Маърузалар 1-Мавзу: Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи


Кўчмас мулк объектларини одатда икки гуруҳга бўлинади



Download 1,01 Mb.
bet8/33
Sana22.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#112171
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР Бино ва иншоотлар давлат кадастри

Кўчмас мулк объектларини одатда икки гуруҳга бўлинади.


Биринчи гуруҳ (А) - бу анча мунча шакилланган кўчмас мулк, бозор турли ҳаракат баҳолари ҳамда шунга мос статистикаси мавжид. Бу асосан уй - жой бозори (хонадонлар, яшаш уйлари ёки кавартиралар) офес хоналари, савдо корхоналари,омборхоналар ва но ишлаб чиқариш аҳамиятига молик бўлган бошқа шунга охшаш иншатлар.


Иккинчи гуруҳ (Б) - бу бозори эндигина шакилланаётган кўчмас мулклар, ишлаб чиқариш объектлари, ер, тугалланмаган қурилишлар киради.
Кўчмас мулкнинг барча турлари кадастерли базавий қийматга эга бўлишлари зарур қайсики улардан солиққа тайёрлаш учун фойдаланиш мумлик, у манфатдор томонлари учун бозор баҳосининг асоси бўлиб хизмат қилиши мумкин ва ҳакозо. Шу мазмунда кўчмас мулкнинг баҳосини шакиллантириш тизими алоҳида ҳаракатда, яъни, хисоб - китоб характерига эга бўлади,қайсики у бозор ахборотига ёки “назарий” бозор баҳосини аниқлаш мумкин бўладиган асосдаги бозор кўрсаткичларига асосланади.
“А” гуруҳдаги кўчмас мулк объектлари тўғрисида тўлароқ маълумотга эга бўлиш учун улар ҳақидаги ахборотларни таснифли таркибини камайтириш мақсадга мувофиқдир.
А гуруҳ учун ахборотлар қуйдаги шакилда таркиб топган:
Кўчмас мулк гуруҳлари: уй-жой, офес хоналари , савдо корхоналари,омборхоналар ва но ишлаб чиқариш аҳамиятига кўчмас мулкларнинг бошқа гуруҳлари (бозор муносабатларига қўшилишига қараб аниқлик киритилади.).
Кўчмас мулклар кичик гуруҳи: яшаш уйлари (кўп хонадонли уйлардаги хонодонлар, шаҳарлардаги каттежлар, чорбоғлар яшаш учун мўлжалланган қишлоқ жойлардаги бошқа бинолар), офес бинолари(офес бонолари, яшаш уйларидаги офеслар, аҳоли яшайдиган бинолардаги офеслар ва бошқа офеслар), савдо корхоналари(алоҳида ҳолда турган бинолар, вақтинчалик алоҳида турган савдо бинолари, савдо-сотиққа мўлжалланган биноларда жойлашган савдо корхоналари ва бошқа савдо корхоналари), омборхоналар(омборхона мақсадидаги бино ва иншоатлар, омборхона моҳиятига эга бўлмаган биноларда жойлашган омборхонлар ва бошқа омборхоналар),
Кўчмас мулкнинг бошқа кичик гуруҳлари (алоҳида турган бинолар, вақтинчалик бинолар ва иншоатлар, бирир мақсадли ҳарактерга эга бўлмаган бинолар ва иншоатларда жойлашган хонадонлар ва бошқа хонадонлар).
Кўчмас мулк турлари : кўп хонадонли уйлардаги хонадонлар(беш қаватли, панелли,сифати яхшиланган) , шаҳарлардаги каттежлар(бир оилали, бир неча оилали), чорбоғлар, каттежлар ғиштли, панелли, ёғочли ва бошқа), офес бинолари(кўп қаватли бугунгфи кун бинолари), алоҳида кириш чиқиш, умумий кириш-чиқишли офеслар.
Кўчмас мулкнинг кичик турлари: хонадонлар (коминал хонадонлардаги хоналар бир, икки, уч, тўрт, беш ва кўп хонали алоҳида хоналар) кейинги квалификатсион белгилар қуйдагилар: умумий майдони, жойлашган ўрни, сифат белгилари.
Бозор баҳоси: кўчмас мулк объектини ва олди сотди ишини рўйхатга олинган санаси. Бу маълумотлар мазкур ташкилотдан кадстер тизимига келиб тушди, стандарт бирлик сифатида қабул қилинган гуруҳлар, турлар ва кичик турлар бўйича кўчмас мулкнинг ойлик ўртача ҳисобланган баҳоси, стандартдан фарқи учун ўртача хисобланган қўшимча ва чегирма; баҳо ўзгаришининг ҳудудий чегарасини аниқлаш.
“А” гуруҳи объектлари бўйича бирламчи ахборотларни ўз ичига қуйдагиларни олади:
1.Объектнинг номи.
2.Олди-сотди ҳаракатларининг санаси.
3.Жойлашган ўрни(манзил, метро стансияси ёки шаҳар марказидан узоқлиги)
4.Ҳар бир кўчмас мулк тури учун стандарт рўйхат бўйича ўзига хос сифат тавсифлари.
Масалан: йшаш уйи учун - уй жой кичик гуруҳи, уйлар тури, шу жумладан қаватлилиги,хонадон тури, умумий йшаш майдони, шу жумладан хоналар, ошхона санблок, коридор, хонадон жойлашган қават, лифти, телефони, мавжидлиги ва бошқалар, офес ушун бинонинг тури, типи, умумий майдони, жойлашган қавар, лифтнинг мавжидлиги телефон рақамининг сони, ички таъмирланиш тури, ва бошқалар; савдо корхонаси учун тури(кичик гуруҳ), умумий майдони, шу жумладан савдо, ёрдамчи хоналар, патолокнинг баландлиги, қаватлилиги, ички тамирланган тури, ва бошқалар.
Ҳар бир олди-сотди ҳаракатлари бўйича қайт қилинган бирламчи ахборотлар кўчмас мулк гуруҳлар муққат орлиқлар, жойлашган ўрни ва сифати тавсифлари бўйича классификатсияланади.
Гуруҳлаш учун энг мақсадли бу вақтли интервал: ой, квартал ва йил бўлиши мумкин. Йил иқтисодий жараёнларнинг умумий таҳлили учун. Агарда инфлаксия даражаси юқори бўлса бир неча фоизни ташкл этса - квартал қабул қилинади.
Умумий қабул қилинган ҳудудий минтақалар учун 1м умумий майдон ҳисобида ҳар бир кўчмас мулк тури бўйича ўртача бозор баҳолари ҳисобланади.
Ушбу кўчмас мулк тури учун қабул қилинган стандартдан фарқ қилувчи сифат тавсифлари учун қўшимча ва чегараларнинг нисбатан шикаласини аниқлаган ҳам бир типдаги кўчмас мулкларнинг сифат тавсифларини таққослаган ҳолда бирламчи ахборотлар қайта ишланади. Натижада А гуруҳдаги кўчмас мулкнинг кадрасти баҳоланади, бир томондан реал бозор ҳолатини ёритади, негаки у хақиқий бозор баҳоларига асосланган иккинчи штамбдан эса баҳонинг азолари эса сифат сифат тавсифлари учун қўшимча ва чегирма шкалаларнинг мавжидлиги ўз навбатида, баҳони шакиллантиришнинг бозор жараёнини вужудга келтиришга имкон беради.
Юқорида изоҳланган бутун жараён ЭҲМ дан фойдаланган ҳолда юқори даражада автоматлаштириш мумкин. Бунда кўчмас мулк бозоридан келиб тушадиган бирламчи ахборотлар кўчмас мулк кадрасти билан шуғулланувчи органларга сўзсиз келиб тушади, деб қонунда ёзиб қўйилиши керак.
“А” гуруҳ сингари “Б” гуруҳдаги кўчмас мулк объектлари тўғрисида ҳам тўлароқ маълумотга эга бўлиш учун улар ҳақидаги ахборотларни тавсифли таркибини келтириш мақсадга мувофиқдир.
“Б” гуруҳ кўчмас мулкларнинг учта йирик турлари киради: ер(ер учаскалари), ишлаб чиқариш объектлари ва тугалланмаган қурилиш объектлари.
Ер учаскалари тўғрисидаги ахборотлар қуйдаги парамертларни ўз ичига олиши зарур.
Миқдорий: вақт бўйича фойдаланиш даври (янгидан ўзлаштирилган ерлар учун); кенгликда ер учаскасининг сув хавзаларининг ўлчамлари ва бошқалар; иқтисодий - хосилдорлик, ёғочларнинг ўсиши, ва бошқалар. табий-еколагик - тупроқларнинг кимёвий таркиби, ўрмон билан қопланиш даражаси, ифлосланиш даражаси ва бошқалар.
Сифат : тарихий хусусиятлари (маълум вақт давомида ердан дай тарзда фойдаланилади); фойдаланиш бўйича чегараланишлар (заковедникларни муҳокама қилиш ва бошқалар); функсионал моҳияти(айнан шу вақт ичида ер учаскаси қандай кўринишга эга - хайдалма ер, ўрмон сув ҳавзаси, ва хокозо); жойлашув ўрни (иқлим шароити, чегаралари, учасканинг манзили); кимга қарашлилиги (учаска кимга тегишли, ким унинг мулкдори, эгаси);
Ишлаб чиқариш бъектлари бўйича(шуғулланмаган қурулишлар қурилишлар бўйича ҳам) ахборотлар ҳам миқдорий ва сифат параметрларидан ташкил топади.
Миқдор: вақтли(ҳар бир объектни қурилиш санаси) ҳар бир объектни хизмат кўрсатиш муддати; кенглик(егаллаган ер майдони, шу жумладан бинолар ва иншоотлар эгаллаган майдон майдон ва хажми таркибий кўрсаткичлари, транспорт йўлларининг узунлиги ва бошқлар)
Сифат: Корхонанинг тарихий; меъморий - баддий сифати (бино ва иншоотларнинг меъморий ва бадий қимматлилиги); функсионал моҳияти (тармоқ, ишлаб чиқарилган товар турлари, иш турлари, хизмат турлари); жойлашган ўрни (манзил, корхонанинг жойлашган ўрни, яшаш жойига яқинлиги, ва бошқалар); кимга қарашлилиги (мулк шакли, егалари)

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг раҳбари томонидан тайинланадиган масъул шахс (кейинги ўринларда рўйхатга олувчи деб аталади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


Кўчмас мулкнинг мулкдорлари ёхуд унга ашёвий ҳуқуқларга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар ёки уларнинг ваколатли шахслари кўчмас мулкка мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқага ўтган, чекланган ва бекор бўлган ёхуд кўчмас мулкнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарган кундан бошлаб бир ой муддатда кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат рўйхатидан ўтказувчи органга уларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилишлари мажбурийдир.
Аризага кўчмас мулкка кадастр йиғма жилди ва мазкур Низомнинг IХ бўлимида назарда тўтилган миқдорда рўйхатга олиш йиғими тўланганлиги тўғрисида тижорат банкининг чиптаси илова қилинади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг аризаси мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган шакл бўйича кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан боғлиқ битимларни давлат рўхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестри рўйхатга олинади. «Бир ойна» бўлими ходими аризани ва унга илова қилинган кадастр йиғма-жилдини қабул қилиб олганлиги тўғрисида тилхат беради.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига киритиш йўли билан амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва унинг билан боғлиқ битимлар давлат реестри мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича электрон тарзида ер участкаларига, биноларга, иншоотларга ва дов-дарахтларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ягона ҳужжат сифатида юритилади.
Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат рўйхатидан ўтказувчи органга ўзларининг танловларига кўра телекоммуникация каналлари бўйича электрон ҳужжат кўринишида мурожаат қилишга ҳақлидирлар.
Ариза электрон рақамли имзони қўллаган ҳолда расмийлаштирилади ва мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган зарурий ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси «Давергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Интерактив давлат хизматлари ягона портали ва ахборот ресурси орқали электрон шаклда жўнатилади.
Ариза ва кадастр йиғмажилдларини электрон тарзда қабул қилиш ва уларга ишлов бериш тизими ахборот тизимлари комплекси, шунингдек алоқа каналлари ва ахборотни узатиш ва қабул қилишнинг ахборот хавфсизлиги таъминланган дастурий-аппарат воситалари, олинган ахборотга ишлов бериш, уни сақлашнинг дастурий-аппарат воситалари базасида юритилади.
Юридик ва жисмоний шахслар кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ишларни амалга оширадилар:
кадастр йиғмажилди маълумотларини ўз ичига олган, электрон рақамли имзо билан имзоланган электрон ҳужжатни шакллантириш ва имзолаш;
юридик ва жисмоний шахс ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланган электрон ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказувчи органга жўнатиш.
Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган электрон ҳужжат олинган куни аризани кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрига киритади.
Рўйхатдан ўтказувчи ариза рўйхатга олингандан кейин икки кун мобайнида қуйидаги ишларни амалга оширади:
юридик ва жисмоний шахсга электрон рақамли имзо қўлланиб, жўнатилган ҳужжатлар олинганлигини тасдиқланганлиги тўғрисида хабарнома юбориш;
олинган электрон ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказувчи органнинг электрон архивида сақлаш;
юридик ва жисмоний шахс ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси ҳақиқийлигини текшириш;
олинган электрон ҳужжатларнинг ушбу Низомнинг 20 — 25, 42 — 46 ва 71-бандлари талабларига мувофиқлигини текшириш.
Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни мазкур Низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асослар мавжуд бўлган тақдирда, ариза иловалари билан бирга ариза рўйхатга олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбарининг электрон рақамли имзоси билан электрон кўринишдаги хат билан юридик ва жисмоний шахсга қайтарилади. Ҳужжатлар қайтарилганлиги ҳақида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва унинг билан битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризалар реестрида белги қўйилади. Хатда ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишнинг аниқ сабаблари ва тақдим этилган ҳужжатларда топилган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар кўрсатилади.
Юридик ва жисмоний шахслар камчиликлар тузатилгандан сўнг, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан такроран мурожаат қилишлари мумкин.
Кўрсатилган камчиликларни тузатиб ариза такроран жўнатилганда, рўйхатдан ўтказувчи томонидан икки кун мобайнида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги хатда илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг давлат рўйхатидан ўтказувчи орган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни тайёрлайди ва расмийлаштиради ҳамда уларни буюртма хат билан юридик ёки жисмоний шахсга жўнатади.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ахборот тизимлари комплексини қўллаган ҳолда «бир ойна» тамойили бўйича давлат рўйхатидан ўтказиш схемаси ушбу Низомга 3-иловада келтирилган.
Юридик ва жисмоний шахслар нотўғри ёки бузилган маълумотларни тақдим этганлик учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish