Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар


Тоғ дарёларининг аллювиал ётқизиқлари



Download 62,78 Mb.
bet151/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Тоғ дарёларининг аллювиал ётқизиқлари. Тоғ дарёлари кучли оқим тезлиги, оқимининг тартибсиз турбулентлиги билан фарқ қилади. Бунда ўзанда йирик бўлакли материал ташилади.
Тоғ дарёларининг аллювиал ётқизиқлари асосан гравий ва дағал донали қум линзаларига эга ғўлактошлардан иборат бўлади, бўлакларининг думалоқланганлиги ва петрографик таркибининг хилма-хиллиги билан фарқ қилади (135-расм). Ғўлактошларнинг жойлашишида оқимга қарши қияланган мўлжалланиш кузатилади.


135-расм. Дарё ўзанидаги аллювиал жинслар.
Текислик дарё-ларининг аллювиал ётқизиқлари. Текислик дарёлари аллювийи тар-кибида қумлар устувор-лик қилади, аммо ғўлактошлар, гравий, қум, супес, суглинк, гиллар, торф бўлиши мумкин. Аллювийнинг ўзан, қайир ва старица фациялари ажратилади.
Ўзан фацияси ғўлак-қумли матери-алдан иборат бўлади.
Қайир аллювийининг қум-гилли фацияси ўзан аллювийини қоплаб ётади. Аллювиал ётқизиқларнинг бундай икки ҳадли тузилиши уларнинг ҳарактерли хусусияти ҳисобланади.
Аллювийнинг старица фацияси дарёнинг олдинги ўзанидаги линзалардан иборат бўлади.
Ўзан аллювийи дарёда сув тўлиб оққанда шаклланади ва меандрларнинг силжиши туфайли водий тубининг бутун юзаси бўйлаб ўтади. Ўзан аллювийи оқимнинг юқори тезлиги шароитида тўпланганлиги сабабли йирик донали таркиби, яхши сараланганлиги ва думалоқланганлиги ҳамда минерал-петрографик таркибининг турли-туманлиги билан характерланади. Дарёларнинг қуйи оқимида бардошли минераллар кўпчиликни ташкил этади. Текислик дарёлари ўзан фациясининг бош кмпоненти бўлиб яхши ювилган қийшиқ қат-қатли қумтошлар саналади.
Қайир аллювийи тўлиб оққан дарё оқими тезлигининг кескин сусайганида шаклланади. У асосан қум қўшимчаларига эга чингсимон, алевритли ва гилли зарралардан таркиб топган бўлади.
Фойдали қазилмалари. Дарё сувлар инсонлар ҳаётида жуда муҳим аҳамиятга эга бўлган қимматли фойдали қазилмадир. Бунда яна шуни ҳам таъкидлаш лозимки, дарёлар сувнинг табиатда узлуксиз айланишида тўпланган табиий сув йўллари ва арзон электр энергияси манбаи ҳисобланади.
Дарёлар, аллювиал ётқизиқлар халқ хўжалигида катта аҳамиятга эга. Биринчи навбатда бу қурилиш қумлари ва ғишт гиллари, йўл қурилишида фойдаланиладиган шағал, гравий ва қумлардир.
Дарёларнинг водийлари нафақат оддий жинсларни, балки фойдали қазилмаларни ҳам очувчи табиий тоғ лаҳимлари саналади. Ер шарида дарёлар кўплиги сабабли, улар ёрдамида очилган конлар ҳам сон-саноқсиз. Бунда сочилма конларга алоҳида урғу бериш лозим.
Сочилма деб ўзида у-ёки бу фойдали қазилмага эга бўлган бўлакли материаллар тўпламига айтилади.
Аллювиал ётқизиқлар билан сочилмаларнинг бой, биринчи навбатда олтин конлари боғлиқ. Уларда платин, олмос, касситерит, шеелит, монацит каби минералларни саноат тарзида ажратиб олиш учун етарли бўлиши мумкин. Сочилмалар фойдали қазилмаларнинг туб манбалари нураши ва фойдали компонентларнинг тўпланиши жараёнида вужудга келади. Сочилмалар ҳосил бўлишига иқлим ҳам таъсир кўрсатади.
Аллювиал сочилмалар катта амалий аҳамиятга эга. Уларнинг орасида ўзан, водий ва супа сочилмалари каби турлари ажратилади. Сочилмалар сув оқими ўз тезлигини кескин сусайтирган жойларда ҳосил бўлади, бунда оғир минераллар чўкмага ўтади. Турли жинслар остида қолиб кетган ва ҳозирги сув тармоқлари таъсиридан четда қолиб кетган сочилмалар кўмилган сочилмалар дейилади. Водий сочилмалари кўпроқ аҳамиятли бўлади. Рельефнинг ривожланиши туфайли ўзан сочилмалари водий сочилмалари, улар эса супа сочилмаларига айланади.
Сараланган аллювий жинсларида ғоваклик даражаси юқори бўлганлиги сабабли уларда ерости сувларининг линзалари, углеводород флюидларининг конлари ривожланган бўлади.



Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish