1-Расм. Замонавий транспорт трактори
Кўп ҳолларда трактор поездлари автомобиллар қатнайдиган умумий оқимдаги йўларда ишлайди, уларнинг маршрутлари аҳоли яшайдиган пунктлардан ўтади. Шунинг учун уларнинг тормозлаш, йўлларни ёритиши, сигналлар бериш тизимларига юқори талаблар қўйилади. Транспорт поездларининг иш унуми кўп даражада юклаш туширишга кетадиган вақтларга, яъни юклаш тушириш ишларининг механизацияланган даражасига боғлиқдир. Қишлоқ хўжалик машинасидан тузилган агрегат билан ишлайдиган тракторнинг иш унуми унинг иш кенглиги, трактор двигатели қуввати, машинанинг тортиш қаршилиги, машина-трактор агрегатининг ўртача тезлиги ва бошқа омилларга боғлиқ.
Шунинг учун агрегатнинг иш унуми тракторнинг энергиясиғимлиги ва тортиш-илашиш ҳоссаларига боғлиқ бўлади.
«Тошкент қишлоқ хўжалиги техникалари заводи» да Ўзбек брэнди асосида 38-62-80-110 о. к. тракторларни ишлаб чиқариш ташкил этилган (3,0 млн. долл.)
Қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган тракторларнинг тортиш класси бўйича турланиши
Тортиш класси
|
Номинал тортиш кучи, кН
|
Тортиш класси
|
Номинал тортиш кучи, кН
|
0,2
|
1,8 дан 5,4 гача
|
3
|
27 дан 36 гача
|
0,6
|
5,4 дан 8,1 гача
|
4
|
36 дан 45 гача
|
0,9
|
8,1 дан 12,6 гача
|
5
|
45 дан 54 гача
|
1,4
|
12,6 дан 18 гача
|
6
|
54 дан 72 гача
|
2
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |