Метиоризм - ичакларда газ миқдори ошиб, ичакларни ҳаракат фаолиятини бузилиши , яъни қоринни дам бўлишидир. Бу кўп ҳаво ютилганда, қора нон, дуккакликлар,тузланган карам, сут исътемол қилганда кўпаяди. Метеоризм қорин бўшлиғи операцияларидан кейин, ичакнинг яллиғланиш касалликларида жигар циррозида, пархез бузилган-да,чақалоқларда онасини нотўғри овқатланиши натижасида келиб чиқади.Бунда газ чиқарувчи найни қўллаш касал аҳволини бирмунча яхшилайди.Бу най резинали бўлиб, узунлиги 30-35 см, кенглиги эса 3-5 мм. ичакка юбориладиган қисми тўмтоқ бўлиб, иккинчи учи эса кесилган. Бола чалқанча ётқизилади. Газ чиқарув найини қайнатиб, учига вазелин ёки бошқа мой билан суртилиб, орқа чиқарув тешигига 20-30 см узунликда юборилади,ташқи қисми орқа чиқарув тешигидан 5-6 см чиқиб туриши керак. Найни ташқи қисмини суднага ёки тўрт букланган чойшабга чиқариб қўйилади. Бу ўринни ифлос қилмайди, чунки найдан газ билан бирга суюқ холдаги аралашмалар хам чиқади. Газ чиқарув найи касални қорнидаги хамма газлар чиқиб, қоринни шиши кетгунга қадар қолдирилади.
Туришга рухсат берилмаган беморларга ичак ва сийдик қопини тозалаш учун тувак/ судно/ ётган холида берилади. Туваклар эмаллланган, резинали, чиннили бўлади, улар узунчоқ ёки думалоқ формада бўлиб, қопкоғи ёпиқ бўлади.
Тоза дезинфекция қилинган туваклар хожатхоналарда сақланади. Касалга тутишдан аввал уни сув билан чайилади, ҳамшира бир қўли билан касални думғаза қисмдан кўтариб, иккинчи қўли билан тувакни думба остига қўяди. Пешобдан сўнг ҳамшира тувакни аста олиб, тўкилиб кетмаслиги учун устига кленка ёпиб, хожатхонага олиб боради. Беморни қўли билан орқа чиқарув органлари ювилади ва қуруқ қилиб артилади. Тувакни тозаловчи воситада ювилади кейин хлорамин эритмасига солиб дезинфекция килинади.
Тозаловчи ҳукналар. Йўғон ичакка даволаш ва диагностика мақсадида суюқлик киритиш муолажаси ҳуқна деб айтилади. Ҳуқналар тозаловчи, мойли, сифонлиларга бўлинади.
Тозаловчи ҳуқналар қайнатиб совутилган сувда қилинади, харорати 37-38 С бўлиши керак.
Клизмалар учун резинали баллон ишлатилади:
Чақалоққа № 1 баллон-( 25 мл сиғимли)
1 ойли болага № 2 баллон - ( 50 мл сиғимли.)
6 ойгача - №3 ва №4 баллонлар-( 75-100 мл сиғимли)
1 ёшда №5 баллон- ( 150 мл сиғимли)
2-3 ёш № 5-6 баллонлар ( 180-200 мл сиғимли)
6-12 ёшдагиларга №6 баллон- ( 200-250 мл сиғимли)
катта болаларга Эсмарх кружкаси ( 0,5-0,75 литр)
Болани чап ёни билан ётқизиб, оёқлари букилган ва қоринга тортилган холатда ётади. Вазелин суртилган баллонни охирги учини тўғри ичакка 6-8 см киритилади, кейин эса баллон қисилади. Тозалангандан сўнг баллонни қисмасдан учини чиқарилади.
Ёғли клизмалар - ичакни юмшоқ тозалаш учун қўлланилади. Уларни 38-39 С гача иситилган зиғир, пахта, вазелин мойлари билан қилинади. У худди тозаловчи клизмадек ўтқазилади, лекин бунда трубка учи тўғри ичакка 10-12 см юборилади. Клизмадан сўнг бола қорнига ётқизиб қўйилади. Бола тагига кленка қўйиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |