B) Ҳар хил назорат синов ва топшириқларнинг бажарилганлиги ҳақида
маълумотлар.
Г) Бошқа методикалар ѐрдамида олинган маълумотлар - валидлик ѐки
текширилаѐтган методикани бошқа методика билан богликлигининг етарли
даражадалиги.
Методиканинг ишончлилиги - методика ѐрдамида барқарор, қаътий
кўрсаткичларни олиш имкониятлари билан тавсифланади.
Психологик тест натижаларини назорат қилиш мураккаб омилларга
тобедир ва бу қуйидагилардир:
- асбоб ускуналарнинг ўлчов сифати
- психологик тестларнинг доимий релевант тавсифи
- синалувчининг кўрсатмаларни тўғри тушуниши
- синалувчининг хулқи, хатти-ҳаракати
- синалувчининг долзарб психологик ҳолати.
Психодиагностик тадқиқот жараѐнида ушбу омилларнинг ўзгариши
ўлчовнинг ишончлилик
даражасини пасайтиради, чунки бу омилларнинг
доимийлигини сақлаб туришнинг имконияти йўқ, шунинг учун ҳам
психодиагност методиканинг юқори даражада ишончлилигига амин бўлиши
жуда қийин. Ушбу омилларнинг асосийларидан бири методиканинг ўзини
ишончлигидир, чунки қолган омиллар олинган натижаларнинг доимийлигига
таъсир ҳиссаси анча кичикдир.
Психодиагностик методикаларнинг ишончлигини икки хил усул билан
текшириб чиқиш мумкин:
1. Ушбу методика ѐрдамида ҳар хил одамларда олинган натижаларни
таққослаш;
2. Айнан бир хил шароитда методикани қўллаш ва
ундан олинган
натижаларни таққослаш;
Методиканинг аниқлиги - психодиагностик тадқиқот пайтида бирор бир
хусусиятни баҳолашда озгина ўзгартиришга ҳам жавоб қайтариш
қобилиятида намоѐн бўлади. Методиканинг аниқлигини техник ўлчов асбоб
ускуналарнинг аниқлиги билан изоҳлаш мумкин. Масалан: сантиметрга
бўлинган метрдан, миллиметрга бўлинган чизғич билан ўлчов аниқрокдир.
Психодиагностик методика қанчалик аниқ бўлса, ўлчовнинг сифати
шунчали юқори бўлади. Аммо амалий психодиагностикада ҳамма вақт ҳам
ўлчовнинг аниқлиги баҳолашнинг юқори даражаси талаб қилинмайди.
Масалан, бутун тадқиқотда танлама синалувчиларни иккига бўлиш керак
бўлса, у ҳолда қўлланилаѐтган методика айнан шунчага мос ҳолда бўлиниши
керак ундан кўпга ҳам камга ҳам эмас. Агар синалувчилар бешта гуруҳга
бўлиниши шарт бўлса, у ҳолда бешта ўлчов шкаласи бор методикани қўллаш
мақсадга мувофиқ бўлади ва улар бешта пунктдан иборат бўлиши керак ма-
салан «ҳа», «йўқдан кўра ҳа», «ѐ ҳа, ѐ йўқ», «йўқ ҳадан кўра», «йўқ» шаклида.
Методиканиг бир сифатлиги ушбу методика ѐрдамида
олинган натижалар
қай даражада, айнан бир хусусиятга таалуқли ўзгаришни ўлчаши билан
тавсифланади. Агар ўрганилаѐтган хусусиятлардан олинган кўрсаткичлар,
ушбу методика билаи боглиқ бўлмаган бошқа бир хусусиятни
кўрсаткичларни намоѐн қилса, у ҳолда ушбу методика бир сифатлилик
мезонига мос бўлмайди. Масалан, тадқиқотчини шахснинг хулқ мотивларини
баҳолаш қизиқтирса, у синалувчининг хулқ мотивларига таалуқли тўғридан-
тўғри
саволлар бериши мумкин, у ҳолда олинган жавоб-лар бир хиллик
мезонига мос тушиши камдан-кам ҳолларда рўи бериши мумкин, чунки
синалувчи ўз хулқ мотивларини англаган ҳолда экспериментаторга хулқ
мотивларининг ижобий томонларини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Ўқувчи, талабани фақат билимларни ўзлаштиришини баҳолаш ҳам бир
сифатлик мезонини тўлиқ қаноатлантира олмайди,
чунки билимни
ўзлаштиришига ҳамиша ҳам объектив баҳо қўйилмайди, бунда ўқувчининг
билимларидан ташқари, унинг ўкитувчи билан муносабати ва ўқувчининг
хулқи кўриниши ҳам намоѐн бўлади.
Психодиагностикада бирор бир методикани қўллашдан олдин
тадқиқотчи ушбу методикани валидли, ишончли, аниқлиги ва бир
сифатлилик талабларига жавоб бера олишига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши
шарт. Айтиб ўтилган мезонлардан асосийлари: валидлик ва ишончлиликдир,
агар ўлчов ускуналари бу
иккала мезонга мос келмаса, у ҳолда
психодиагностикада бу воситаларни умуман қўллаш мумкин эмас. Мабодо
методиканинг аниқлиги ва бир сифатлилиги тўлиқ бўлмаса ҳам методикани
аниқ шартлар асосида қўллаш мумкин. Аммо қуйидагиларни унутмаслик
зарурдир:
- ноаниқ методика, ўтказилаѐтган эксперимент
натижалари бирор бир
хусусиятдаги кичик ўзгаришларни аниқлаш имконини бермайди;
- методика бир сифатлилигининг тўлиқ эмаслиги, ҳамиша ҳам айнан
баҳоланаѐттан хусусиятдаги ўзгаришлар даражаси билан олинган
кўрсаткичларни таққослаш имконини бермайди.
Психодиагностик натижаларга қўлланилган методикадан ташқари
вокеа
ҳамда ҳодисалар ҳам таъсир қилади, яъни берилган кўрсатмаларни синалувчи
томонидан тўғри тушунмаслиги ва тест вақтида синовчининг хулқи ва шахс
хусусиятлари ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. Агар вокеаликни синалувчи
имтиҳон сифатида қабул қилса, ўзини шу вокеликка мос тарзда тутади.
Юқори хавотирли одамни ҳамиша ва ҳамма пайт юкори «хавотирлик» ҳолати
қамраб олади, ҳар қандай ҳодисани хавф сифатида қабул қилади. Кичик
даражали хавотирли одам бунинг аксидир, яъни ўзини эркин тутади.
Синалувчиларнинг хулқи, хатти-ҳаракати ва уларнинг кўрсатган
натижалари, кўрсатмаларни кандай тушуниши билан боғлиқдир. Шунинг
учун ҳам кўрсатмаларнинг аниқ тузилиши ва уларни тез англаб олинишига,
психологик ташхисда қатьий талаблар қўйилади:
- кўрсатма содда ва тушунарли бўлиши;
-бир хил маънодаги сўз ва талаффузларни ўзига қамраб ол-маслиги;
- кўрсатмани иложи борича ѐзма шаклда бўлишига (кўрсатма бераѐтган
шахс, кўрсатмани ҳар хил паралингвистик таркибий қисмлар орқали
ифодалаши мумкин: мимика, талаффуз, темп, пауза ва хатти- ҳаракатлар).
Баъзан тадқиқот натижаларига синовчининг хулки ва хатти-ҳаракати ҳам
таъсир қилиши мумкин. Масалан, экспериментатор ҳақида
синалувчининг
фикри ижобий бўлса, унинг хатти-ҳаракатида, муносабатида имкони борича
синовчига яхши натижа беришга ҳаракат қилади. Бунинг акси бўлса,
экспериментаторга нисбатан синалувчида антипатия бўлади.
Асосий кўрсатма: экспериментатор босиқ, мувозанатли, хатти-ҳаракати
синалувчиларга нисбатан, яхши ва дўстона бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: