1.2. Нефт сўриб олиш қурилмаси
Бу қурилма ер остидан нефт сўриб олиш учун ишлатилади. Юритма ёрдамида насос плунжери илгариланма-қайтарма харакатга келтирилади.
Юритма одатда электродвигателдан, очиқ узатмадан, масалан, тасмали узатмадан ва редуктордан ташкил топган.
1.2. Пардозлаш қурилмаси
Керамикадан ясалган махсулотларни ташқи таосирдан сақлаш ва манзарали кўринишга келтириш учун қалинлиги 0,15…0,3 мм бўлган ойнага ўхшаш қоплама керамикага қиздириб ёпиштирилади. Масалан, қоплама махсулот керамик плиткани пардозлаш учун пардозлаш қурилмасида махсус хажмли идишда тирқишдан туширилади. Тирқишдан тушаётган қоплама махсулот тагига керамик плитка занжирли конвеер ёрдамида бир маромда келтириб турилади. Занжирли конвеерга харакат электродвигатело, тасмали узатма ва редуктор орқали узатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |