Гребёнкалар яхлит ёки йиғма қилиб, тезкесар пўлатдан тайёрланади.
Гребёнкалар яхлит ёки йиғма қилиб, тезкесар пўлатдан тайёрланади.
Кесиш жараёнида гребёнка илгариланма қайта ҳаракат 1, заготовка эса суст айланма ҳаракат 2 ва гребёнка бўйлаб бўйлама силжиш ҳаракати 3 қилади.
9-расм
Ғилдиракларда тишлар қирқишнинг юқори унумли усулларидан бири тиш ўйиш усулидир. Бу усулда кесувчи асбоб сифатида долбяк ишлатилади. Долбяк модули қирқиладиган ғилдирак тиши модули билан бир хил бўлган тишли ғилдиракдир. Долбяк торецида кесувчи қирралар чархланиб, кесувчи асбобга айлантирилган
10-расм.
Долбяк воситасида венецлар бир-бирга яқин жойлашган блок шестернялар, шунингдек, сиртқи ва ички илашувли цилиндрик шестернялар тайёрлаш ҳам мумкин. Долбяклар қуйидаги типларда бўлиши мумкин; дисксимон, косасимон, втулкасимон ва қуйруқсимон. Ташқи тишли шестернялар дисксимон ва косасимон долбяклар билан, тишлари ички жойлашган шестернялар эса втулкасимон ва қуйруқсимон долбяклар билан қирқилади.
11-расм Шевер бу қийшиқ тишли рейка шаклда ёки қийшиқ тишли ёхуд тўғри тишли шестерня шаклидаги кесувчи асбоб. Шеверлар тўғри ва қийшиқ тишли цилиндрик шестерняларга ишлов беришда қўлланилади. Червяк ғилдираклар тишларига пардоз бериш учун ишлатиладиган червяк шеверлар ҳам бўлади. Тишли диск шевер цилиндрик шестерня шаклда бўлиб, унинг тишларида кесувчи қирралар ҳосил қиладиган бир қатор ариқчалар бўлади. Шевер тезкесар пўлатдан тайёрланади. Шеверлаш учун тиш қалинлигидан қолдириладиган қўйим 0,1 дан 0,25 мм гача бўлади.
12-расм
Шестерня тишлари икки усул билан: эволpвента профилли шаклдор абразив тош ёрдамида нусхалаш усули ва обкатка қилиш усули билан жилвирланади. Нусхалаш усули билан ишлайдиган дастгоҳларнинг унуми юқори, аммо ишлов берилган тишларнинг аниқлиги обкатка қилиш усули билан ишлов берилган тишларникига қараганда пастроқ бўлади.
Шестерня тишлари икки усул билан: эволpвента профилли шаклдор абразив тош ёрдамида нусхалаш усули ва обкатка қилиш усули билан жилвирланади. Нусхалаш усули билан ишлайдиган дастгоҳларнинг унуми юқори, аммо ишлов берилган тишларнинг аниқлиги обкатка қилиш усули билан ишлов берилган тишларникига қараганда пастроқ бўлади.
13-расм.
Бу усул шестерня тишларини тоза ва силлиқ қилиш учун қўлланилади. Притирлаш жараёни қуйидагилардан иборат: ишлов бериладиган шестернянинг тишлари чўяндан қилишган тишли притирлар ва майда донали абразив ёрдамида сунoий равишда ейилтирилади. Ишлов бериладиган шестерня тишлари битта ёки бир нечта притир билан притирланиши мумкин. Ишлов берилаётган шестернянинг айланиш тезлиги 30-60 м/мин га тенг. Битта тишнинг жилвирлаш учун кетадиган вақт ўрта ҳисоб билан 3 –6 сек.