Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet172/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

166-расм. Континент ёнбағрининг топографияси.
Материк этаги метрик ёнбағри ва океан ложаси орасидаги паст нишабликдаги, кучсиз тўлқинли текисликларни қамраб олади. Унинг кенглиги ўнлаб ва юзлаб километрларга, чуқурлиги эса 3000-5000 м га боради. Бунда чўкинди ётқизиқлар жуда қалин бўлади. Бундай катта қалинлик лойқа оқимлар (турбид) ёрдамида жуда катта ҳажмдаги материалларнинг келтирилиши билан боғлиқ.
Тинчокеани туридаги фаол континентал четлар атлантика туридагиларга қараганда рельефининг кескин парчаланганлиги ва юқори тектоник фаоллиги билан фарқланади. Улар денгиз котловиналари (Охота, Япония ва б.), ороллар ёйи (Курил, Япония ва б.) ва чуқурсув новлари орқали океан ложаси билан туташади.
Денгиз котловиналари овал ёки изометрик шаклдаги ботиқликлардан иборат бўлади. Уларнинг чуқурлиги 3-5 км га боради.
Ороллар ёйи – бу ўзининг чўққилари билан денгиз сатҳидан чиқиб турадиган сувости тоғларидир. Улар Тинч океанида кенг тарқалган. Командор-Алеут, Курил, Япон, Мариана ва бошқалар шулар жумласидандир. Ҳинд океанида Зонд ороллар ёйи, Атлантика океанида эса Антил ва Жанубий Антил ороллар ёйи мавжуд. Океан томондан ороллар ёйи чуқурсув новлари билан чегараланган бўлади ва улардан кейин Дунё океани ложаси бошланади.
Чуқурсув новлари оролли ёйлар билан чамбарчас боғлик, улар билан туташган, бу ёйларнинг ташқи ёнбағирлари бўйлаб чўзилган. Булар тор, баъзан деярли даралардек, кенглиги 100-120 км, чуқур, катта масофаларга чўзилган ботиқликлардир.
Деярли барча чуқурсув новлари Тинч океанининг ғарбий қисмида жойлашган. Жанубий Америкада фақат битта - Перу-Чили чуқурсув нови мавжуд.
Дунё океани ложаси. Дунё океани ложаси 3-4 дан 6 км гача бўлган чуқурликда жойлашган бўлиб, океанларнинг 50 % дан ортиқ майдонини эгаллайди. Унинг рельефида абиссал (юнонча «абисос» - тубсиз) текисликлар ҳамда абиссал сувости тепаликлари ва тоғлари ажратилади.
Абиссал текисликлар океанларнинг анча қисмини эгаллайди ҳамда Атлантик океанида чуқурлиги 2-3 км ва Тинч океанида чуқурроқ (6,5-6,9 км) котловиналардан иборат.
Сувости тепаликлари абиссал котловиналар орасида жойлашган бўлиб, улардан 1000 м дан ортиқ баланд кўтарилиб туради. Улар барча океанларда, айниқса Тинч океананида кенг тарқалган, океан ложаси майдонининг 80-85 % ни эгаллайди.
Сувости тоғларининг баландлиги 1000 м дан ортиқ бўлиб, якка ҳолда тарқалган ёки океан ложасида қатор ҳосил қилиб, тизилган. Улардан кўпчилиги конус шаклидаги сувости вулканлардан иборат. Тинч океанида уларнинг сони мингдан ортиқ, баъзилари вулкан ороллари занжири сифатида океан сатҳидан чиқиб туради (Гавай ороллари).
Сувости вулканлари тизмаси орасида 2-2,5 км чуқурликда жойлашган усти яссиланган гайоталар ҳам учрайди. Уларнинг ясси юзаси океан сатҳидан чиқиб турганлиги учун абразия – соҳилнинг тўлқинлар таъсирида емирилиши туфайли ҳосил бўлган; кейинчалик тектоник жараёнлар туфайли сув остида қолиб кетган. Гайоталар юзасида маржон рифлари, саёз сувли чўкиндилар ривожланган. Гайоталар барча океанларда учрайди.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish