Саволлар:
1. Бино ва иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш қандай амалга оширилади?
2. Бинолар ва иншоотлар техник инвентаризатсиядан ўтказиш қайси ҳужжатларни ўз ичига олади ?
3. Кадастр маълумотлари нималардан иборат ?
3-Мавзу: Ўзбекистон республикасида бинолар ва иишоотлар давлат кадастрини юритишнинг ҳуқуқий асослари.
(2-соат)
Режа:
1. Умумий коидалар
2. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш
3. Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритишни ташкил этиш
Таянч сўз ва иборалар: Бино, давлат кадастрлари, принцип.
Умумий коидалар
Бино ва иншоотлар давлат кадастри Шахарсозлик кодексига, "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги Узбекистон Республикаси Қонунига, Узбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 16 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Давлат кадастрлари ягона тизимини яратиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий хужжатларга мувофик юритилади.
Бино ва иншоотлар давлат кадастри - бу бино ва иншоотлар объектлари, уларнинг жуғрофий ҳолати, ҳуқуқий мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ҳамда иктисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли ахборотлар тизимидир.
Бино ва иншоотлар давлат кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми хисобланади ва аҳоли пунктлари ҳамда қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларни ривожлантиришни, ҳудудларни ривожлантириш тўғрисидаги шахарсозлик хужжатлари талабларига риоя килиш асосида хаёт фаолиятининг қулай сохасини, муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма тизимлари фаолиятини макбуллаштиришни ахборотлар билан таъминлаш мақсадида юритилади.
Шахарсозлик фаолияти амалга ошириладиган аҳоли пунктлари ҳудудлари ва ҳудудларининг ҳамда қишлоқлар ўртасидаги ҳудудларнинг қисмлари Бино ва иншоотлар давлат кадастрининг объектлари хисобланади.
Шахарсозлик фаолияти дейилганда давлат органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни, аҳоли пунктларини ривожлантиришни шахарсозлик жиҳатидан режалаштириш сохасидаги фаолияти, ер учаскала- ридан фойдаланиш турларини белгилаш, фукароларнинг, жамоатчилик ва давлат манфаатларини, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳудудлар ва аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий хусусиятларини хисобга олган холда қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чикариш, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни лойихалаш, куриш ва реконструкция қилиш тушунилади.
Узбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш кумитаси (кейинги уринларда "Давархитектқурилиш" кумитаси деб юритилади) Давлат шахарсозлик кадастрини юритиш буйича ваколатли орган хисобланади.
Бино ва иншоотлар давлат кадастри давлат хокимияти ва бошқаруви органлари- ни, манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни Бино ва иншоотлар давлат кадастри объектлари тўғрисидаги ишончли маълумотлар билан таъминлаш учун мулжалланган.
Қонунга биноан кўчмас мулкка ер учаскаси, ер ости қазилма бойликлари учаскалари, алоҳида жойлашган сув объектлари ҳамда ер билан мустаҳкам боглиқ бўлган барча нарсалар, яъни ўзининг баҳосига тенг харажатларсиз кўчириш мумкин бўлмаган барча объектлар, шу жумладан ўрмонлар, кўп йиллик дарахтзорлар, бинолар ва иншоатлар киради.
Ер учаскаси ҳуқуқий нуқтаий назардан фақатгина ернинг устки ҳудудий чегаралари билан чегаралниб қолмасдан, балки шу билан бирга унинг устидаги ва остидаги бор бўлган барча нарсаларни ўз ичига олади.
Ер учаскасининг мулкдори агарда ер ости бойликлари тўғрисида , ҳаво кенглигидан фойдаланиш тўғрисида қонунда бошқа вазиятлар кўзда тутилмаган бўлса, бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаган ҳолда ўзининг ҳохишига қараб унинг барча кенглигидан фойдаланишга ҳақлидир. Қонун бўйича кўчмас мулкга бошқа мулклар ҳам кириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |