Ёки:
Ўрган унинг билимин,Боргин унинг сари. Қутлуғ ишга бўйсунгин, Кибрни қув нари.
2.
|
YUsuf Xos Xojib
|
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” асарида оламдаги энг улуғ фазилат эзгулик ва гўзал хулқ, андиша, ростгўйлик деган ғоя устуворлик қилади. Бори элга элтар фақат эзгулик,Яна миннат урмас егу, қайгулик.Ўз нафин ўйламас яхшилик қилса,Яна кутмас ундан ўзига ҳисса.Хулқи андишали, хуш бўлган одам,Ёвуз, ёмон ишга қўймайди қадам.
|
“Қутадғу билиг”да билим ва заковат соҳиблари машъал, маърифат йўлини ёритувчи маёқ, деб талқин этилади:Улар илми бўлди будунқа йўл-а,
Ёруса йўл тунла озмас йўл-а.
(Уларнинг илми халққа машъал бўлди,Машъал ёриса, тунда йўлдан адашмайдилар).Мутафаккир ҳукмдорларни, аҳли донишларни қадрлашга, ўзларини яқин тутишга хадялар бериб олимлар кўнглини шод ва хушнуд этишга даъватэтади: Уларниқатиғ сав,оғирла сўзин, Билигларни ўғрин, ўкиш ё изин.(Уларни қаттиқ сев, сўзларини қадрла,Кўпми ёки озми (уларнинг) билимларини ўрган).Аллома илмсиз кишиларни жоҳиллар, маърифатсизлар қаторида санайди. Бу ҳақда шундай дейди:Билимсиз кишида касаллик бўлар,Касал эмланмаса, яшамас, улар!Келу касалингни тузатгин, нодон.Билимсиз тубандир, билимдон шодон.Юсуф Хос Ҳожиб оламдаги турли эзгуликлар илм туфайли содир бўлади, билим кишини юксалтиради, унга улуғлик келтиради, билимли инсон тирикдир, – дейди:Билимни буюк бил, уқувни улуғ,Шу икков улуғлар кишини тўлиқ.Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлар,Билим кимда бўлса, буюклик олар.
|
3.
|
Ahmad YUgnakiy
|
Аҳмад Югнакий ҳалоллик, ҳақгўйлик, поклик, саҳийлик, мурувват, диёнат, сабр-тоқат, камтарлик каби бошқа ҳислат ва фазилатларни инсон маънавий-ахлоқий етуклиги белгилари сифатида таърифлайди. Айниқса, у саховатни энг эзгу инсоний фазитлардан, деб билади ва сахийлар ҳамма томондан улуғланиши, дунёда инсон фақат яхшилик ва эзгулик билан ном қолдириши кераклигини таъкидлайди
Аҳмад Югнакийнинг ахлоқий таълимотида инсонпарварлик, дўстлик ва биродарлик, дўстларга садоқатлилик, вафодорлик каби ғоялар ҳам ўзига хос ўрин тутади.
|
“Билим билан саодат йўли очилади, шунга кўра илмли бўл, бахт йўлини изла. Билимли киши (қиммат) баҳолик динордир, илмсиз, жоҳил киши қимматсиз мевадир. Билимли киши билан билимсиз одам қачон тенг бўлади, билимли хотин – эр кишидир, эркак – хотин кишидир”, дейилган.
Аҳмад Югнакий айтганидек, “бир илмли киши, мингта илмсизга тенгдир, тенгловчи ( тангри) илм насиб этган кишига ўлчаб беради, мана боқиб, синаб кўргин, илмдан зиёда нима бор. Илм орқали олам юқорилаб юксалади, нодонлик кишиларни қуйига қараб тубанлаштиради, эринма, илмли бўл. Тангрининг чин расули: илм кимда бўлса, илм лаззатини, (моҳиятини донолар билади), илм қадрини кишига илмнинг ўзи беради, нодон, жоҳил илмнинг қадрига етмайди. Илмсиз ҳақ сўз маъносиздир, ундай кишига панд-насиҳат фойдасиздир. Турли –туман ювуқсизлар ювунса, пок бўлади, аммо жоҳил тозаланмас, ифлосдир”.
|
Adabiyotlar:
Ҳошимов К., Нишонова С., Иномова М., Ҳасанов Р. Педагогика тарихи. – Т.: Ўқитувчи, 1996. (95-116 бетлар)
Ҳасанбоев Ж., Ҳасанбоева О., Ҳомидов Ҳ. Педагогика тарихи. – Т.: Ғ.Ғулом, 2004. (37-43 бетлар)
Ўзбек педагогикаси антологияси. – Т.: Ўқитувчи, 1995. (146-164, 185-194 бетлар)
Do'stlaringiz bilan baham: |