Бу тафаккур жараѐнлари боланинг қуйидаги саволларга тўғри
жавоб
беришига қараб аниқланади.
1. Бу ҳайвонларни қайси бири катта? Отми ѐки итми?
2. Эрталаб одамлар нонушта қилади. Кундузи ва кечқурун
овқатлангандачи?
(Тўғри жавоб: Тушлик ва кечки овқат)
3. Кундузи кўчада ѐруғ, кечқурунчи? (Тўғри жавоб - қоронғи).
4. Осмон кўм-кўқ ўтларчи? (Тўғри жавоб; яшил рангда).
5. Гилос, ноқ олхўри ва олма - бу......(Тўғри давом эттириш -
мевалар).
6. Поезд ўтаѐгганда нега шлагбаумни туширилади?
7. Тошкент, Хива, Самарканд - нима? (Тўғри жавоб - шаҳарлар).
8. Соат неча бўлди? (Болага соатни кўрсатиб вақгни айтиб бериш
сўралади) (Тўғри жавоб соат миллари кўрсатган вақт).
9. Сигирнинг кичигини бузоқ дейилади. Кичик ит ва қўйни нима
дейилади? (Тўғри жавоб; кучук ва қўзи).
10. Ит кўпроқ нимага ўхшайди? Мушукками ѐки товуққа? Жавоб бер ва
тушунтириб бер, нима учун шундай деб ўйлайсан?
11. Автомобилга тормоз нима учун керак? (керак бўлганда
автомобиль
тезлигини пасайтиришни кўрсатувчи бирор бир жавоб тўғри деб
топилади).
12. Болта ва арра бир-бирига қай жиҳатдан ўхшаш?
(Бажариладиган ишларни кўрсатувчи жавоб тўғри).
13. Олмахон билан мушук орасида қандай ўхшашлик бор? (Камида
иккита ўхшаш белгиларни тўғри кўрсатилган жавоб тўғри. Мавалан, булар -
ҳайвонлар, дарахтга чиқа оладилар, Қалин юнг билан қомланганлиги, думи
ва тўртта оѐғи борлигидир).
14. Миҳ винт, шуруп бир-биридан нимаси билан фарқ қилади? (Тўғри
жавоб
- михнинг юзаси текис, винт ва шуруп бурама кертикли; мих-болға
билан урилади,
винт ва шуруп буралади; шуруп конус шаклида, иинтва мих
юмолокдир).
15 Футбол, узунликка ва баландликка сакраш, теннис, сузиш нима?
(Тўғри жавоб - булар спорт турлари, жисмоний машқлари тури).
16. Трапспортнинг қандай турларини биласиз? (транспорт
воситасининг
- камида икки турини айтиши керак).
17. Ёш одам катта одамдан қандай фаркланади? (Жавобда кексалар билан
ѐшлар ўртасидаги камида иккита фарқ саналади).
18. Нима учун одамлар жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади?
(Қуйидаги жавоблар тўғри деб топилиши мумкин ўзининг саломатлигини
сақлаб туриш, кучли бўлиш, қадди-қомати келишган бўлиши,
чиройли
бўлиш, спортда муваффақият қозониш ва мусобақаларда ютиш учун).
19. Нима учун ишламаслик ѐмон дейилади? (Тўғри жавоб вариантлари -
чунки ҳамма одамлар ишлашлари керак негаки я.чнш яшаб бўлмайди; чунки
бу одам ўрнига бошқалар ишлаши керак бўлади; ишламаса керакли
нарсаларни сотиб ололмайди; озиқ-овқат, турар жой ва бошқалар)
20
Нима учун конвертга марка ѐпиштирилади? (Тўғрй
жавоб почта
орқали жўнатилаѐтган хабарлар учун I уилмадиган ҳақ)
Натижаларни қайта ишла
Ҳар бир бир гўгри жавоб учун 0,5 балл берилади, боланинг қилиши
мумкин бўлган юқори баллар 10 га тент бўлади.
Изоҳ. Боланинг мустақил фикр юритиб саволнинг моҳиятига мос
келадиган жавоби кўрсатилган жавобда бўлмаса ҳам тўғри ҳисобланади.
Юкоридаги методика мактабга кираѐтган боланинг сўз-мантиқий фикр
юритиш қобилиятини психологик ташхис килиш учун қўлланилади. Бу
методика юқорида айтилган ақлий, хулоса чиқара олиш қобилиятидан
ташқари боланинг ақлий фикрлай олиш фаолияти тўғрисида ҳам озми-кўпми
хулоса қилиш имконини беради.
Текширувчида бола жавобининг тўғрилигига ишонч ѐки нотўғри деб
хулоса чиқариш учун асос бўлмаса, у ҳолда бундай жавобга 0,5 балл
берилади.
Боланинг жавобини тўғри ѐки нотўғри деб баҳолашдан
аввал бола
саволни тўғри тушунганлигига ишонч ҳосил қилмоқ керак. Масалан: ҳамма
болалар ҳам шлагбаум нималигини билавермайди ва 19 саволнинг маъносини
англаб ета олмайдилар.
Баъзан «ишламоқ» сўзи ҳам қўшимча тушунтириш талаб килади, чунки
мактабгача тарбия ѐшидаги болаларнинг ҳаммаси ҳам буни била олмайдилар.
Ривожланиш даражаси ҳақида хулоса:
10 балл - жуда юқори 8-9 балл - юкори 4-7 балл - ўртача 2-3 балл - қуйи
0-1 балл - жуда паст
Do'stlaringiz bilan baham: