ГОТИКААРХИТЕКТУРА УСЛУБИ 1. Готика архитектураси шаклланиши учун вужудга келган шароитлар. 2. Готик ибодатхоналар тузилиши. 3. Фахверкли тураржой иморатлари. 4. Францияда готика услуби. 5. Париждаги Нотр-Дам собори. 6. Англия готикасининг хусусиятлари ва даврлари. 7. Германия готикаси. 8. Ғиштли готика хусусиятлари.
ТАЯНЧ ИБОРАЛАР: Готика архитектуравий услуби. Готика каркаси. Нервюралар. Аркбутанлар. Контрфорслар. Базилика. Гумбазли ибодатхоналар. Ғиштли готика. Фахверк уйлари. ХII асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Европа давлатлари шаҳарларида савдо ва ҳунармандчилик тез ривожланади. Шаҳарлар иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳаёт марказларига айланади. Бунинг натижасида архитектура соҳасида янги услуб- готика услуби шаклланади ва ривожланади. Роман услубининг асосий хусусияти оғир тош конструксияларидан иборат эди. Готика услуби эса енгил каркас конструксияларига асосланган.
Европа давлатларида шаҳарлар асосан савдо ёъллари кесишган жойларда шаклланади. Савдо йўллари кесишган жойда бозор майдони ҳосил бўлади. Бозор майдонига яқин жойда шаҳар асосий ибодатхонаси ва шаҳар ҳокимияти биноси-ратуша қурилади. Деворлар билан ўралган шаҳар ҳудудининг ери жуда қиммат ва қадрли эди. Шунинг учун архитектор ва қурувчилар шаҳарда қуриладиган иморатларнинг тежамли ва енгил қилиб қурилиши усуллари устида иш олиб боришади ва натижада готика каркас услуби шаклланади. Готика услуби шаклланиши шарқий мамлакатлар архитектураси таъсири остида амалга ошди.
Готика услубини яратган архитекторларнинг техник ютуқлари, биринчи навбатда, базилика туридаги ибодатхоналар қурилишида қўлланилди.
Готика каркас системаси нервюра, аркбутан ва контрфорслардан иборат.
Нервюра - бу бино ёпилмаси қобиқларидаги тошдан терилган равоқ шаклидаги қовурғалар. Нервюралар — ёпилма қобиқларидаги асосий юк кўтарувчи конструктив қисм. Нервюраларнинг ишлатилиши ёпилма оҒирлигини камайтиришга имкон яратди, чунки ёпилма қобиқларида аwал нервюралар равоқ шаклида териб чиқилади ва кейин ҳавзалар ёрдамида қобиқнинг қолган қисмлари терилади. Бино ёпилмаси оҒирлиги нервюралардан аркбутанларга узатилади. Аркбутан — оғма турган ярим равоқ шаклли конструктив элемент боииб, кучланишини нервюралардан контрфорсларга узатиш учун хизмат қилади. Контрфорслар бино ёпилмаларидан барча кучланишни қабул қилувчи устунлардир. Контрфорслар қалинлиги пастга қараб ошиб боради. Шундай қилиб, готика услубида қурилган биноларда нервюра, аркбутан ва контрфорслардан ташкил топган каркас бино мустаҳкамлиги ва турғунлигини таъминлайди. Готика услубидаги бинолар ёпилмасини бажаришда ёғоч фермалардан кенг фойдаланилган.
Готика усиубининг назарий асослари доминиканлик роҳиб Винсент де Бовенинг "Буюк ойна" деб номланган асарида ўз тасвирини топган. Муаллифнинг 83 та китоби 3 жилдлик асарлар тўпламида жамланган боииб, архитектуравий ва қурилиш фаолиятининг барча соҳалари ёритилган.
Готика архитектурасида бино ва иншоотлар қурилиши учун олдиндан лойиҳа тайёрланган ва барча конструктив қисмларнинг ҳисоб-китоблари бажарилган.
Готика архитектурасида тураржой иморатлари қурилишида ёғоч каркасдан иборат "фахверк уйлари" кенг тарқалади. Фахверк уйларида устунлар ва бошқа юк кўтарувчи қисмлар ёғочдан тайёрланиб, уларнинг оралиғи ғишт ва тошлар билан тоидирилган.
Готика архитектурасидаги каркас системаси ўзининг вертикал ёъналишида ривожланган композицион тузилиши билан ажралиб туради ва бу конструктив система бадиий ифодаланиш воситасига айланади. Готикадаги базилика туридаги ибодатхоналар конструктив тузилишига мос равишда бинонинг ички фазовий тузилиши ва безатилишида ҳам ўзига хос хусусиятлар ҳосил бўлади. Масалан, марказий неф уч қаватли равоқли аркададан, иккинчи қават трифорий боиимидан ва учинчи қават марказий нефга ёругиик берадиган деразалардан ташкил топган. Асосий устунлардан ингичкароқ устунчалар ажралади ва улар ёпилма қобиқнинг нервюраларига ўхшаб кетади. Каркас системасидан фойдаланиш деворларни енгил қилиб ишлаш ва улардаги деразалар сонини кўпайтиришга имкон яратади. Натижада ибодатхоналар ички фазоси яхши ёритилади. Деразалар баланд равоқли шаклда бажарилиб, витражлар билан тўлдирилади. Турли рангларда бажарилган витражлардан ўтадиган ёругиик нурлари бино интерерларида сирли муҳит яратишга хизмат қилади.
Биноларнинг ташқи кўринишларида ҳам уларнинг конструктив қисмлари (нефлар, трансепт, аркбутан, контрфорс равоқли қобиқлар) композицион элементлар сифатида бадиий ифодаланиш воситаларига айланади.