ГОТИКА УСЛУБИДАГИ БИНО ВА АРХИТЕКТУРАВИЙ АНСАМБЛЛАР Готика услубидаги энг биринчи бино — бу Англиянинг Дерхем шаҳрида 1093—1140-йилларда қурилган ибодатхона. Уч нефдан иборат бу бинода биринчи марта готика каркаси элементлари - учли қобиқлардаги нервюралар ва улардан кучланишни қабул қилувчи аркбутан ва контфорслар ишлатилган.
Аммо готика услубининг гуллаб-яшнаши биринчи навбатда Франция архитектураси билан богииқ. Готика услубидаги энг машҳур бинолардан бири - бу Париж шаҳридаги Нотр-Дам ибодатхонасидир. Бу бино қурилиши 1163-йилда бошланиб, ХИВ асрнинг ўрталарида тугалланган. Беш нефдан иборат ибодатхона узунлиги 129,0 метр, марказий неф баландлиги 69 метрни ташкил қилади. Готика услубининг хусусиятлари бинонинг ташқи кўриниши ва ички тузииишида яққол намоён бўлади. Бинонинг асосий Ғарбий тарзи уч қаватли боиинишга эга: биринчи қаватда перспектив турда ишланган уч нефга кирувчи уч кириш пештоқи; иккинчи қаватда равоқли шаклда ишланган деразалар ва марказий нефнинг айлана деразаси ва учинчи қават равоқли токчалардан ташкил топган. Ундан юқорида эса икки симметрик призмашакл миноралар жойлашган. Бинонинг ён тарзида аркбутан ва контрфорслар асосий композицион восита сифатида ишлатилган.
Нотр-Дам ибодатхонаси нафақат Парижда, балки бутун Францияда энг катта ибодатхона боииб, 9 минг кишига мўлжалланган эди.
Франциянинг Лана шаҳрида 1174 - 1226-йилларда қурилган ибодатхона ҳам готика услубидаги биринчи бинолардан эди. Айниқса, бу бино қурилишида қўлланилган миноралар бошқа ибодатхоналар композицион тузилишига катта таъсир кўрсатди.
ХIII аср Францияда готика услубининг энг ривожланган даври ҳисобланади. Бу даврда Реймс, Амен, Шарпр, Бове ва бошқа шаҳарларда улкан ибодатхоналар қурилади.
Реймсдаги ибодатхона 1212 - 1311 -йиллар орасида қурилган боииб, узунлиги 124 метр, марказий неф баландлиги 38 метрни ташкил қилади. Ибодатхона композицион тузилиши готика услубининг энг яққол намунасидир. Реймсдаги собор Париждаги Нотр-Дам ибодатхонасига нисбатан янада енгил ва юқорига ёъналтирилган боииб, ташқи безакларининг бойлиги ва турли ҳайкалчалар билан безатилганлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Амен шаҳрида 1218—1268-йилларда қурилган ибодатхона ўз ўлчамлари билан Франциядаги энг йирик ва баланд бино ҳисобланади. Бу бинонинг узунлиги 145 метр боииб, марказий неф баландлиги эса 42,5 метрни ташкил қилади.
Францияда готика услубидаги монастир комплексларидан Бретан вилоятидаги Мон-Сен-Мишел аббатлиги ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради. Денгиз бўйида баланд қоялар устида қурилган комплекс -ибодатхона ва бошқа бинолардан ташкил топган ва ХIII — ХV асрлар давомида шаклланган. Феодал кёшкларидан 1220—1230-йилларда қурилган Кузи кёшки готика услубида қурилган. Бу кёшк марказида баландлиги 60 метр ва диаметри 30 метрни ташкил қилувчи дон-жон қурилган. Бу иншоот деворларининг қалинлиги 7 метрни ташкил қилади.
Францияда ХIV асрдан бошлаб қирол ҳокимияти кучайиши билан кёшклар қурилиши тўхтатилади. Бу даврдан бошлаб кёшклар фақатгина қирол рухсати билан қурилган.
Германияда готика услуби асосан ХIII асрдан бошлаб ривожланади. Готика услубида Германияда қурилган ибодатхоналар тарҳ тузилишининг оддийлиги, бош тарз кўринишида икки минора ўрнига битта ўткир учлик минора жойлаштирилиши билан ажралиб туради. Германиядаги энг йирик готика услубидаги ибодатхона -Кёлн собори қурилиши 1248-йилдан бошлаб, тўлиқ тугалланиши ХIХ асрга тўҒри келади. Германияда готика услубидаги ибодатхоналар асосан пишиқ Ғиштдан қурилган бўлиб, "ғиштли готика" номини олган.
Прага шаҳрида қурилган Авлиё Вита ибодатхонаси ҳам ўз тузилиши билан Германия ибодатхоналарига ўхшайди. Бу ибодатхона қурилиши ХIV асрда тугалланган.
Англияда готика архитектурасининг ривожланиши асосан ХII — ХV асрларга тўҒри келади. Англияда готика услубида қурилган ибодатхоналар бўйлама ўқ бўйича узун ўлчамлари ва бош фасаднинг кенглиги билан ажралиб туради. Линколн шаҳрида ХI — ХIII асрларда қурилган ибодатхона тўлиқ готика услуби қонуниятлари асосида шаклланган.
Италияда готика услуби алоҳида хусусиятларга эга. Бу ерда асосий қурилиш материали сифатида Ғиштдан фойдаланиш натижасида готика каркас тузилиши кенг ишлатилмаган. Каркас системаси ишлатилмаганлиги сабабли деразалар ўлчамлари катта қилиб олинмаган ва витражлардан фойдаланилган. Италияда ибодатхоналарнинг ички устунлари нафис ва енгил қилиб ишланганлиги сабабли, нефларга боииниши сезилмайди ва ички муҳит катта залга ўхшаб кўринади. Флоренсияда 1245-1278-йилларда қурилган Санта Мария Новелла ибодатхонаси ва Орвието шаҳрида 1290—1330-йилларда қурилган ибодатхоналар шундай тузилишга эга. Венеция шаҳрида 1246-йилда қурилиши бошланган Сан Джованни Э-Паоло ибодатхонаси роман услубида бошланиб, готика услубида 1430-йилда тугалланган.
Флоренсия шаҳрида архитекторлар Камбио ва Таленти лойиҳаси асосида Санта Мариа дел Форе ибодатхонаси қурилиши бошланган, бу бино ўша даврнинг энг йирик ибодатхонаси эди. Базилика туридаги бу бинонинг лойиҳа асосидаги диаметри 42 метрни ташкил қилувчи гумбаз билан ёпилиши керак эди. Гумбаз қурилиши 1471 -йилда архитектор Бруаналески раҳбарлигида тугатилди. Гумбаз билан бирга бинонинг умумий баландлиги 114,7 метрни ташкил қилади. Композицион жиҳатдан гумбаз бинонинг асосий элементига айланади.
Италия шаҳарларида готика услубида шаклланган асосий майдонлар ансамбллари алоҳида эътиборга молик. Масалан, Флоренсиядаги Синория майдони, Венециядаги Сан-Марко майдони ансамбллари. Майдон ансамбллари композицион жиҳатдан турли иморатлар, ҳайкаллар ва очиқ фаwорали ҳовузлардан ташкил топган.
Айниқса, Венециядаги Сан-Марко ансамбли уйғунлашган композицияси ва готика услубининг ёрқин намунаси бўлган Дожлар саройи тузилиши билан ажралиб туради. Бу бинонинг ташқи тузилишида Византия архитектураси ва Шарқ архитектураси элементларидан кенг фойдаланилган. Бинонинг ташқи кўриниши безатилишида турли рангдаги мармар тошлари ва рангли кошинлардан кенг фойдаланилган.
Болтиқбўйи давлатларида ҳам готика услуби кенг тарқалади ва ривожланади. Бу давлатларда готика услуби асосан биноларнинг композицион тузилишида вертикал ёъналтирилган учлик миноралар қоиланилиши ва готика каркас элементларидан усталик билан фойдаланишда намоён бўлади. Масалан, Рига шаҳрида ХIV - ХVI асрларда қурилган Авлиё Иоанн черкови, ХIII - ХV асрларда қурилган Авлиё Яков черкови ва ХIII — ХVI асрларда қурилган Домский собори. Вилнюс шаҳрида қурилиши 1584-йилда тугалланган Авлиё Анна костели ўзининг нафис қилиб ишланган бош фасадидаги миноралари билан ажралиб туради. Таллин шаҳрида ХIII - ХV асрларда қурилган Авлиё Олай ибодатхонаси Болтиқбўйи давлатларида готика услубидаги энг баланд бино боииб, унинг баландлиги 123,7 метрни ташкил қилади.