1.2. Лентали конвеерлар
Лентали конвеерлар сочилувчан, кукунсимон ва ўрта донали материалларни горизонтал, қия (220 гача ва айрим ленталар учун 30-350 гача) ва аралашма (горизонтал ва қия) йўналишда ташиш учун хизмат қилади. Потокли ишлаб чиқаришда юкларни бир операциядан иккинчи операция жойига ташишда лентали конвеерлар кенг ишлатилади.
Лентали конвеерлар етакловчи барабан, тарангловчи барабан, лента, юкловчи мослама, иш ва салт роликлари, гўзғалмас станина ва туширувчи (бўшатувчи) мосламадан иборат.
Афзаллиги: тузилиши содда, ишончли, унумдорлиги юқори, кам энергия сарфлайди ва хизмат қилувчи ишчилар сони кам.
Камчилиги: лентаси узоқ вақт ишлашга чидамли эмас ва таннархи қиммат.
Do'stlaringiz bilan baham: |