11-Maruza. AMIR TEMUR DAVRI ME’MORCHILIGI. Maruza rejasi.
Temuriylar (XV asr) me’morchiligi. Amir Temurning bunyodkorlik faoliyati.
Samarqand va SHaxrisabz shaxridagi qurilishlar. Temuriy davri me’morchilik an’analari.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: Роман архитектуравий услуби. Феодал кёшклари (қалъалари). Монастир комплекслари. Ибодатхоналар — собор ва черковлар. Мудофаавий иншоотлар. Дон-жон. Шаҳар деворлари. РОМАН АРХИТЕКТУРА УСЛУБИ Феодал ижтимоий-иқтисодий тузумнинг шаклланиши билан Ғарбий Европада янги сиёсий вазият вужудга келиб, миллий давлатлар ташкил топди. Франция, Германия, Италия ва бошқа давлатлар кўп сонли феодал мулкларидан иборат эди. Феодал муносабатлари крепостнойлик асосида деҳқонлар меҳнатининг эксплуатацияси билан богииқ эди.
Ўрта асрлар архитектураси антик меъморчиликдан кўп жиҳатлари билан кескин фарқ қилиб, бино ва иншоотлар турлари, қурилиш услублари ва бадиий ифодаланиш воситаларининг ўзгариши билан характерланади. Бу даврда асосан 2 архитектуравий услуб ривожланади ва кенг тарқалади: роман услуби (ХI — ХII асрлар) ва готика услуби (ХIII - ХI асрлар).
Роман архитектура услубининг шаклланиши маҳаллий анъаналар ва Византия архитектуравий шаклларининг уйғунлашиши натижасида ривожланди. Бу услубнинг ривожланиши асосан феодал кёшклари, муҳофазаланган шаҳарлар қурилиши, янги турдаги тураржой иморатлари, монастир комплекслари ва диний иншоотлар қурилиши билан чамбарчас боҒлиқдир.
Роман архитектура услуби антик меъморчиликка хос бўлган ва уйғунлашган шакллар, безак ва бадиий ифодаланиш воситаларини тўлиқ инкор этади. Роман услуби бино ва иншоотлар тузилишининг жуда оҒир ва ҳажм-фазовий ечимининг номутаносиблиги билан ажралиб туради.
Роман услубининг асосий қурилиш материали табиий тош бўлиб, бу материал асосида қурилган бино ва иншоотларнинг девор ва бошқа конструксиялари ўзининг қалинлиги ва оҒирлиги билан ажралиб туради.
Роман услубининг архитектуравий-композицион шакллари ибодатхоналар қурилишида яққол намоён бўлади. ИХ асрдан бошлаб йирик ибодатхоналар қурилиши бошланади. 800- йилларда Германиянинг Аахен шаҳрида Буюк Карл капелласи табиий тошдан қурилган. Бу бино марказий композицион услубда қурилиб, планда 8 қиррали ҳажмга эга ва 8 қиррали гумбаз билан ёпилган.
Роман услубида марказий композиция билан бир қаторда базилика туридаги ибодатхоналар қурилиши ҳам кенг тарқалади. Базилика бўйлама ўқ бўйича ривожланган композиция асосида қурилиб, икки қатор устунлар билан 3 нефга ёки 4 қатор устунлар билан 5 нефга ажратилган. Ўртадаги неф баландроқ қилиб қурилиб, ён деразалар орқали ёритилган. Нефларни ажратиб турувчи устунлар равоқли аркада шаклида бажарилган. Базилика ёпилмаси асосан ёғоч фермалардан бажарилган. Ўртадаги неф шарқий томонга қараб тугалланган ва меҳроб (алтар) жойлаштирилган. Меҳроб олдида руҳонийлар учун кўндаланг неф - трансепт жойлаштирилган.
Бинонинг ғарбий томонида кириш пештоқи жойлаштирилган ва пештоқнинг икки томонида иккита минора қурилган. Баъзи ибодатхоналарда ён нефлар 2 қаватли қилиб қурилган ва бино маркази гумбаз билан ёпилган.
Ибодатхоналарнинг ёғоч ёпилмалари ёнғин туфайли тез-тез бузилиб турган. Шунинг учун Х асрдан бошлаб ёпилмаларнинг тош ва Ғиштдан қурилган равоқли ва гумбазли турлари кенг тарқалади. Бино ёпилмалари тошдан бажарилиши билан деворлар қалинлиги ошади ва деворларда контрфорслар (деворга ёпилган тиркач) пайдо бўлади.
Роман услубида қурилган ибодатхоналар ташқи кўриниши - деворга ишлов бериш, девордаги контрфорслар ва эшик-деразаларнинг равоқли тузилиши билан характерланади. Ибодатхоналарнинг ғарбий тарзида бир ёки уч кириш эшиклари пештоқлар билан безатилган.
Монастир комплекслари одатда тўғри бурчакли ички ҳовли атрофида иморатларни жойлаштириш асосида шаклланган. Ҳовли атрофи равоқли айвонлар билан безатилган.
Роман услуби, энг аввало, Францияда яхши ривожланади. Айниқса, Бургундиянинг Клюни шаҳри роман архитектура услуби ривожланишига катта ҳисса қўшади. Бу ерда Х - ХI асрларда Клюни монастир комплекси шаклланади. Комплекс асосини 1088-1120-йилларда қурилган ўша пайтдаги энг катта ибодатхона ташкил қилади. Базилика композицион тузилишига эга бу ибодатхона 5 нефдан иборат бўлиб, марказий неф баландлиги 30 метрни ташкил қилади. Асосий тарзи 2 минора билан безатилган, яна 2 минора ибодатхона трансепт қисми устида жойлаштирилган. Бино маркази гумбаз ёпилмага эга. Клюни ибодатхонасида биринчи марта учлик равоқлар қўлланилади. Везле шаҳрида ХII асрда қурилган Магдалена ибодатхонаси ҳам Бургундия меъморчилик мактаби намунасидир. Бу бино 3 нефли базилика тузилишига эга бўлиб, биринчи марта ҳам марказий неф, ҳам ён нефлар ўзаро кесишувчи равоқли ёпилмага эга бўлган.
Отене шаҳрида 1112 - 1132-йилларда қурилган Сен-Лазар ибодатхонаси ҳам Бургундия меъморчилик мактабига қарашли бўлиб, бу бино ёпилмаси ҳам учлик равоқлардан ташкил топган.
Пуатедаги Нотр-Дам ибодатхонасининг ташқи кўриниши маҳобатли тош равоқлар ва қалин деворлардан тузилганлиги билан ажралиб туради. ХII аср ўрталарида қурилган бу бино ўзининг чиройли бош тарзи билан ажралиб туради. Бу тарз уч қаватдан иборат бўлиб, биринчи қаватда равоқли уч кириш пештоқи, иккинчи қаватда ҳайкалчалар ўрнатилган равоқли токчалар ва учинчи қаватда ҳам равоқли токчалар жойлаштирилган. Тарзнинг икки томонидан конус шаклли ёпилмага эга иккита минора қурилган. Бинодаги барча безак ва ҳайкалчалар тошдан ўйиб ясалган.
Нормандия ва бошқа шимолий ҳудудлар архитектураси оддийроқ боииб, шу билан бирга, вертикал ўқ бўйича ривожланган композицион тузилишга эга. Масалан, Канн шаҳрида ХI - ХII асрларда қурилган Сен-Трините ибодатхонаси.
Франциянинг жанубий ҳудудларида асосан марказий композицион тузилишга эга ибодатхоналар кўпроқ қурилган ва улар гумбаз билан ёпилган. Масалан, Англем шаҳрида ХII асрда қурилган ибодатхона ва Периге шаҳрида 1120 - 1179-йилларда қурилган Сен-Фрон ибодатхонаси.
Жамоат биноларидан, шунингдек, бир неча феодал кёшклари бизгача етиб келган. Феодал кёшклари баланд ва яхши ҳимояланган жойларда қурилган ва атрофи сув тоидирилган ариқлар билан ўралган. Феодал кёшкининг асосий биноси "дон -жон" номини олган. Дон-жон - бу қалин деворлардан қурилган ва яхши муҳофазаланган минора шаклли иншоот. Душманлар ҳужум қилган пайтда феодал оиласи ва қўшинлари бир неча ҳафталаб дон-жонда мудофаавий ҳаракатлар олиб борган ва ўша ерда яшаган. Масалан: Лоше шаҳридаги феодал кёшки Х асрда қурилган бўлиб, 4 қаватли дон-жондан ташкил топган. Шунингдек, ХI асрда қурилган Гизор кёшки, ХII асрда қурилган Сена дарёси бўйидаги Гаяр кёшклари ҳам яхши муҳофазаланган қалъалардан иборат бўлган. Гаяр кёшки баланд тоғ чўққисида жойлашган ва ўртада баланд дон-жон қурилган.
Франциянинг шимолий-Ғарбий ҳудуди Бретан провинсиясида Витре ва Фужере кёшклари ҳам ХI - ХII асрларда қурилган боииб, кейинчалик қайта қурилган ва бизгача етиб келган.
Франция шаҳарлари ҳам мудофаавий деворлар билан ўралган бўлган. Каркассон шаҳри қалъа деворлари ҳозиргача сақланиб қолган. Шаҳардаги тураржой иморатлари ҳам одатда тош ва ғиштдан қурилган. Клюни шаҳрида ХII асрда қурилган тураржойлар ҳозиргача сақланиб қолган.
Германияда роман услуби бўйича Рейн ва Саксония меъморcлиилик мактаблари яхши ютуқлари билан ажралиб туради. Рейн дарёси бўйида Майнс, Воррнс ва Шпеердаги ибодатхоналар ХII — ХIII асрларда қурилган. Бу ибодатхоналар асосан тарҳ тузилишида уч нефдан иборат бўлиб, бўйлама ўқ бўйича ривожланган композицияга эга. Бино бурчакларида айлана шаклли тўрт минора қурилган, бинонинг маркази эса саккиз қиррали пирамида шаклидаги гумбаз билан ёпилган. Ибодатхоналар ташқи тарзлари равоқли дераза ва эшиклар жойлаштирилиши ва равоқли токчалари билан ажралиб туради. Ибодатхоналар ёпилмалари ўзаро кесишувчи равоқли гумбазлардан иборат. Асосий нефдаги бир гумбазга ён нефлардаги икки кичик гумбаз тоҒри келади. Германиядаги ибодатхоналар оддий шакллардан тузилиб, маҳобатли ташқи кўринишга эга.
Германиядаги жамоат биноларидан Вартбургдаги Ландграф қасри ҳозиргача сақланиб қолган. 1190— 1250-йилларда қурилган бу бино 2 қаватдан иборат бўлиб, ташқи кўринишида равоқли аркадалардан кенг фойдаланган.
Италияда роман услуби мамлакатнинг шимолий ҳудудлари -Ломбардияда шаклланиб, бошқа ҳудудларга шу ердан тарқалади. Италияда қурилган ибодатхоналарнинг ташқи кўриниши композицияси енгил ва пластик жиҳатдан бой безатилиши билан ажралиб туради. Бино фасадлари ва интерерларида классик шакллар — аркада, колоннада, антик қисмлардан кенг фойдаланилган.
Миландаги Сант-Амброджо ибодатхонаси VI асрда қурилган ва ХI — ХII асрларда қайта қурилган. Бу бинонинг ташқи кўриниши 3 қаватли баланд равоқлардан ташкил топган ва уларнинг орқасида лоджиялар жойлаштирилган. Бино олдида аркалар билан ўралган атриум (ҳовли) ва ғиштдан қурилган баланд минора — кампинилла жойлаштирилган.
Италияда базилика композицион услубида бир неча ибодатхоналар қурилган. Масалан, 1013-йилда Флоренсияда қурилган Сан-Миниато ибодатхонаси, 1063-йилда Пизада қурилиши бошланган ибодатхона. Пизадаги ансамбл ўзининг йиқилаётган минораси билан машҳурдир. Бу ансамбл ХI - ХII асрларда архитекторлар Бускетто ва Райналдо лойиҳаси асосида қурилган. Ансамблдаги асосий ибодатхона беш нефии базилика боииб, бино ташқи ва ички кўринишлари бой безатилган ва мармар тошлардан кенг фойдаланилган.
Италияда марказий композицион тузилишдан ҳам кенг фойдаланилган. Масалан, Флоренсияда 1059-йилда қурилган Сан-Джовани баптистерийси (чўқинтириш саждагоҳи) ва 1153-йилда қурилиши бошланган Пиза ансамблдаги баптистерий.
Италияда роман услубида қурилган шаҳарсозлик намуналаридан Сан-Джиминиано шаҳри ХII - ХIII асрларда қурилган. Бу шаҳар минорасимон баланд иморатлар - феодаллар тураржой биноларидан ташкил топган.