13-расм.тишларни профиллиабразив тош билан жилвирлаш схемаси
14-расм. Шестерняларни притирлаш схемаси
Эътиборингиз учун раҳмат!
Эътиборингиз учун раҳмат!
Тишли ғилдиракларнинг тишлари тўғри, қийшиқ, эгри чизили ёки шеврон шаклда бўлади. Улар нусхалаш ва обкаткалаш усулларида тайёрланади.
Тишли ғилдиракларнинг тишлари тўғри, қийшиқ, эгри чизили ёки шеврон шаклда бўлади. Улар нусхалаш ва обкаткалаш усулларида тайёрланади.
Нусхалаш усулида модулли, дисксимон ва бармоқ фрезалардан фойдаланилади. Обкатка қилиш усулида тишлар червяк фрезалар, гребёнкалар ва тиш қирқиш долбяклари билан қирқилади.
1-расм.
Нусхалаш махсус дастгоҳ талаб қилмайди, иш унуми паст, унча аниқ бўлмаган усули ҳисобланади, шунинг учун донали ва майда сериялаб ишлаб чиқариш шароитида қўлланилади.
Амалда ҳар бир модул учун модулли фрезалар 8 ва 15 та фрезадан иборат комплектлар билан тайёрланади
2-расм.
Тўғри ва қийшиқ тишли йирик (m=10мм) модулли цилиндрик шестернялар тайёрлашда модулли бармоқ фрезалар ишлатилади. Бармоқ фрезалар шеврон тишлар қирқиш учун ҳам ишлатилади. Бармоқ фрезалар билан қирқилган тишлар аниқлиги ва юзалар тозалиги диск фрезалар билан қирқилгандаги каби бўлади. Модулли диск ва бармоқ фрезалар олдинги юзасидан чархланади.
3-расм.
Цилиндрик ғилдиракларга червяк фрезалар ёрдамида тишлар қирқиш усули кенг тарқалган. Фреза червяк шаклида бўлиб, винтсимон ўрамларининг профили тишли рейка кўринишидаги кесувчи асбобни ўхшатади. Кесувчи қирралари ўрамларнинг йўналишига перпендикуляр бўлган бўйлама ариқчалар билан кесишувидан ҳосил бўлади. Червяк фрезалар бир киримли ёки икки киримли бўлади. Икки киримли червяк фрезаларнинг иш унуми бир киримли червяк фрезаларникига қараганда юқори, аммо аниқлиги паст. Червяк фрезаларнинг тишлари олдинги юзаларидан чархланади. Одатда червяк фрезалар тезкесар пўлатдан тайёрланади.