Маърузалар 1-Мавзу: Бинолар ва иншоотлар давлат кадастри фанининг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихи



Download 1,01 Mb.
bet4/33
Sana22.02.2022
Hajmi1,01 Mb.
#112171
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
МАЪРУЗАЛАР Бино ва иншоотлар давлат кадастри

Вақтинчалик иморат — қурилиш даврида вақтинчалик фойдаланиш учун бунёд этилган ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган иморат;
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш — юридик ва жисмоний шахсларнинг жумладан битимлар асосида юзага келадиган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларининг вужудга келганлигини, бошқа шахсга ўтганлигини, чекланишини (юкланишини), бекор бўлишини тан оладиган ҳамда тасдиқлайдиган ҳуқуқий ҳаракат;
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ва у ҳақда тузилган битимларнинг давлат реестри — кўчмас мулк ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларнинг, ҳуқуқ эгаларининг тизимга солинган жамламаси, у кўчмас мулк объектининг ўрнашган жойи бўйича туман (шаҳар) чегарасида юритилади;
Гаров хати — кўчмас мулк гаровга қўйилганлиги тўғрисидаги қарзлик гувоҳномаси, қарз берувчига — юридик ёки жисмоний шахсга банк томонидан берилади;
Бино — функционал мақсадига қараб одамлар яшаши ёки бўлишига ва ҳар хил турдаги ишлаб чиқариш жараёнларини бажаришга мўлжалланган, ёпиқ ҳажмни ташкил этувчи таянч, тўсма ёки ҳар иккала мақсадга хизмат қилувчи конструкциялардан иборат қурилиш тизими;
Ер участкаси — ер юзасининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида ва ер участкасига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид ҳужжатларда акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Ипотека — кўчмас мулкни (ер участкасини, бино ва иншоотни) ёки унга бўлган ҳуқуқни мажбуриятни таъминлаш шарти билан гаровга қўйиш, у ушбу мулкни гаров кредитори эгалигига топширмасдан амалга оширилади;
Кадастр йиғмажилди — объектнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни шакллантириш, ҳисобга олиш ва кейинчалик давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган кадастр суратига олиш, техник инветаризация қилиш ва паспортлаштиришнинг, махсус текшириш ва изланишларнинг, сифат ва қиймат жиҳатдан баҳолашнинг ҳужжатлари, материаллари ва маълумотлари жамламаси;
Кадастр плани — кўчмас мулк объектининг ўрнашган жойини, чегараларини, бинолар, иншоотлар ва бошқа топографик элементларини акс эттирувчи, умумий қабул қилинган шартли белгиларда тузилган чизма ҳужжат;
Кадастр рақами — ер участкаси, бино, иншоотнинг ўзига хос, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида такрорланмайдиган рақами, у кўчмас мулкни шакллантиришда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ берилади, ва у рўйхатдан ўтказилган ҳуқуқнинг ягона объекти сифатида мавжуд бўлиши даврида сақлаб қолинади;

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish