Бунда полимер кукинмаларини термик усулда пуркаш самаралидир
(нуқсонларни бартараф этиш усуллари тегишли плакатларни таҳлил қилиш
асосида кенгроқ ѐритилади).
Деталларни таъмирлаш ва тиклаш пайтидаги деталларга ишлов ва
тѝғри шакл бериш, юзаларда маълум ғадир- будирликлар, берилган ѝлчамлар
ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади.
Деталларга ишлов беришда турли инструментлар (шу жумладан
абразивли) кѝп ишлатилади, электрик ишлов бериши турига эса –
электрокимѐвий, электроабразивли, электроконтактли, электроэрозион ишлов
бериш турлари киради.
Деталларни таъмирлаш ва тиклашдаги механик ишлов беришлар
уларни ясашдаги операцияларга ѝхшашдир.
Кѝпчилик ҳолатларда деталларга ишлов бериш пайтидаги керакли
ѝрнатиш базалари шикастланган ѐки улар бѝлмаслиги ҳам мумкин.
Шунинг учун айниқса ѝрнатиш базаларини танлашга жиддий эътибор
бериш талаб қилинади.
Ўрнатиш базаларини танлаш. Инструментга нисбатан ишлов
бериладиган деталнинг ҳолатини аниқловчи ѝрнатиш базаси (юзаси) асосий
ва ѐрдамчи бѝлиб иккига бѝлинади.
Асосий базалар- комплектли гуруҳдаги
детал ҳолатини аниқловчи юзадир.
Ёрдамчи базалар- деталга ишлов бериш
пайтида унинг ҳолатини аниқловчи махсус ҳосил қилинган юзалардир.
Бундай база сифатида марказловчи тешик юзалари, махсус юзалар (тирсакли
валларда технологик таянч юзалари 8 та) тешикларидаги поясоклар хизмат
қиладилар. Масалан, тирсакли валларда асосий база сифатида илдизли узак,
туб бѝйинлари маховик ва шестерня ѝтирадиган жойлар ҳисобланади, уларда
ѐрдамчи база сифатида марказловчи тешиклар ѐки тешиклар четларидаги
поясоклар хизмат қилади.
Деталларга ишлов беришда биринчи галдаги ѐрдамчи базалардан
фойдаланилади. Баъзан ѐрдамчи базалар деформацияга учраши мумкин.
Шунинг учун детални станокга ѝрнатишдан олдин ѐрдамчи ва асосий
базаларни тузатиш лозим. Ёрдамчи базалари йѝқ ѐки шкастланган бѝлса
вақтинча ѐрдамчи базаларни яратишга тѝғри келади. Унинг учун деталларда
янги марказловчи тешик ѐки пайвандланган пайтларда (юмшоқ пѝлатли) ѐки
тешикнинг ички юзасида марказловчи фаска очилади (коромисла
валикларида, поршен бармоқларида, буриш ципфалари шкворенларида).
Баъзан эса камроқ ейилган асосий базалардан ҳам фойдаланилади.
Деталларда ѐрдамчи базалар йѝқ бѝлиб, янгисини яратиш иложи
бѝлмаганида дастлаб камроқ ейилган асосий базалар ишлатилади: ундан
кейин эса бирор ейилган юзага ишлов берилади ва у сирт асосий база
сифатида ишлатилиб, бошқа жойларга ишлов берилади. Ушбу усул оралиқ
(втулкалар, подшипниклар, ступицалар корпуслари) ҳамда базавий (узатма
қутиси ва кетинги кѝприк корпуси, блоклар корпуси) деталлар учун
қѝлланилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: