«МОЛИЯВИЙ ХИСОБ»
КУРСИДАН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИНИНГ КОНЦЕПТУАЛ АСОСЛАРИ
1
|
«МОЛИЯВИЙ ХИСОБ» ФАНИНИНГ ДОЛЗАРБЛИГИ ВА ЎҚИТИШ СТРУКТУРАСИ
|
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгач Давлат бюджетини шакллантиришнинг маъмурий-буйруқбозлик тизимидан бозор воситаларига асосланган, яъни солиқлар воситасида иқтисодиётни бошқариш ва тартибга солиш тизимига ўтиш зарурияти пайдо бўлди.
Ҳар қандай жамиятнинг тараққиёти кўп жихатдан унинг бошқарув тизимини тегишли ахборот манбалари билан таъминлашда мухим ўринни бухгалтерия хисобининг таркибий қисми бўлган Молиявий хисоб ва унинг маълумотлари асосида тузиладиган молиявий хисоботлар эгаллайди.
Шундан келиб чиқиб “Молиявий хисоб” махсус курсида “Молиявий хисоб”ни мазмуни, уни предмети ва вазифалари, пул маблағлари ва хисоб-китоблар хисоби, материаллар хисоби, қисқа ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг хисоби, асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби, мехнат ва иш хақи хисоби, узоқ муддатли молиявий қўйилмалар хисоби, тайёр махсулот (ишлар, хизматлар) ва уларни сотилиши хисоби, капитал, фондлар ва молиявий натижалар хисоби ҳамда молиявий (бухгалтерия) хисобот бўйича долзарб масалаларни ўргатиш мўлжалланган.
Ушбу ўқув курсни ўқитишнинг мақсади – хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ахволи, фаолияти, молиявий ахволидаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этишдан иборат.
“Молиявий хисоб” курсининг асосий вазифалари:
Таҳлилнинг асоси бўлган Молиявий хисоб корхоналар фаолиятини бошқаришда зарур бўлган маълумотларни етказиб бериш;
Корхонада молиявий хисобни тўғри йўлга қўйилиши, айниқса бозор иқтисодиёти шароитида корхонанинг иқтисодий ва молиявий салохиятини оширишга кўмаклашиши;
Юқори самарали фаолият кўрсатишга, турли рақобатчилар майдонида енгиб чиқиб, юқори фойда олишга имконият яратиш.
Курсни олдига қўйилган вазифа ва мақсадлардан келиб чиқиб уни ўзлаштириш бўйича қуйдаги таълим технологияси тузилди:
Ўқув курси бўйича тайёрланган таълим технологиясининг асосини Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2008 йил 23-августдаги 263-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув дастури ташкил этади ва у Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 2008 йил 24-июнда тасдиқланган ўқув режага биноан умумий аудитория соатларининг хажми 5 340900 – “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши бўйича қуйдагича белгиланган:
№
|
Мавзулар номи
|
аудитория соатлари
|
мустақил
иш
|
Жами
|
жами
|
шундан
|
маъруза
|
амалий машғ.
|
1
|
Молиявий хисоб фанининг предмети ва вазифалари
|
6
|
4
|
2
|
6
|
12
|
2
|
Пул маблағлари ва хисоб-китоблар хисоби
|
16
|
8
|
8
|
16
|
32
|
3
|
Материаллар хисоби
|
10
|
4
|
6
|
10
|
20
|
4
|
Қисқа ва узоқ муддатли мажбуриятларнинг хисоби
|
10
|
6
|
4
|
10
|
20
|
5
|
Асосий воситалар ва номоддий активлар хисоби
|
20
|
10
|
10
|
18
|
38
|
|
|
Do'stlaringiz bilan baham: |