Нанозаррачаларнинг ўлчамлари бўйича классификацияси
(туркумларга ажратиш)
У.Крейбиг фикрича.
Молекуляр кластерлар
|
Қаттиқ қисм кластери
|
Микрокритиллар
|
Компакт модда заррачалари
|
N<10
Фаза билан хажмни ажратиш қийин
|
102 3
Сирт хажми нисбати=1
|
1034
Сирт хажми
нисбати < 1
|
N>105
Сирт хажми
нисбати << 1
|
К.Клабинде бўйича.
Кимё
|
Нанозаррачалар
|
Қаттиқ модда физикаси
|
Атом N=10
|
N=102
|
N=103
|
N=104
|
N=106
|
Компакт модда
|
Катталик. Нм.
|
1
|
2 3
|
5 7
|
10
|
100
|
Н.Таксо бўйича.
Жуда кичик кластер
|
Кичкина кластер
|
Катта кластер
|
2
|
20
|
5007
|
2R <1,1 нм.
|
1,1< нм.2R <3,3 нм.
|
3,3 нм.< 2R <100нм.
|
Сирти ва ички хажмлар ажралмас
|
0,9 >Ns/ Nv >0,5
|
0,9 >Ns/ Nv >0,5
|
Г.Б.Сергеев, В.Е.Боченков бўйича.
Атомлар кимёси
|
Нанокимё
|
Қаттиқ жисм кимёси
|
Заррачадаги атомларнинг сони
|
Онда-сонда учрайдиган атомлар
|
10
|
102
|
103
|
104
|
106
|
Компакт (зич) модда
|
Диаметри, нм.
|
1 2 3 5 7 10
|
> 100
|
Металларнинг 10 нм. дан кичик нанозаррачалари ортиқча сирт энергияга эга ва уларнинг кимёвий фаоллиги жуда катта, улар ўзаро активлаш энергияси таъсирлашиб агрегатлар хосил қилади. Бошқа кимёвий бирикмалар билан таъсирлашиб янги хоссаларга эга моддалар хосил бўлади.
Юқорида нанозаррачаларнинг турларга бўлиниши уларнинг диаметрлари (нм) ва заррачаларда атомларнинг сонини ҳисобга олиниши асос бўлган. Бунда сиртдаги атомлар сонининг ҳажмидаги атомлар сонига нисбатан ҳам ҳисобга олинган. Заррачалар 1 нм. дан кичик бўлганда улар кимёга , 1-10 нм. бўлганда нанокимёга алоқадор бўлади.
Нанозаррачалар ва кластерлар-конденсатланган фазанинг муҳим ҳолати хисобланади, чунки бу системаларнинг жуда кўп ўзига хослиги ва шу пайтгача кузатилмаган хоссалари бор.
Нанозаррачалар алоҳида атомлар ва қаттиқ жисм оралиғидаги тузилиши деб қаралса бўлади. Уларга ўхшаган тузилишларда кенг ўзгаришларга мойил хоссалар ва уларнинг заррача катталигича боғлиқлиги бўлади. Катталиги 1-10 нм. га тенг нанозаррачалар бир ёки бир нечта кимёвий элементларнинг атомларидан ташкил топган бўлиши мумкин. Улар зич жойлашган ёки эркин ташқи шакл ва тизимда бўлиши мумкин.
Алоҳида нанозаррачанинг турли хоссаларини ўрганиши нанокимё йўналишларининг бири ҳисобланади. Бошқа йўналиш бу нанозаррачалардан иборат тизимда атомларнинг жойланишини аниқлаш билан боғлиқ.
Бунда нанотизим алоҳида (айрим) бўлакларининг стабиллиги (турғунлиги) кинетик ва термодинамик омилларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлиши мумкин.
Нанозаррачалар ортиқча энергия ва юқори кимёвий фаолликка эга. Ортиқча энергия сирт атомлари боғланишининг тўла компенсацияга учрамаганлиги ҳисобидан келиб чиқади. Шунинг учун нанокимёда ҳам коллоид ўхшаш сирт ҳодисалари ва реакциялари вужудга келади.
Атомлардан металлар нанозаррачалари ҳосил бўлганда икки жараён йўлдош бўлади: бу турли катталикка эга металлик ядроларнинг ҳосил бўлиши бўлса иккинчиси заррачаларнинг ўзаро таъсирлашиши натижасида уларнинг ансамбллари, яъни наноструктураларнинг ташкил топиши ҳисобланади.
Деярли нанозаррачалар синтезининг барча усуллари наномувозанат метастабиллик ҳолатдаги нанозаррачаларнинг олинишига олиб келади, иккинчи томондан эса, бу мувозанатсизлик башорат қилиниши қийин янги кимёвий ўзгаришларни амалга оширишга ёрдам қилади.
Нанозарраларда атомларнинг кўпи сиртда бўлади ва заррачаларни кичиклашган кичиклашган сари сиртда атомларнинг сони кўпаяди. Заррачаларнинг фаоллигига нафақат атомларнинг сони балки атомларнинг ўзаро масофаси ҳам роль ўйнайди. Уларнинг эркин холда атроф муҳит билан таъсирлашмаслиги фақат ваккумда бўлади.
500>20>10>
Do'stlaringiz bilan baham: |