Маърузалар матни 1-мавзу. Билимлар иқтисодиёти фанининг мақсад ва вазифалари


Билимлар иқтисодиётини ривожланишида замонавий



Download 387,12 Kb.
bet9/55
Sana21.02.2022
Hajmi387,12 Kb.
#69410
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55
Bog'liq
Maruza

2.5. Билимлар иқтисодиётини ривожланишида замонавий
инновацион назариялар
Инновациялар тўғрисидаги фанларнинг асосини рус иқтисодчи олими Н.Д.Кондратьевнинг тўлқинли назарияси ташкил қилади. У жамият тараққиётида конъюнктурали узун тўлқинлар мавжудлигини аниқлаган ва шу билан бирга иқтисодиёт тараққиётини нотекис ва циклли жараён эканлигини аниқлаган.
Кондратьевнинг тўлқинли назарияси билан бирга ҳар қандай иқтисодий тизим ўз тараққиётида юксалиш ва пасайиш даврларининг ўрин алмашуви билан тавсифланади (Кондратьев томонидан аниқланган тўлқинлар цикли ўртача 50 йил давом этади, бу узун тўлқинлар деб номланади, ўртадаги фарқ тахминан 10 йил бўлиши мумкин). Цикллар иқтисодий ўсишнинг юксалиш ва пасайиш фазалари ўрин алмашинувидан иборат бўлади.
Кондратьев ўз тадқиқотлари асосида қуйидаги хулосаларга келади:

  • Ҳар бир катта цикл бошланиши даврида кўплаб ижтимоий ларзалар кузатилади (урушлар, инқилоблар);

  • Ҳар бир катта циклнинг пасайиш даврлари қишлоқ хўжалиги соҳасидаги узоқ муддатли тушкунлик даври билан бориши кузатилади;

  • Катта циклларнинг юксалиш даврида депрессия жараёнларининг қисқалиги ва иқтисодий юксалиш жараёнларининг интенсивлиги билан тавсифланади; катта циклларнинг пасайиш даврларида эса тескари жараён кузатилади.

3-Мавзу. Таълим ва таълим муассасаларининг классификацияси
3.1 Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг мақсади ва вазифалари
3.2. Кадрлар тайёрлашнинг Миллий модели
3.3. Таълим ва таълим муассасаларининг классификацияси
3.1.Ўзбекистон Республикаси Кадрлар тайёрлаш Миллий Дастурининг мақсади ва вазифалари
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш Миллий тизимини яратишдир.
Ушбу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги вазифалар ҳал этилишини назарда тутади:
"Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ таълим тизимини ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида таълим тизимини ягона ўқув-илмий-ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнларига мослаш;
кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш;
кадрлар тайёрлаш тизими ва мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологиянинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш;
таълим олувчиларни маънавий-аҳлоқий тарбиялашнинг ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш;
янги ижтимоий-иқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишининг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий-техника ва ахборот базасини яратиш;
таълим, фан ва ишлаб чиқариш самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш;
узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан чет эл инвестициялари жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Download 387,12 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish