Қорин оғриғи доимий, хуружли, вақти-вақти билан ёки йилнинг маълум бир фаслга боғлиқ бўлиши мумкин. Ўн икки бармоқли ичакни яраси учун овқат қабул қилгандан сўнг ўтиб кетадиган тунги ва оч пайтдаги оғриқлар хос. Тезликда ҳосил бўладиган қаттик оғриқ ичак санчиги дейилади. Хаттоки жуда қаттиқ оғрикларда хам ҳамшира оғриқни қолдирувчи дори бериши керак эмас. Оғриқни сусайиши ва ўзгариши диагностикани қийинлаштириб, хатога олиб келиши мумкин. Оқибатда тезкор жаррохлик ёрдами кўрсатиш вақти бой берилади.Оғрикни сабабини аниқламасдан, шифокорни маслаҳатисиз қорнига иссик грелка қўйиш, касалга бўшаштирувчи воситалар бериш ва клизма қилиш тақикланади.
Биринчи ёрдам беришда:
-беморни қулай ётқазиш
-тинчликни таъминлаб бериш
-зудлик билан жаррохлик бўлимига олиб бориш
-қоринга муз солинган халтача қўйиш керак.
Кўнгил айнаши-тўш ости соҳаси ва халқумда содир бўладиган ўзига хос нохушлик сезиш. Бунда юз оқариши, кўп тер ажралиши, юракни тез уриши, нафас харакатларини пасайиши билан кечади.
Қайд қилиш ошқозон мушакларининг тескари харакати натижасида юзага келиб, қусуқ массаларини қизилўнгач, халқум, оғиз ва айрим холларда бурун йўллари орқали чиқиб кетишига айтилади. Қайд қилиш нима сабабдан пайдо бўлганлигини аниқлаш мухимдир( овқатдан кейин, дори қабул қилганда, харорат кўтарилгандан кейин). Шунингдек қусуқ массасига хам эътиборни қаратамиз.
Оч қорнига қусганда қусуқ массаларига ўт суюқлиги аралашган холда қусуқ ширалари кўк сариқ рангга бўялган бўлади. Оғиз бўшлиғидан ёки қизилўнгачдан қон кетиши қусуқ моддаларни пушти рангга бўяйди. Ошқозондан қон кетганида эса қон ошкозон шираси билан аралашиб рангни ўзгартиради, қусуқ моддалар бу холда қўнгир, қора рангда бўлади. Тиббиёт ходимининг вазифаси бемор қусганда уни ахволини имкон борича енгиллаштириш зарур. Қусаётган беморга қулай холат бериб, ўтқазиб, кўкрагига сочиқ ёки кленка тутиб, оғзига тоза лоток, тоғора тутиб туриш керак. Агар бемор дармонсиз ёки унга ўтириш тақиқланган бўлса,бошини гавдасидан пастроқ қилиб, бир ён томонга ётқизиш лозим ва оғиз бурчагига лоток қўйилади. Ёстиқ билан ич кийимлар ифлос бўлмаслиги учун бир неча марта тахланган сочиқ ёки пеленка тутса булади. Ҳамшира беморнинг ёнида туради. Беморнинг қусганлиги хақида дарҳол шифокорни хабардор қилинади. Касал қусиб бўлганидан кейин оғзини илиқ сувда чайиш, лаблари билан оғиз бурчакларини артиб қўйиш керак. Дармонсиз болаларни қусгандан сўнг оғзини докага ўралган пахтада дезинфекцияловчи эритмалар билан ( фурацилин, калий перманганат) артиб туриш керак.Қусуқ массаларни шифокор келгунча сақланади, кейин уларни лабараторияга юборилади, банкага бемор тўгрисида зарур маълумотлар ва текшириш мақсади ёзиб қўйилади. Агар лабараторияга тезда юборишни иложи бўлмаса қусуқни совуқ жойда сақлаш лозим.
Қабзият - ичак бўшатилиши секинлашиши натижасида ич келишини кечиктирилиши. Кўпинча перестальтика ва ичак мускулатурасининг сусайганлиги, ичак тонуси пасайганлиги, қорин мускуллари атонияси ёки йўғон ичакнинг алоҳида участкаларининг айланма тонуси ошганлиги оқибатида юзага келади.
Ҳамширанинг асосий вазифаларидан бири бола ахлатини текширишдир. Унда эътиборни ахлатни таркибига, миқдорига, шиллиқ, қон ва бошқа нарсаларни бор ёки йўқлигига қаратиш керак.
Эмизикли болаларда ахлатни кўриниши ва миқдори уни овқатланишига боғлиқ. Агар бола она сути билан овқатланса ахлат кунига 3-4 марта бўлиб, ранги сариқ, қуюқ ва ҳиди нордон бўлади. Сунъий овқатлантиришда эса у камроқ кунига 2-3 марта бўлиб, қуюк ранги тўқ жигарранг ва сассиқ ҳидли бўлади.
Овқат ҳазм қилиш бузилганда ахлат суюқ, ранги ўзгарган, ахлатда аралашмалар, шиллик ва қон бўлиши кузатилади.
Ҳамшира ахлатни белгилашни , унда касаллик аломатларини аниқлаши ва бу хақда шифокорга хабар бериши керак. ( яхшиси ахлатни шифокорга кўрсатиш керак.) Ҳамшира харорат варақасига бир кунда неча маротаба ахлат бўлганини ва уни белгиларини ёзиш шарт.
АХЛАТНИ АНИҚЛАШНИНГ АСОСИЙ БЕЛГИЛАРИ.
V -Қуюқроқ сариқ рангдаги ахлат ( бузилмаган)
V cуюқ -Суюқрок ахлат
Vшил-Ахлатда шилимшиқ аралашма бўлганда
V кўк -Ахлатни ранги кўк бўлганда
Vқон -Ахлатда қон бўлганда
Қовусли ахлат
Ахлатни текшириш учун ахлат хусусий хонада йиғилади. Хона тўлиқ ёритилган ва қуйидагилар бўлиши керак:
Тувакларни тозалаш учун хлорамин эритмаси, кушетка, ойнага ёзиладиган қалам, ручка, тумбочка ёки стол, қўлларни тозалаш учун хлораминнинг
0,5 % ли эритмаси.
Бу асбоблар 2 соатга хлорамин эритмасига солиб қўйилади ва шундан кейин оқиб турган сувда яхшилаб ювилади. 5-10 донасини салфеткага ўраб марказий стерелизация бўлимига берилади. Стерилизацияланган петлялар тоза банкада ёки стерилизаторда сақланади.
Ахлат йиғиш хоналарида тоза стерилизация қилинган қоғозли салфеткалар бўлиши керак, улар туваклар ва ахлат йиғувчи идишлар тагига қўйилади. Ундан ташқари ахлатни олинган куни, вақти ва ҳамшира фамилиясини ёзиб қўйиладиган журналлар бўлиши керак.
Ахлатда лямблия ёки гижжа борлигини текшириш учун уни лабараторияга олингандан сўнг 30 дақиқа ичида юбориш лозим,тувакдаги ахлатни турли жойларидан олиш керак.
Бактериологик текширувларда олинган ахлат солинган идишлар стерилланган бўлиши керак. Касалда энтеробиоз касаллиги гумон қилинганда орқа чиқарув тешиги атрофидан қиринди олиб, уни эритма ёки глицерин эритмаси турган предмет ойнасига қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |