Масъул муҳаррир: академик Т. Н. Долимов, г м. ф д., проф. Тақризчилар



Download 62,78 Mb.
bet101/250
Sana11.07.2022
Hajmi62,78 Mb.
#775422
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   250
Bog'liq
Чиникулов Х , Жўлиев А Х Автосохраненный

Дарзлик туркумидаги вулканлари. Улар ер юзасига йирик ер ёриқлари бўйлаб отилиб чиқади. Вулкан аппарати очилиб қолган ёриқ шаклида бўлади.
Дарзликлардан чиқадиган асосли магма - базальт маҳсулотлари суюқ бўлиб, ер бетига бир текисда қуйилиб, бора - бора қалқонсимон шаклни олади.
Ернинг ривожланишидаги муайян босқичларида бу вулканизм тури кенг миқёсларда содир бўлган. Натижада ер юзасига жуда катта миқдорда вулкан материаллари – лавалар оқиб чиққан. Ҳиндистонда бундай майдонлар кенглиги 5.105 км2 ва ўртача қалинлиги 1 дан 3 км гача борадиган Декан платосини ташкил этади. Улар АҚШнинг шимолий-ғарбида ва Сибирда ҳам мавжуд. У вақтларда ер ёриқларидан қуюладиган базальт лавалари таркибида кремнезем (50%) кам ва икки валентли темирга бой (8-12%) бўлган. Лава ҳаракатчан, суюқ бўлганлиги сабабли оқиб чиққан жойидан юзлаб километр узоқларга ёйилиб кетган. Баъзи вулкан лаваларининг оқими 5-15 км ни ташкил этган. АҚШда, Ҳиндистондаги каби, кўп йиллар давомида жуда катта қалинликдаги эффузив жинслар тўпланган. Бундай ясси характерли поғонасимон тузилишга эга бўлган лава ҳосилалари платобазальтлар ёки трапплар деб ном олган.
Ҳозирги вақтда дарзлик вулканизми Исландияда (Лаки вулкани), Камчаткада (Толбачи вулкани ), Янги Зелендиянинг битта оролида ривожланган. Исландия оролидаги энг йирик лава қуюлиши узунлиги 30 км га борувчи Лаки ер ёриғи бўйлаб 1783 йилда содир бўлган. Бунда икки ой мабойнида ер юзасига лава қуюлиб турган. Шу вақт давомида 12 км3 базальт лаваси оқиб чиқиб, атрофдаги 915 км2 майдонни 170 м қалинликдаги қатлам билан қоплаган.


76-расм. Дарзлик зонасида жойлашган вулканлар.

Шунга ўхшаш ҳодиса 1886 йили Янги Зеландия оролларидан бирида кузатилган. Икки соат давомида 30 км масофада диаметри бир неча юз метрни ташкил қилган 12 та кратерлардан лава отилиб чиқиб турган (76-расм). Вулкан отилиши портлаш ва кул чиқиш билан бирга кечган, натижада 10 минг км2 майдон вулкан маҳсулотлари билан қопланган, дарзлик ёқинида унинг қалинлиги 75 м га етган. Портлаш самараси дарзликка туташган сув ҳавзаларидан буғланиш туфайли кучайган. Сув борлиги туфайли бундай портлашлар фреатик номини олган. Портлашдан сўнг кўл ўрнида узунлиги 5 км ва кенглиги 1,5-3 км бўлган грабенсимон ботиқлик ҳосил бўлган.

Download 62,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   250




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish