N.E.JUKOVSKIYNING “QАTTIQ RIChАG” USULI. Muvozanatlovchi kuchni N.E.Jukovskiyning “qattiq richag” usuli bilan ham aniqlash mumkin. Mexanizm holati uchun tezlik rejasi ma`lum masshtabda chiziladi.
Bu reja N.E.Jukovskiyning “qattiq richag”i hisoblanadi. So’ngra mexanizmga ta`sir etuvchi kuchlarni hammasini (momentlarni juft kuchga ajratgan holda) 90◦ burib “qattiq richag”ni nuqtalariga keltirib qo’yiladi. Qutb nuqtasiga nisbatan kuchlardan olingan momentlar yig’indisi nolga tengligidan foydalanib, RM- muvozanatlovchi kuch aniqlanadi. Birinchi misolimizdagi (1-shakl) mexanizmni muvozanatlovchi kuchni “qattiq richag” usuli bilan aniqlaymiz.
Kuchlarni soat strelkasi harakati yo’nalishiga mos ravishda 90◦ burib richag nuqtalariga qo’yamiz.
Bo’g’inga ta`sir etuvchi momentlarni juft kuchlarga ajratish uchun mexanizmdan bo’g’inlar momentlar holati o’zgartirilmay shartli ravishda ajratiladi va chiziladi.
Juft kuchlar 90◦ ga burilib tegishli nuqtalarga keltirib qo’yiladi.
Muvozanatlovchi kuchni ham 90◦ ga burib qattiq richagning P nuqtasiga nisbatan kuchlar momentlarini yig’indisi nolga tengligidan foydalanib PM kuchi aniqlanadi.
Ikki usul orqali aniqlangan muvozanatlovchi kuchlarni farqli ravishda aniqlanadi.
Ikki usul orqali aniqlangan muvozanatlovchi kuch natijasi 4.82% ni tashkil qilishi aniqlandi. Olingan natija mumkin qadar aniq holatda hisoblangan.
Хулоса Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки механизм таркибида бўлган ҳар бир звено узининг ҳаракатланиш қоидасига асосан ўз ҳаракатларини бажариб, ҳаракатланиш доврида кинематик жуфтликларида содир бўладиган ҳар бир жараёнларни ўрганиб чиқдим. Бунда кинематик жуфтликлардаги абсалют ва нисбий тезликлар, тезланишлар ҳамда шу нуқталарга таъсир этувчи ички фойдали, ички зарарли қаршилик кучларни, нуқталардаги маҳалий кучларни таҳлил қилдим. Бундан ташқари звеноларнинг кинематик жуфтликларидаги реакция кучларини таҳлил қилиб ундаги вазиатларни аниқладим.
Механизмларни анализ қилиш даврида уларни икки усул орқали урганиб иккаласидан олинган натижаларни солиштириб аниқ бир хулосага келдим. Бу усулларнинг биринчиси аналитик усул бўлиб бунда механизм таркибидаги барча нуқталарни аниқ бир вазиатдаги ҳолатлари текширилиб, қолган вазиатлар учун ҳам звено нуқталаридаги ҳолатлар натижалари шунга яқин булади деб фараз қилиниши туғри эканлигига яна бир бора ишонч ҳосил қилдим. Иккинчи усул эса графааналитик усул бўлиб, бунда механизмнинг исталган бир нуқтаси олиниб шу нуқтанинг тўла 12 ҳолати натижалари олинади ва шу натижалар буйича йўл ва оралиқ диограммалари урганилиб шунга асосан тезлик ва тезланиш графиклари қурилади. Графиклардан олинган натижалар билан аналитик усулда олинган натижалар солиштирилиб хулоса қилинади. Бунда звено нуқталарида жараёнларнинг аниқ натижалари олинар ва улар солиштирилиб хулоса қабул қилиш мумкунлигига иқрор булдим.