Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари
Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга машинасозлик ишлаб чиқаришида технологик жараёнлар операцияларини амалга оширишда содир бўладиган масалалар, уларни таҳлил қилиш, юқори унумдорликка эга ва талаб қилинган сифатни таъминлайдиган технологик жараёнлар вариантларини ишлаб чиқиш қонуниятлари асослари бўйича йўналиш профилига мос билим, кўникма ва малака даражасини таъминлашдир.
Фаннинг вазифалари – талабаларга машинасозлик технологиясини ривожланиш тарихини, асосий тамойил ва тушунчаларини, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларнинг структуравий тузилишларини, технологик жараён операцияларини амалга оширишда вужудга келадиган масалаларни ечишнинг асосий қонуниятларини, хатоликларни таҳлил қилишни ва унумдор вариантларини ҳисоблашни, танлашни ҳамда прогрессив технологик жараёнлар вариантларини тузишни билишга ўргатишдан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |