Маъруза мазмуни



Download 340,5 Kb.
bet21/24
Sana15.06.2022
Hajmi340,5 Kb.
#674607
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
3 -Юз жағ соҳаси одонтоген яллиғ. касалликлари, гайморит

Патологик анатомияси. Юқори жағ бўшлиғи одонтоген яллиғланиши ўткир, ўткир ости ва сурункали кечиши мумкин. Яллиғланишни сурункали шакли баъзида ўткирлашув билан кечади. Юқори жағ бўшлиғи яллиғланишида шилиқ қават микроакопик ўзгариши турли кўринишда бўлади.
Юқори жағ бўшлиғидаги морфологик ўзгаришлар кўп ҳолларда яллиғланиш патогенезига боғлиқдир. Юқори жағ бўшлиғи тубига инфекцияни ва ёд таначаларни периапекал ўчоқлардан ўтишида юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қаватидаги ўзгаришлар чегараланган сохада бўлади. Касалликни остеомиелит, радикуляр кистани йиринглаши натижасида юзага келишида жараён юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қавати барча сохаларига тарқалади.
Ўткир гайморитда юқори жағ бўшлиғи шиллиқ қаватида шиш, гиперемия кузатилади. Бунда шиллиқ қават кенгайиб бўшлиқ хажми кичраяди ва кўпинча бурун бўшлиғи ёриғи тораяди. Бошида шиллиқ қаватда катарал яллиғланиш намоён бўлади, кейинчалик эса баъзи соҳаларда эпителий қоплами лимфоцитлар ва полинуклеарлар билан сингган. Шиллиқ ости қавати шишган, томирлари кенгайган, улар атрофида инфильтратлар ва ўчоқли қон қуйилишлар аниқланади. Алоҳида соҳалардаги шиллиқ ости қаватида турли қалинликдаги ёрқлар аниқланади (псевдокисталар). Шиллиқ қават безлари катталашган, улардан бўшлиқни тўлдирувчи секрет ажралади. Шиллиқ қаватда яллиғлаиш жараёнини янада яққол намоён бўлганда (гиперемия ва шиш кучайганда) Катарал яллиғланиш 2-3 кундан кейин йирингли яллиғланишга алмашинади. Полиморф ядроли лейкоцитлар сақлаган юмалоқ хужайрали элементлар хисобига шиллиқ қаватда интенсив инфильтрация кузатилади. Алоҳида микроабсцесслар хосил бўлади. Суяк усти пардаси ва суяк тўқималарида яллиғланиш белгилари намоён бўлади.
Юқори жағ бўшлиғини сурункали яллиғланиши морфологик жихатдан чегараланган ва диффуз, полипоз ва полипоз бўлмаган бўлиши мумкин. Юқори жағ бўшлиғи чегараланган полипоз бўлмаган шаклида эпителиал қаватнинг гиперплазияси ва истончение кузатилади. Томирлар девори баъзи жойларда ингичка баъзи ларида қалинлашган. Шиллиқ ости асоси сийрак фуксинофил толали тўқима хисобига қалинлашган. Бу ерда коллаген фибриллалар кузатилади. Диффуз полипоз бўлмаган сурункали яллиғланишда шиллиқ қаватни янада қилинлашгани кузатилади. Бунинг натижасида бўшлиқни торайиши кузатилади. Эпителиал қават қалинлашган, унинг юзасида шиллиқ ажратаётган кўп сонли чуқур крипталар аниқланади. Алоҳида жойларда эпителий десквамацияси, эрозиялар, язва ва некроз ўчоқлари кузатилади. Полипоз сурункали яллиғланишда бўшлиқ девори юзасида турли хажмдаги шишлар кузатилади. Булар полипоз*грануляцион ўсимталар бўлиб, бир холатларда юқори жағ бўшлиғи чегараланган сохаларида (полипозни чегараланган шакли), бошқа холатарда эса – унинг барча қисмида (диффуз полипоз шакли). Бўшлиқ шиллиқ-йирингли ёки йиригли таркиб билан тўлган бўлади. Касалликни аниқ ташхислашда – холестоатомли массалар аниқланади.
Юқори жағ бўшлиғи шиллиқ ости қавати лимфоцитлар, макрофаглар, лимфоид ва пламматик юмалоқ хужайралар билан инфильтрланган. Томирлар кенгайган, кўп қисмларида томир девори толалари емирилган, баъзи соҳаларида эса томир мембраналри склерози кузатилади.
Сурункали яллиғланиш жараёнида бўшлиқ девори суяк тўқимасида янги суяк хосилалари ва уларни қайта таркибланиши кузатилади. Юқори жағ бўшлиғи одонтоген синуситида полипоз ўсамалар соҳасида хилпилловчи эпителийни кўп ядроли ясси эпителийга айланиши кузатилади.

Download 340,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish