Юз ва бўйин сохалари абсцесс ва флегмоналарини даволаш.
Абсцесс ва флегмоналарни даволаш комплекс тарзда ўтказилиши зарур. Бунда хирургик усул асосий хисобланади. Қоида бўйича абсцесс кузатилган беморларни даволаш амбулатор шароитда ўтказилади.Флегмонада эса, шунигдек чайнов мушаги, қанотсимон-пастки жағ бўшлиғи, чакка ости чуқурчаси, чакка соҳалари абсцесслари билан биргаликда ёндош касалликлари бор беморлар хамда катта ёшдаги беморлар гуруҳи стационар шароитида даволанади.
Хирургик даволашда яллиғланиш жараён босқичини, патологик ўзгаришлар давомийлигини ва уларни хусусиятларини, организм индивидуал хусусиятларини, шунигдек микроорганизм флорасини антибактериал дори воситаларига сезгирлигини хисобга олиш зарур.
Хирругик даволаш шиш ва серроз инфильтрация босқичидаги яллиғланган тўқималар соҳасини чегаралашга қаратилган бўлиши керак. Бунда яллиғланиш инфильтрати кесиб очилади, тўқималардаги зўриқиш камайтирилади ва чиқариш йўли ҳосил қилинади. Шунингдек блокада ўтказилади (атроф тўқималарга антибиотиклар, фермент ва бошқа дори воситалари билан 0,25-0,5% анестетик эритмасини юбориш). Бир вақтнинг ўзида консерватив усуллар ёрдамида тишдан экссудатни чиқиб кетувчи йўли ҳосил қилинади ёки кўрсатма бўйича тиш суғурилади. Лекин бошқа нуқтаи назар хам борки, бунда флегмоноз жараённи бошланғич даврларида консерватив даво тавсия этилади. [Рогинский В.В., Катанова H.И, 1989].
Тўқималарни йирингли ва некротик емирилишида йирингли ярада бирламчи хирургик ишлов ўтказилади (йирингли ўчоқни очиш, некротомия), экссудат чиқиши учун кенг йўл очилади, ярага дори воситалари таъсири ўтказилади. Йирингли ўчоқдан чиқарув йўлини хосил қилиш учун турли дренажлаш, маҳаллий диализ, экссудатни узлукли ёки доимий сўрилиши, ярани ювиш, қайта боғлам ўтказиш усуллари ўтказилади.
Тарқалган, айниқса йирнгли-некротик флегмоналарда йирингли ўчоқни бирламчи ишлови актив неротомия билан олиб борилади.
Флегмона ва абсцессларда умумий патогенетик давода зарур:
инфекция билан курашиш;
организмни умумқувватловчи иммунобиологик таркибни ошириш;
орган ва тизимларни вазифаларини коррекцияси.
Абсцесс ва флегмоналарни даволаш схемасини тузишди организмни функционал холатига ва яллиғланиш реакцияси характерига (нормергик, гиперергик, гипергик), маҳаллий хусусиятларга, яллиғланиш ўчоқ ёки ўчоқлар локализациясига асосланади. Асосий эътиборни бирламчи ва иккиламчи иммунодефицит касалликлар ва холатларда инфекцияга қарши организмни химоя реакцияси коррекциясига қаратиш зарурдир.
Хирургик аралашувни етарли ўтказилиши, инфекцион-яллиғланиш ўчоқларидан экссудатни чиқиши учун яхши чиқарув йўли таъминланиши, мақсадга мувофиқ ўтказилган дори воситалари таъсири ярани тозаланишига шароит яратади. Ярадан йиринг оқиши ва некротик тўқималардан тозаланиши тугагандан сўнг абсцессларда 3-5 чи кунида, флегмонада 5-6 чи кунида бирламчи кечиктирилган чоклар қўйилади. Юз ва бўйин тарқалган флегмоналарида иккиламчи чоклар 7-8 кундан 10-14 кунигача қўйилади. Кечки муддатларда эса жағ атрофи флегмоналари асоратлари ривожланган (инфекцияни тарқалишини авжланишида, кортикал иккиламчи остеомиелит ревожланиши) ёндош касалликлари бор беморларда ва катта ёшдаги беморлар гурухида иккиламчи чоклар қўйилади.
Бирламчи кечиктирилган ёки иккиламчи чоклар маҳаллий инфильтрацион оғриқсизлантириш остида ўтказилади. Тўқималарда ишлов ўтказилиб, қолдиқ грануляциялар олиб ташлангандан кейин яра четларида чоклар ёрдамида яқинлаштирилади. Бунда антибактериал полиамид хирургик толалардан фойдаланган маъқулдир. Чоклар 0,6-1,0 см орлаб қўйилади. Бирламчи кечиктирилган чокларни қўйишда ярада диализацион сўрувчи найча ёки перчатка резинасидан дренаж қолдирилади. Яллиғланиш белгилари регрессиясига боғлиқ равишда резина дренаж 2-3 кунда олинади. Экссудатни диализи ва сўрилиши 3-4 кунда тўхтатилади. Чоклар 7-8 кунда олинади. Операциядан кейинги даврда умумқувватловчи, стимулловчи, иммуномодулирловчи даволар, даволаш жисмоний машқлар усуллари ўтказилиши давом эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |