Маърузалар 1-Мавзу: Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи



Download 1,01 Mb.
bet10/33
Sana22.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#112171
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР Бино ва иншоотлар давлат кадастри

Саволлар

  1. Кўп квартирали уйлар ҳақида тушунча беринг

  2. Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқи қандай?

  3. Бино ва иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши қай тартибда амалга оширилади?

  4. Мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар қандай рўйхатга олинади?

7-Мавзу: Бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш ҳужжатлари.
(2-соат)
Режа:

  1. Кўп квартирали уйлар

  2. Бинолар ва иншоотларга бўлган хўжалик юритиш ҳуқуқи

  3. Бино ва иншоотнинг давлат рўйхатидан ўтказилиши

  4. Мулк ҳуқуқининг ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар



Таянч сўз ва иборалар: Ер участкаси, кўп квартирали уй-жойлар.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрига ер участкасига, бинога, иншоотга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқлар киритилгандан кейин юридик ва жисмоний шахсларга:


ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда;
бино, иншоотларга ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклда берилади.
Давлат мулки бўлган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганда гувоҳномага уларнинг давлат мулкига мансублиги ва ашёвий ҳуқуқларнинг тури: хўжалик юритиш ёки оператив бошқариш ҳуқуқи кўрсатилади.
Ер участкасига, бинога, иншоотга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар бланкаси қатъий ҳисобланадиган ҳужжат бўлиб, у махсус қоғозда тайёрланади, серия ва тартиб рақамига ҳамда ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.
Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган раҳбари бланкаларнинг ҳисобга олиниши, сақланиши ва мақсадли фойдаланилиши учун белгиланган тартибда жавоб беради.
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимлар давлат реестрида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ мулкдорнинг ёки ушбу объектга ашёвий ҳуқуққа эга бўлган шахс, шунингдек объектнинг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги эски гувоҳнома мажбурий равишда қайтариб олиниб ва бекор қилиниб, янги гувоҳнома берилади.
Ҳар хил ҳуқуқий мақомга эга бўлган ер участкаларига алоҳида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилади.
Бир нечта юридик ва жисмоний шахслар томонидан биргаликда фойдаланилаётган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома биргаликда фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган ҳар бир юридик ва жисмоний шахсга берилади.
Биноларга, иншоотга, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ер участкасида жойлашган барча бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтлар мажмуаси учун расмийлаштирилади.
Битта бино ва иншоот бир нечта юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлса, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқларнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома уларнинг ҳар бирига бино ва иншоотларнинг уларга тегишли бўлган қисмини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади, кўп квартирали уй-жойлар бундан мустасно.
Кўп квартирали уй-жойлардаги квартиралар ва яшаш учун мўлжалланмаган жойларга бўлган мулк ҳуқуқи квартира ва нотурар хоналар мулкдорларининг ҳар бири учун алоҳида рўйхатдан ўтказилади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг бино ва иншоотларига улушли мулк ҳуқуқи мавжуд бўлганда, бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатига олганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳар бир улушли мулк ҳуқуқи эгасига ҳар бирининг улуши кўрсатилган ҳолда берилади.


Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish