Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва
малакасига қўйиладиган талаблар
«Машинасозлик технологияси асосилари» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:
ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлар ва уларнинг стуруктуравий тузилиши, ишлаб чиқариш турлари ва уларда ишни ташкил қилиш шакллар, вақт меъёрлари, аниқлик ва унга таъсир этувчи омиллар, базалаш, ишлов бериш қуйими, ишлов берилган юзаларнинг сифат кўрсаткичлари, технологик жараённи ва унинг самарадорлиги ҳақида тасаввурига эга бўлиши керак;
аниқликни текшириш ва баҳолаш усулларини, базалаш асосларини, сиртқи қатлам сиффатини баҳолаш усулларини, ишлов бериш қуйимларини аниқлаш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
механик ишлов бериш технологик жараёнларини лойиҳалаш, ўлчамлар занжирларини ҳисблаш, технологик жараёнларнинг техник иқтисодий кўрсаткичларини баҳолаш кўникмаларига эга бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |