Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet208/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Геодинамикаси. Эрта палеозойда ер пўстининг ривожланиши платформа ва геосинклиналларда турлича кечган. Кечки протерозойда бошланган тектоник режимнинг дифференциацияси янада кучайган.
Материклар асосан экватор яқинида тўпланган, иқлими илиқ бўлган, эксплозив вулканизм кучайган. Кембрий охирида бир қатор қамбарларда орогенезнинг салаир босқичи билан боғлиқ сиқиш деформацияси, кўтарилиш, метаморфизм ва гранит ҳосил бўлиш жараёнлари кечган.
Кембрийда Ғарбий ва Шарқий Гондвана байкал орогенези ту­файли туташган. Бунинг натижасида йирик Гондвана континентал массиви вужудга келган ва у карбоннинг ўрталаригача (320 млн йил олдин) мавжуд бўлган, кейинчалик Янги Пангей таркибига кирган.
Ордовик даврининг охирларида тектоник ҳаракатлар натижа­сида материклар кўтарилган ва денгиз регрессияси амалга ошган. Баъзи жойларда туб кембрий ва ордовик жинслари бурмаланишга учраган ва тоғлар вужудга келган. Орогенезнинг бу қадимий босқичи каледон бурмаланиши деб аталади.
Силур даврида Ғарбий Европада каледонидлар қамбари ҳосил бўлган. Бу тоғ занжири Норвегия, Шотландия ва Ирландия ҳудудларидан ўтган. Шимолий Сибирда ҳам орогенез ривожланган бўлиб, натижада унинг ҳудуди юқори кўтарилиб, шундан кейин ҳеч қачон денгиз билан қопланмаган.
Фаол геосинклиналларда геологик жараёнлар зиддиятли характерга эга бўлган. Ғарбий ва Шарқий Сибир, Скандинавия яриморолининг шимоли, Ўрта ер денгизи, Кордильера ва Анд, Шарқий Австралияда жуда кўплаб оролларга эга бўлган геосинклинал режим ҳукм сурган. Кембрий ва ордовикда геосинклиналларда бир неча километрли амплитудага эга бўлган дифференциацияланган вертикал ҳаракатлар кузатилган. Тор чўзиқ кўтарилган қамбарлар ҳудди шундай ботиқликлар билан қўшни бўлган, уларда бўлакли ва карбонатли ётқизиқлар тўпланган. Вулкан ҳаракатлари фаол кечганлиги туфайли эффузив жинслар ҳам кенг тарқалган.
Эрта палеозойнинг охирида вужудга келган ер пўстининг барқарор ҳудудлари эпикаледон платформалари номини олган (204-расм). Бундай структуралар одатда токембрий платформаларинининг четларида жойлашган бшлиб, уларнинг умумий майдонини кенгайтирган. Аммо ҳали кўп жойларда геосинклинал режим сақланиб қолган. Ўрта ер денгизи, Ғарбий ва Шарқий Сибир, Кордильера ва Анд, Шарқий Австралия кечки палеозойда ҳам ўзининг геосинклинал ривожланишини давом эттирган.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   204   205   206   207   208   209   210   211   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish