. Абадийликнинг сирли олами ҳайратланган инсон назари олдида бепоён чексизлик эшигини очади ва чуқур ўйга толдиради. Бу абадийликда Қуёш тизимидаги сайёралар учиб юришади ва ҳозиргача кўплаб сирларни ўзида сақлаб келади.
Бизни ўраб турган моддий олам, бир сўз билан айтганда, Коинот (юнонча дунё, олам) дейилади. Коинотнинг фазо ва маконда ўлчами йўқ - чексиздир. Коинотда материя бир хилдаги тақсимотга эга бўлмасдан, галактикалар, юлдузлар, сайёралар, метеоритлар, кометалар ва турли газлар мажмуасидан иборат.
Гала́ктика деб юлдузлараро газ, чанг, қора материя ва, эҳтимол, қора энергия, ўзаро таъсир этувчи гравитацион кучлари мавжуд бўлган юлдузларнинг катта тизимига айтилади (1-расм). Одатда Галактикалар умумий оғирлик маркази атрофида айланувчи 10 миллиондан (107) бир неча триллионгача (1012) юлдузларга эга бўлади. Алоҳида юлдузлар ва сийраклашган юлдузлараро муҳитдан ташқари, Галактиканинг катта қисми кўплаб юлдузлар тизими, юлдузлар тўдаси ва турли туманликларга эга. Одатда Галактика диаметри бирнеча мингдан бирнеча юз минг ёруғлик йилига, улар орасидаги масофа эса миллионлаб ёруғлик йилига тенг.
Do'stlaringiz bilan baham: |