Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet209/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Палеогеографияси. Шимолий Америкада ҳар иккала геосинклинал сув билан қопланган, кембрийнинг иккинчи ярмида эса материкнинг марказий қисми жуда паст бўлиб, ҳар иккала ботиқлик саёз денгиз орқали туташган ва унда қумтошлар, гилли сланецлар ва оҳактошлар тўпланган. Европа ва Осиёда йирик денгиз трансгрессияси содир бўлган. Ер юзасининг бу қисми сув остида қолиб кетган. Бундан қуруқликнинг учта йирик массиви (Болтиқ қалқони, Арабистон яримороли ва Жанубий Ҳиндистон), Жанубий Европа ва Жанубий Осиёдаги бир қатор унча катта бўлмаган қуруқликлар истеснодир. Австралия ва Жанубий Американинг марказий қисмида унча кенг бўлмаган денгиз трансгрессияси ривожланган. Кембрий даврининг охирида қуруқликнинг катта қисми кўтарилабошлаган ва қисқа муддатли денгиз регрессияси содир бўлган.

204-расм. Каледонидларнинг ҳозирги структурада тутган ўрни. 1-эпикаледон платформалари: 1-Шимолий Гренландия, 2-Грампиан, 3-Иннуит, 4-Марказий Қозоғистон, 6-Наньшан, 7-Катосиё, 2-илгари консолидацияланган вилоятлар, 3-қадмий Хитой платформасининг парчаланган палахсалари.
Ордовик даврда материклар яна чўкабошлаган, натижада ер юзасининг пасткам ҳудудлари саёз денгизлар билан қопланган. Ордовикнинг охирида Шимолий Америка ҳудудининг 70% дан ортиғи денгиз билан қопланган ва уларда катта қалинликдаги оҳактошлар ва гилли сланецлар тўпланган. Европа ва Осиёнинг кенг майдонлари, қисман – Австралия ва Жанубий Американинг марказий райони ҳам денгизлар билан қопланган.
Ордовик даврини якунловчи тектоник кўтарилишдан сўнг денудацион босқич бошланган, силурнинг бошларида материклар яна чўкабошлаган, денгизлар эса пасттекисликларни қоплаб олган. Шимолий Америкада эрта силурда денгизлар акваторияси сезиларли даражада қисқарган, аммо силурнинг ўрталарида улар деярли 60% ҳудудларни қоплаб олган. Катта қалинликдаги денгиз оҳактошлари ҳосил бўлган. Кечки силурда денгизлар акваторияси анча кўп қисқарган.
Ордовик даври давомида иқлим сезиларли ўзгарган. Эрта ор­довикда у илиқ арид бўлган, ўрта ордовикда гумидлашиш кучайган, кечки ордовикда эса совуб, қутбий вилоятларда қоплама музликлар ҳосил бўлган.
Эрта палеозойда платформаларда денгизларнинг бир неча бор трансгрессив-регрессив ҳаракатлари кузатилган. Денгиз трансгрессиясининг максимуми ўрта кембрий, ўрта ордовик ва эрта силур эпохаларига тўғри келган. Бу трансгрессиялар оралиғида қуруқлик ҳудудлари кенгайган.
Платформаларнинг давом этаётган чўкиши натижасида уларнинг бир неча миллион квадрат километрларга эга майдонларини денгизлар қоплаб олган. Шу туфайли чўкинди қопламаси 3-4 км га борувчи плиталар пайдо бўлган. Шарқий Европа платформасида Рус плитаси, Шимолий Америка платформасида Буюк текисликлар ва Мидконтинент плиталари, Сибир платформасида эса Ангара-Лена плитаси ва б. ҳосил бўлган.
Платформаларнинг қалқонлари чўкмасдан йирик ороллар сифатида қуруқлигича қолган. Бунга мисол қилиб Шарқий Европа платформасининг Болтиқ ва Украина қалқонларини кўрсатиш мумкин. Қалқонлардан ёндош денгизларга бўлакли материал келтирилиб ётқизилган.
Европа ва Осиёда силур денгизлари кенг тарқалган ва деярли кембрий денгизлари қоплаган ҳудудларини эгаллаган. Европада катта қалинликдаги оҳактошлар Болтиқ қалқонининг жанубий қисми чегарасида тўпланган. Унча йирик бўлмаган денгизлар Шарқий Австралия, Шимолий Африка ва Жанубий Американинг марказий районларида тарқалган.
Силурнинг охирида геосинклинал денгизларнинг акваторияси каледон тектогенези туфайли кескин қисқарган. Натижада кўпчилик геосинклиналлар платформалар шаклида пассив ҳудудларга айланган. Уларда кейинчалик фаол тектоник ҳаракатлар ва вулканизм содир бўлмаган.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish