Маъруза: тафаккур режа


Тафаккур борасидаги психологик назариялар



Download 105,21 Kb.
bet14/14
Sana23.02.2022
Hajmi105,21 Kb.
#134731
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
12-maruza mavzusi

Тафаккур борасидаги психологик назариялар
Тафаккур муаммоси хориж психологиясида кенг доирада тадқиқ қилиниб, атрофлича билимлар ва маълумотлар заҳираси тўпланган. Айнан келтирилган маълумотларда тафаккур тушунчаси турли нуқтаи назарлардан таҳлил қилинади.
Экзистенциализмнинг асосчиси бўлмиш немис файласуфи Мартин Хайдегер (1889-1978) тушуниш учун ўз диққатимизни қарата олсаккина биз фикрлашга ўрганамиз-деб ёзади. Унинг фикрича, нарса ва воқеаларнинг моҳиятини тушуниш, англаб етиш, инсон фикрлаш жараёнида муҳим ўрин эгаллайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса инсонни фикрлашга ундайди. Тушунишни талаб қиладиган нарса ҳеч қачон биз томонимиздан яратилмайди.
Хайдегернинг фикрича, тафаккур мавжудлигининг асосий хислати бу тасаввурдир. Тафаккур ҳақидаги таълимотга асосан тасаввур фикрда ифода этилади. Шунинг учун ҳам тафаккур ҳақидаги таълимотни логика, мантиқ деб атайди.
К.Р.Мегрелидзенинг таъкидлашича, инсондаги бирор бир руҳий ҳодиса ижтимоий омилни ҳисобга олмасдан туриб, тўғри тушунтирилиши мумкин эмас. Бу нарса биринчи навбатда тафаккурга тааллуқлидир. Тафаккурнинг ижтимоий ҳаётнинг бошқа кўринишларисиз ўрганиш мумкин эмас.
Инсон тафаккурининг усуллари нерв тизимида ҳам, миясида ҳам эмас, балки бир даврда мана шундай идрок этишга, ўйлашга, ишлашга, бошқа бир даврда эса нерв фаолиятини бошқача ишлашга йўллайдиган ижтимоий шароитдадир.
Инсонлар фикрлари ва қарашлари индивидуал тартибда эмас, ижтимоий муносабатлар туфайли содир бўлади. Бу ҳақда К.Р.Мегрелидзе шундай ёзади: инсон тафаккури табиий ва биологик қонунлар бўйича эмас, балки ижтимоий- тарихий қонуниятлар йўлида ҳаракатланади. Инсоннинг фикрлаш усули аввало ижтимоий ҳодисадир. Фикр ҳеч қачон ўз-ўзидан пайдо бўлмайди, фикр бирор нарса ҳақида, бирор предмет ҳақида бўлиши мумкин. Предметсиз фикрнинг бўлиши мумкин эмас. Тафаккурнинг функцияси мия фаолияти жараёнида кечадиган субъектив психологик жараёнлар билангина чегараланмайди:
Биринчидан, онгнинг субъектив ҳолатинигина ифодаламасдан, балки объектга ҳам тегишли бўлади ва нарсалар муносабатини ифодалайди.
Иккинчидан, янги фикрнинг вужудга келиши билан билиш жараёни тугалланмайди, балки фақатгина бошланади. Бу билишнинг бошланғич босқичи бўлиб, ғоянинг субъектив ҳолатидир, энди фикрни амалга ошириш босқичи бошланади.
Учинчидан, алоҳида индивиднинг фикри ижтимоий етилган фикрларнинг хусусий кўринишидир.
Ҳар бир алоҳида шахс ижтимоий тушунчалар, тасаввурлар ёрдамида фикрлайди. К.Р.Мегрелидзе инсон фикрининг ижтимоий эканлигини қайта-қайта таъкидлайди. Фикрлар ва ғоялар эркин индивидуал ижоднинг маҳсули эмас, балки индивиднинг ўзи каби жамият ва ижтимоий муносабатлар маҳсулидир. Шунинг учун инсон тафаккури тафаккур босқичлари, инсон тафаккурининг шакллари ва усуллари ҳақидаги жумбоқнинг ечимини мантиқий изланишлардан анъанавий психологиядан эмас, балки аввало бу ғояларнинг ижтимоий келиб чиқишидан излаш керак. У ёки бу индивид жамиятда етилган ижтимоий ғояларнинг тасодифий ифодаловчиси бўлиб қолади.
Академик А.И.Берг шундай деб ёзади “инсон фақат ташқи дунё билан тўхтовсиз мулоқот қилиши шароитидагина узоқ вақт фикрлаши мумкин. Ташқи дунёдан тўлиқ информацион ажралиш бу ақлдан озишнинг бошланишидир. Информацион ундовчи тафаккурнинг ташқи дунё билан алоқаси инсонга озиқ-овқатдек, иссиқликдек зарур”. Психология фани тараққиётида немис психология мактаби муҳим ўринлардан бирини эгаллайди ва асримизнинг бошларида Германияда Вюрцбург психология мактаби деб номланган янги йўналишга эга бўлган психологик оқим пайдо бўлди. Мазкур йўналишнинг йирик вакиллари сифатида О.Кюльпе (1862-1915), К. Бюллер (1879-1922), А.Мессер (1837-1937), Ах Нарцис (1871-1946) ва бошқаларни санаб ўтиш лозим. Улар томонидан олиб борилган экспериментал тадқиқотлар тафаккур муаммосининг ривожига маълум даражада ҳисса қўша олди. Вюрцбург психология мактаби вакиллари тафаккурни ҳиссий босқичда турган психик жараёнларга, яъни сезги ва тасаввурларга ажратиб ўрганишда рационал босқичдаги мураккаб жиҳатлардан механик равишда вужудга келади, деб тушунтириш мумкин эмаслигини экспериментал йўл билан исботлашга ҳаракат қилдилар. Олиб борилган тадқиқотларни ўзларининг устиларида ўтказиб, натижаларни объектив бўлишига камроқ эътибор берганлар.
Вюрцбург психология мактабининг намоёндалари тафаккур бу ички ҳаракат, актидир деб қарай бошлайдилар. Ўз-ўзини кузатиш методидан фойдаланиб, иш тутишда улар мана бундай ифоданинг маъносини тушунтириб беришлари лозим, тафаккур ҳаддан ташқари машаққатлики, шунга қарамай кўпчилик шунчаки ҳукм чиқаришни маъқул кўрадилар. Шунингдек, улар олдида муносабатларни ўрнатиш қисм, яхлит, тур, жинс объектнинг нисбати ва ўзаро муносабатларини ушбу муносабатларнинг аниқ аъзоларини идрок қилишни аниқлаш вазифалари туради. Шунинг билан бирга уларнинг барча тадқиқотлари объектив методларни излашга оид фаолиятларида авж олди. Жумладан, Н.Ах томонидан сунъий тушунчаларнинг шаклланиши бўйича дастлабки методика яратилди. Мазкур назария вакиллари тафаккурни муносабатларнинг акс этиши билан боғлаб, тафаккурни муносабатларнинг бирламчи қараб чиқиш, ёинки бирламчи маълумот бериш манбаи сифатида талқин қиладилар. Тафаккур тараққиёти масаласини кўтариб чиқиб, ўсишнинг фикрларни фаоллаштириш орқали амалий фаолиятдан тафаккурни мутлақо ажратиб қўйдилар. Тафаккурни тадқиқ қилишнинг асосий методи –бу ўз-ўзини кузатиш эканлигини тан олади, холос. Мазкур муаммо гноселогик нуқтаи -назардан олиб қаралганда ушбу позиция идеализм измига кириб бораётганлигини англаб олиш унчалик қийин эмас. Вюрцбург мактаби намоёндалари тафаккурни алоҳида мустақил билиш фаолияти сифатида аниқ кўрсата билди. Бироқ тафаккурни амалиётда нутқдан ва ҳиссий образлардан қатъий ажратиб ташладилар.
Вюрцбург психология мактаби намоёндаларидан бири О.Зельц тафаккурни интеллектуал операциялар ҳаракати сифатида қабул қилган. У ўз олдига фикр юритиш фаолиятининг у ёки бу жиҳатлари қай йўсинда шаклланишини кузатиш, интеллектуал фаолият босқичларини кўрсатиш ақлий фаолиятнинг продуктив ва репродуктив кўринишидаги зиддиятларни бартараф қилиш вазифасини қўйди. О.Зельц масала ечиш жараёнини ўрганишда умумийликка эга бўлган масалани вужудга келтириш босқичларига алоҳида эътибор бериб, элементлар билан предметлар муносабатини ажратиб кўрсатади. Бунинг натижасида муаммо комплекси намоён бўлади. Комплекс ўз ичига ушбу жиҳатларни қамраб олиши назарда тутилган: а) маълумнинг тавсифномасини бўлакларга ажратиш; б) қидирилувчи номаълумнинг ўрнини аниқлаш; в)номаълум қидирилувчи билан маълум ўртасидаги муносабатларни ажратиб кўрсатиш.
Шундай қилиб, Вюрцбург психология мактабининг намоёндаси О.Зельц психология тарихида биринчи бўлиб тафаккурни жараён сифатида экспрементал методлар билан тадқиқ қилган, интеллектуал операциялар ва уларнинг таркибий қисмларини назарий ва амалий жиҳатдан таърифлаб берган, изчил илмий методларга асосланиб, ўрганишга бутун вужуди билан интилган психологдир. Германияда психологиянинг гештальтпсихология йўналиши вужудга келди. Унинг, кўзга кўринган намоёндалари қаторига Х.Эренфельс (1859-1932), В.Келер (1887-1967), К.Кофка (1886-1941) ва бошқалар киради. Гештальтчилар фикрига қараганда, ҳар бир психик ҳодисанинг мазмуни унинг таркибига кирувчи қисм ва элементларни биргаликда акс эттиришдан кўлам жиҳатидан кенг, мазмун жиҳатидан ранг-барангдир. Гештальтчиларнинг аксиоматик характерга эга бўлган ушбу тезислари мазкур таълимот ғоясини очиб беришга хизмат қилади, алоҳида олинган қисм ва элементларнинг йиғиндиси яхлит тузилиш мазмунини белгилаб бера олмайди, аксинча яхлит тузилма қисм ва элементларнинг хусусиятлари ва хоссаларини белгилаб беришга қурби етади.
Гештальтпсихологиянинг марказий назарияси ҳар қандай психологик жараёнларнинг бош моҳияти уларнинг сезгиларга ўхшаш алоҳида элеметлари эмас, балки конфигурация шакл ёки гештальтчиларнинг яхлит яратишидан иборат.
Гештальтпсихологияда тафаккур муаммосининг тадқиқоти кенг қамровли тарзда олиб борилади. Жумладан, В.Келёр антропоидларнинг интеллектуал ҳаракатларини экспериментал ўрганиш натижасида юқори даражада тараққий қилган маймунларнинг ақлий ҳаракатида инсон ҳаракатига хос ўхшашлик борлиги тўғрисида хулоса чиқаради.
В.Келёрнинг фикрича, топшириқни ечиш механизми қуйидагилардан иборат: организмнинг оптик майдонидаги вазиятларнинг муҳим элементлари бир бутунликни, яъни вазият элементларига, гештальт ичига кириб, гештальтда қайси жойни эгаллашга боғлиқ равишда янги аҳамият касб этади. Вазиятнинг муҳим элементларидан намоён бўлувчи гештальтчилар муаммоси вазиятда организмда баъзи бир зўриқишлар таъсирида вужудга келади, топшириқни ечиш муаммоли вазиятнинг қисмлари янги гештальтда янги муносабатда идрок қилина бошлаганида тугалланади. Масалани ечиш аниқ қадамларни юзага келтирувчи гештальт сифатида майдонга чиқади.
Гештальтчиларнинг айримлари “йўналиш” атамасини қўллаб, уни ўтмиш тажрибаси билан боғлашга интиладилар. Шунингдек, улар “тафаккурнинг эврестик методлари” тўғрисидаги тушунчадан ҳам фойдаланадилар. Бунда материални, қўйилган мақсадни, конфликтли ҳолатларни таҳлил қилишни назарда тутадилар.
Гештальтчилар тафаккур психологиясининг қатор муаммоларини кўтариб чиқадилар, чунончи ижодий тафаккурнинг ўзига хослиги, тафаккур жараёнида янгиликнинг вужудга келиши, билимлар билан тафаккур нисбати, топшириқни бажариш жараёнида аста-секин ва бирданига ечиш йўлини қўллаш кабилар. Тафаккурни психологик ўрганишда функционал ривожланиш ғоясини амалиётга тадбиқ қилиш ҳам маълум даражада гештальтпсихология намоёндаларининг хизмати ҳисобланади.
Шунга қарамасдан В.Кёлер М.Вертгаймер, К.Дункерларнинг экспериментал тадқиқотлари тафаккурнинг асосий механизмларидан бири бўлган предметларни янги алоқалар ва муносабатларга фикран жиҳатини очишни аниқладилар. Аммо улар ҳам мазкур муаммоли вазиятда индивиднинг амалий ва назарий ақлий фаолиятлари ролини мутлақо тан оладилар.
Америка психологиясида вужудга келган бихевиоризм ёки ҳулқ психологияси оқими ўтган асрнинг охирларидан бошлаб ҳукм суриб келмоқда. Бихевиоризм оқимининг асосчилари америкалик психологлар Дж.Уотсон (1878-1958) ва Э.Торндайк. (1871-1949) лардир. Кейинчалик булар қаторига К.Левин (1890-1957) А.Вайс (1974-1931) ва бошқалар келиб қўшиладилар. Маълум давргача мазкур оқим психология оламида доминантлик ролини ўйнайди. Ҳозирги даврда бу оқим бир неча мустақил психологик мактабларга ажралиб кетган. Лекин уларнинг моҳиятида бихевиоризм нафаси уриб туради. Ҳаммаси учун умумий формула С-Р, яъни стимул-реакция хизмат қилиб келмоқда.
Дж. Уотсон тафаккурнинг ички нутқ ва новербал товушсиз имо-ишора, мимика, елка қисиши, қош сузиш, коммуникация, мулоқотни бирга қўшиб, кенг маънода тушунади ва уни учта шаклга ажратиб ўрганади. Нутқ шаклларидан бири нутқ малакаларини секин-аста авж олдириш деб аталади. Бу шеърни ёки цитатани аниқ эсга туширишда ўз ифодасини топади. Тафаккурнинг иккинчи шакли субъект учун янги бўлмаган топшириқни сўз ёрдами билан ечиш, ярим-ёртиси унутилган шеърни эслашга ҳаракат ва ниҳоят, янги топшириқни яққол ифодали ҳаракат ва сўз ёрдами билан ечиш Дж. Уотсон учун малака у индивидуал эгаллаган ва ўрганилган хатти-ҳаракатдир. Ушбу назария нуқтаи назаридан қарасак, тафаккур малакага яқинлаштирилиб қўйилади, чунки шеърни эсга тушириш ҳам тафаккур деб талқин қилинади.
Дж. Уотсон тилни ўзлаштиришнинг ижтимоий жиҳатларини умуман ҳисобга олмаган, нутқнинг тузилиши ва ривожланишига сира эътибор қилмаган. Нутқ билан тафаккур бирлиги тўғрисида тамойилни англаб етмаган, тафаккур ва онгнинг ҳулқ кўриниши сифатида олиб қаралган.
Download 105,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish