9 -расм. Ой сирти рельефининг кратерли тузилиши. www.galspace.spb.ru.
Материклар - бу ўртача ой юзаси сатҳидан баландда жойлашган ҳудудлардир. Одатда улар денгизларга нисбатан анча яхши ёритилган ва турли ўлчамдаги кратерлар билан қопланган. Кратерлар кўп ҳолларда бир-бирига устама тушиб, янги геологик ҳосилалар эскиларини қоплаб қолган. Шу орқали стратиграфия ёрдамида юзасидаги турли зоналарнинг пайдо бўлишидаги кетма-кетлик аниқланган.
Ой сиртида узунлиги 6 км гача борадиган бирқанча тоғ тизмалари мавжуд. Улар тенг тақсимланмаган: асосан думалоқ денгизларни ўраб туради, уларнинг энг йириги Шимолий қутбда жойлашган.
Фазогирлар томонидан олинган маълумотларга кўра денгиз яқинида йиғилган тоғ жинслари асосан базальтли таркибга эга. Ерда бундай тоғ жинслари вулканизм вилоятларида ривожланган. Ойнинг бутун тарихидаги вулкан фаолияти кейинги назарияларга асосан унча кучли кечмаган.
Марс
Марс (Mars) - Қуёшдан узоқлиги бўйича тўртинчи, Қуёш тизимидаги сайёралар орасида ўлчами бўйича еттинчи сайёрадир. Қизил рангдаги ёрқин сайёра бўлганлиги туфайли оддий кўз билан осон кузатилади (10-расм). Марс ҳам Қуёш тизимидаги бошқа сайёралар сингари антик пантион худоларидан бири - уруш худоси номи билан аталган (юнонча Аресга мос келади). Шу тарзда унинг йўлдошлари: Фобос ва Деймос ҳам унга урушларда ҳамроҳ бўлган икки ўғлининг исми билан аталган.
10-расм. Марс қизил рангда кўринади. www.galspace.spb.ru.
| Марсдан Қуёшгача ўртача масофа 228 млн. км, Қуёш атрофида айланиш даври - 687 ер суткасига тенг. Марс орбитаси анча сезиларли эксцентриситетга эга (0,0934), шунинг учун Қуёшгача масофаси 206,6 дан 249,2 млн. км гача ўзгаради.
Сайёралар йўналиши Қуёшникига тескари бўлган қарама-қаршилик вақтида Марс Ерга энг яқин келади. Бу қарама-қаршилик вақти Марс орбитаси-нинг турли нуқталарида ҳар 26 ойда такрорланади. Аммо 15-17 йилда бир марта бу қарама-қаршилик вақтида Марс перигелий яқинида жойлашган бўлади ва жуда яхши кўринади. Марсдан Ергача минимал масофа 56 млн. км, максимал - 400 млн. км га яқин.
Марс Ердан ўлчамлари бўйича икки марта кичик - унинг экваториал радиуси 3396,9 км (Ерникининг 53% и). Сайёранинг анча тез айланиши сезиларли қутбий сиқилишга олиб келади - Марснинг қутбий радиуси экваториал радиусидан 21 км га қисқа. Марснинг массаси - 6,418*1023 кг (Ерникининг 11% и). Эркин тушиш тезланиши 3,72 м/сек2; иккинчи космик тезлиги - 5,022 км/сек. Марс ўзининг ўқи атрофида орбитасининг текислигига 24°56'' бурчак остида қияланиб айланади. Айланишининг сидерик даври - 24 соат 37 минут 22,7 секунд. Шундай қилиб, марс йили 668,6 марс қуёш суткасига тенг. Марс айланиш ўқининг қиялиги унда фасллар алмашинишини таъминлайди. Бунда орбитасининг чўзиқлиги улар давомийлигидаги катта фарқни келтириб чиқаради. Масалан, шимолий баҳор ва ёзнинг давомийлиги марс йилининг ярмидан кўп.
Марсда ҳам магнит майдони мавжуд бўлиб, у Ерникидан тахми-нан 800 марта кучсиз.
Сайёранинг экваторида ҳарорат-нинг ўзгариши тушда +30 °C дан кечаси -80 °С гача. Қутубларида ҳарорат -143 °С гача пасайиши мумкин.
Асосан карбонат ангидритдан иборат Марс атмосфераси жуда сий-рак. Унинг босими Ер юзасидагидан 160 марта кам.
Атмосферасининг таркиби 95% карбонат ангидрит, 2,7% азот, 1,6% аргон, 0,13% кислород, 0,1% сув буғи ва 0,07% углерод икки оксиди ташкил этади.
Марс тупроғининг устки қисми 21% кремний, 12,7% темир, 5% магний, 4% кальций, 3% алюминий, 3,1% олтингугуртдан (ердаги жинслардагидан 100 марта кўп) иборат.
Марсда сув, хусусан қуриб қолган дарёлар эрозиясини эслатувчи ҳосилалар кўп кузатилади. НАСАнинг Спирит ва Оппортьюнит марсюрарларидан олинган маълумотлар ўтмишда сув мавжуд бўлганлигидан далолат беради (жинсларга фақат сув таъсир қилиши натижасида вужудга келувчи минераллар топилган).
Юпитер
Юпитер - Қуёш тизимида Қуёшдан узоқлиги бўйича бешинчи ва катталиги бўйича биринчи плане-тадир. Бу сайёра антик даврдан маълум бўлиб, қадимги рим худоси Юпитер номи билан аталган, муқобили қадимги юнонча Зевс. У гигант сайёралар турига мансуб.
Юпитернинг жанубий кенгликларида табиати ҳозиргача номаълум бўлган секин силжувчи овал шаклидаги Улкан Қизил Доғ бўлиб, унинг ўлчами кўндалангига 30-40 минг км га боради. 100 йил давомида у Юпитер сиртида тахминан уч марта айланиб чиқади (11-расм).
Юпитер - Қуёш тизимидаги энг йирик сайёра. Унинг экваториал радиуси 71,4 минг км га тенг бўлиб, Ер радиусидан 11,2 марта ортиқ. Юпитерни 40 марта катталаштиради-ган телескопда кузатилганда, унинг бурчак ўлчамлари оддий кўз ёрдамида кузатиладиган Ой ўлчамларига мос келади.
Юпитер массаси барча қолган сайёраларнинг массасидан 2 марта, Ер массасидан эса 318 марта ортиқ ва Қуёш массасидан атиги 1000 марта кам. Агар Юпитер тахминан 70 марта оғирроқ бўлганда эди, уни юлдуз дейиш мумкин эди. Юпитернинг зичлиги тахминан Қуёшникига тенг ва Ерникидан анча кам.
Do'stlaringiz bilan baham: |