- Тасаввуф ахлоқшунослигида Ҳужжат ул-ислом Имом Ғаззолийнинг ўрни беқиёс.
- Ғаззолий муҳаббатни билишнинг маҳсули деб атайди. Зеро, инсон ниманики билса, ўшанигина севиши мумкин. Масалан, тошда муҳаббат бўлмайди, у билишдан йироқ. Муҳаббат фақат билишнинг жонли субъектигагина хос сифатдир. Мутафаккирнинг фикрига кўра, муҳаббатнинг беш тури мавжуд:
- инсоннинг ўзига, ўз камолоти ва соғ-омонлигига муҳаббати;
- инсоннинг ўз ҳаётини давом эттиришини таъминловчи, уни асровчи, ундан турли муҳликотларни (ҳалок этувчиларни) нари тутувчи валинеъматларига муҳаббати;
- инсоннинг, гарчанд шахсан ўзига яхшилик қилмаган бўлса ҳам, бошқа инсонларга хизмат кўрсатган, яхшилик қилган зотларга муҳаббати;
- инсоннинг ташқи ёки ички қиёфадаги барча гўзалликка муҳаббати;
- инсоннинг ўзи билан ботиний (ички), яширин ўхшашлиги бор бўлган зотларга муҳаббати.
Do'stlaringiz bilan baham: |