Маъруза мавзу: турар-жой биноларига қЎйиладиган асий талаблар



Download 332,11 Kb.
bet2/3
Sana29.04.2022
Hajmi332,11 Kb.
#593657
1   2   3
Bog'liq
5-МАВЗУ

Физик-техник талаблар – бу талаблар асосан бинонинг ташқи
му­ҳитдан тўсиб турувчи конструксияларнинг чидамлилиги билан боғлиқ, булар: бинони иссиқдан ҳимоя қилиш; ташқи тўсиқларнинг ҳаво ўтказмаслиги; намликка чидамлилик; товушдан ҳимоялаш: совуқда чидамлилик; коррозияга чидамлилик; биологик чидам­лилик ва ҳ. к.
Бино қисмларини бузилиш жарёнини тезлатувчи асосий сабаб­лардан бири – сувнинг уч физик, яъни суюқ, қаттиқ (муз, қиров, қор) ва газсимон (буғ) ҳолатидаги таъсиридир.
Шунинг учун ҳам, биноларни лойиҳалаш, қуриш ва фойда­ланишда конструктив унсурлар ва материалларни танлаш ва уларни ишлатиш юқорида қайд этилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда олиб борилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Архитектуравий-бадиий талаблар – бино ва иншоотларнинг ташқи
кўринишида иқлим шароитимиз, миллий анъаналаримиз, мазмун ва шакл бирлиги, мавжуд бинолар билан уйғунлашиш масалаларини е­чиш билан амалга оширилиши лозим. Бундан ташқари, охирги йил­лар­да халқаро талабларга жавоб берадиган, ўзига жалб этиладиган хилма-хил ташқи пардозбоп материаллардан кенг фойдаланиш ҳисо­бига ҳам амалга оширилмоқда.
Иқтисодий талаблар – биноларни лойиҳалаш, қуриш ва фойда­ланишда, тежамкор техник ечимлар, кам маблағ талаб этувчи ин­дус­триал технологиялар, тархий, ҳажмий ва конструктив ечим­лар­нинг мақсадга мувофиқлиги, арзонлиги ва меҳнат унумдорлигининг юқорилиги ҳисобига амалга оширилади.
-хар кандай бино экологик талабларга тула жавоб бериши керак.
Бинолар вазифасига мувофиқлигига кўра икки гуруҳга: асосий ва ёрдамчи вазифаларга мўлжалланган биноларга бўлинади. Масалан, мактаб биносининг асосий вазифаси ўқувчиларни ўқитишга мўлжалланган, шунинг учун ҳам бу бино асосан ўқитиш хоналаридан ўқув синфи, лабораториялар ва ҳоказолардан иборат бўлиши керак. Аммо бу бинода ёрдамчи вазифага мўлжалланган хоналар, яъни овқатланиш хонаси оммавий тадбирлар учун мўлжалланган хоналар, мактаб ўқитувчилари ва бошлиқлари хоналари ҳам мавжуд бўлиши керак.
Бинода асосий ва ёрдамчи вазифага мўлжалланган хоналарни бир-бири билан туташтирувчи, қишилар ҳаракатини таъминлайдиган жойлар ҳам бўлади. Бу жойлар коммуникация хоналари деб аталади. Буларга йўлаклар, зиналар, даҳлизлар ва бошқалар киради.
Бинодаги хоналарнинг ҳаммасида мўлжалланган вазифани бажариш учун оптимал, яъни муҳит яратилган бўлиши керак. Муҳит деганда жуда кўп омиллар, яъни хоналарнинг шинамлиги, асбоб-ускуналарнинг қулай жойлашганлиги, ҳаво муҳити ҳолати ҳарорат ва намлик, хонадаги ҳаво алмашиниши; товуш режими, эшитишни таъминлаш ва шовқиндан ҳимоя қилиш; ёруғлик режими; қишиларни эвакуация қилиш чоғида ҳаракат қулайлиги ва ҳавфсизлигини таъминлаш кабилар тушунилади. Бинони лойиҳалашда буларнинг ҳаммасини эътиборга олиш лозим.
Бу талаблар биноларнинг ҳар бир тури ва унинг хоналари учун “Қурилиш нормалари ва қоидалари” ҚМҚ асосида амалга оширилади.
Бинонинг техник мувофиқлигини бутун бинога ёки унинг айрим элементларига таъсир этаётган ҳамма ташқи кучлар бўйича конструкцияларини ҳисоблаш орқали аниқланади. Бу таъсирлар ташқи куч ёки муҳит таъсири кўринишида бўлиши мумкин.
Бино қурилиш ва фойдаланиш даврида ўзида ҳар хил кучларнинг таъсирини қабул қилади. Бу кучларга конструксия материаллари қар­шилик кўрсатади, унда ички кучланиш пайдо бўлади. Қурилиш ма­териаллари ва конструксияларининг ташқи кучлар ва юклар таъси­ри­га муносабатини қурилиш механика фани ўргатади.
Бу кучлардан бири бинога доимий таъсир кўрсатади ва бу дои­мий юк деб номланади, қолганлари маълум бир даврда таъсир кўр­са­тади ва вақтинчалик юклар деб номланади. Доимий таъсир кўрса­тувчи кучларга (юк) бинонинг ўзининг оғирлиги киради, айниқса, конструксия унсурларнинг оғирлигидан, унинг асоси юк кўтарув­чи асосида ташкил топган. Бинога ўзининг оғирлиги ҳар доим таъсир қилади ва йўналиши бўйича тепадан пастга қараб. Табиийки, асосий юк кўтарувчи конструксия материалларининг кучланиши би­нонинг тепа қисмига қараганда пастки қисмида кўп бўлади. Охирги ҳисоб-китоблар кўрсатишича, бинонинг ўз оғирлиги таъсири пойдеворга, у оғирлик асосга берилади. Ўзининг оғирлиги доимий таъ­сир кўрсатувчи куч бўлибгина қолмай, бинога таъсирнинг асоси ҳи­соб­ланади.
Охирги йилларда қурувчи ва конструкторлар янги муаммо­лар­га рўпара кела бошлади, булар: бинони асосга мустаҳкам қилиб қотириш, уни ерга боғлаб қўйиш, шамол кучланиши таъсирида ердан кўтариб ташламаслигини ҳисобга олиш. Бу эса унинг ўз оғирлигининг камайишига олиб келди, лекин шунинг ҳисобига бино­нинг ташқи ўлчами ўсди. Бинога шамолнинг таъсир кўрса­тувчи майдони катталашди, оқибатда бинонинг ўз оғирлигидан кўра шамол таъсири салмоқли бўлиб, бино ердан ажралишга интила бош­лади. Шамол кучи асосий вақтинча таъсир кўрсатувчи куч ҳи­соб­ланади. Баландлик катталашган сари шамол таъсири кўпаяди. Ўз­бекистонда ўрта қисмда шамол кучи (шамол тезлиги) 10 м баландликкача 270 Па, 100 м баландликда 570 Па га тенг деб қабул қилинади. Тоғлик туманларда ҳамда денгизга яқин жойларда ша­­мол таъсири бирмунча ошади.
Бинонинг шамол тарафида зарядланган бўшлиқ ҳосил бўлиб, айнан тескари босим яратади – сурилиш, айниқса шамолнинг уму­мий таъсир этишини оширади.
Шамол йўналишини қандай ўзгартирса, тезлигини ҳам шун­дай ўзгартиради. Шамолнинг тез эсиши ва зарбидан ташқари бино­га динамик таъсир ҳам ҳосил қилади ҳамда конструксиянинг ишлаш шароитини қийинлаштиради.
Шаҳарсозлар шаҳарларда кўп қаватли биноларни барпо қила бош­лаганда катта кутилмаган ҳолатларга рўпара келди. Кучли шамол эсмаган кўчаларда кўп қаватли бинолар барпо этилгандан сўнг кучли шамол эса бошлади. Пиёдаларнинг дунёқараши бўйича 5 м/с тезликда эсган шамол ёқимсиз бўлади: у соч турмагини, кийим тузилишини бузади.
Баланд бинолар ҳаво йўналишини тўсиб, асосий тўсиқ ҳисоб­ланади. Ушбу тўсиқларга урилиб шамол бир неча оқимларга бўли­нади. Улардан бири бинога, қолганлари пастга ҳаракатланади, ундан кейин ерга ҳамда бино бурчакларига ёъналади, кучли ҳаво оқи­ми кузатилганда, шамол ўз тезлигини 2-3 баробар оширади. Баланд биноларда тебраниш амплитудаси катта ўлчамга этганда инсонлар ўзини ёмон ҳис қилади бу эса салбий оқибатларга олиб келади.
Баланд қурилишда олдиндан шамол ҳаракатини ҳисобини олишни кўзда тутиш қийин. Ҳозирги кунда қурувчилар аэродинамик қу­вурлар синовидан фойдаланмоқдалар.
Қор юки ҳам вақтинчалик таъсир кўрсатувчи юкларга киради. Айниқса қор юкининг ҳар хил баландликдаги биноларга таъсирини диқ­қат билан эътибор қилинади. Бинонинг баланд-паст жойларининг чега­ра­ларида қор қоплари деб аталувчилар пайдо бўлади, у ерга шамол қор уюмини йиғади.
Ҳароратнинг алмашинуви натижасида қор бир эриб, бир музлайди, шу билан бирга, музга (чанг) тушади, оқибатда муз қатламлари оғирлашиб, хавфли бўлиб қолади. Қор қопламаси шамол таъсиридан, нишабли ҳамда ясси томларга бир текис ётмайди, номутаносиб юк ҳосил қилиб, конструксиянинг қўшимча зўриқишига олиб ке­лади.
Бинода зўриқиш қуёш нури ва совуқ таъсиридан ҳосил бўлади. Бу таъсирлар иқлими ҳарорат деб номланади. Қурилиш конструк­циялари қуёш нурларининг қиздиришидан сўнг ўз ҳажми ва ўл­ча­мини ўзгартиради. Совуқ вақтида у ўз ҳажмини кичрайтиради. Би­но­нинг шу тариқа нафас олишида унинг конструкциясида зў­ри­қиш ҳосил бўлади. Агар бино катта узунликка эга бўлса, ушбу зў­ри­қишлар катта аҳамиятга эга, чунки зўриқиш миқдоридан ошса, бинода бузилиш жараёни бошланади.
Бир хил зўриқишлар конструкция материалида пайдо бўлиши ва би­нонинг нотекис чўкиши, асоснинг ҳар хил юк кўтариш қо­би­ли­я­ти бўлганлиги учун эмас, фойдали юкнинг ёки ўзининг оғир­ли­ги­нинг бинонинг алоҳида бўлакларидаги фарқига ҳам боғлиқ бўла­ди.
Масалан, бино кўп қаватли ва бир қаватли қисмга эга. Кўп қа­ват­ли қисмининг ораёпмасига оғир жиҳозлар жойлаштирилган. Кўп қа­­ватли қисмида бир қаватли қисмидан кўра асосга, фундаментдан тушадиган босим бирмунча кўп, бу ҳолат бинонинг нотекис чў­­­кишига олиб келади. Қўшимча зўриқишларни чўкиш ва ҳарорат таъсирида олиб ташлаш учун бино деформатсион чоклар ёр­да­ми­да алоҳида бўлакларга ажратилади. Бинони ҳарорат деформа­ци­я­сидан сақлаш ҳарорат чоки деб аталади. У бино конструкциясида бир қис­мидан иккинчисини ажратиб туради. Лекин пойдевор бундан мус­тас­но, чунки пойдевор ер қисмида жойлашиб, ҳарорат таъсирини сез­май­ди. Шу жумладан ҳарорат чоки қўшимча зўриқишни ма­ҳал­лий­лаштиради, куч бино қисмларига ўтиши ҳамда кўпа­йи­шининг олдини олади. Агар чок бинони чўкиш деформатциясидан сақласа, унда чўкиш чоки деб аталади (1-расм).

1-расм. Бинолардаги деформация чоклари. а – чўкиш чоки, б – ҳарорат чоки, в – девордаги ҳарорат ва чўкиш чокларининг детали, г – пойдевордаги чўкиш чокининг детали (пунктир чизиқлар билан бино деворларининг контури кўрсатилган), д – сейсмик чок


Чўкиш чоки бинонинг бир қисмини иккинчи қисмидан бутун­лай ажратиб туради. Шунга қўшимча пойдеворни ҳам шундай чок орқасидан бирини иккинчисига нисбатан вертикал текисликда кў­чириш имконини беради. Чоклар бўлмаган тақдирда ёриқлар би­но­нинг тез келган кутилмаган жойида пайдо бўлиб, бинонинг мус­таҳкамлигини бузиши мумкин эди. Бинога вақтинча ва доимий таъсир кўрсатувчи кучлардан ташқари алоҳида таъсир кўрсатувчи куч­лар мавжуд. Буларга: зилзила таъсири, портлаш, технологик жиҳоз­лар­нинг бузилиши таъсир кўрсатади.
Жойлашишига қараб юкнинг кучи бир жойга тўпланган ва бир те­кисда тақсимланган ҳолатда бўлинади. Юкланишнинг ҳаракати характерига қараб статикали бўлади, масалан, конструксиянинг ўз оғирлиги ва динамикали куч, шамол ёки жиҳознинг ҳаракатла­нув­чи қисми. Шундай қилиб, бинога ҳар хил катталикдаги, йўналишдаги юклар таъсир кўрсатади. Юкланишнинг мужассамлашган ҳаракати бир йўналишда ҳаракатланиб, бир-бирининг ҳаракатини кучайтириши мумкин (1.1-расм).
Айнан шундай ноқулай юкланишларнинг мужассамлиги бино конструксияси ҳисобланади. Бинога таъсир қилаётган барча куч­ларнинг миқдорининг аҳамияти ҚМҚ да келтирилган. Бинони қу­ришда унинг конструксиясига кучларнинг таъсир этиши, шамол, қуёш нури, ёғин-сочин, ҳаво босими, ўзининг оғирлиги, ку­тил­ма­ган тебранишлар, шовқин ҳамда тупроқнинг босимини ҳам ҳи­собга олиш керак.

Турар-жой биноларига асосий талаблардан ташқари махсус талаблар ҳам қўйилади. Улардан бири инсон организмининг физиологик талабларидан келиб чиққан ҳолдатурар-жой биноларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларидир. Улар хоналарда табиий ёритилганликни, инсоляцияни, шовқинлардан товуш изоляциясини, ҳаво алмашинувини, оптимал иссиклик ва намликни таъминлаш масалаларини назарда тутади.


Табиий ёритиш - хонада кишилар ҳаёт фаолияти учун зарур шароитдир, муҳим соғломлаштирувчи аҳамиятга эга ва кишиларнинг психофизологик ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Шунинг учун квартиралардаги барча яшаш хоналари, ошхона, ётоқхоналар, меҳмонхоналар ва қариялар интернатларидаги яшаш хоналари ва маданий-маиший хизмат кўрсатий хоналри табиий ёритилган бўлиши талаб қилинади.
Деразаларнинг ўлчамлари ва уларнинг ташқи деворлардаги жойлашиши хоналардаги табиий ёруғликнинг зарурий даражасини таъминлаши лозим, лекин ундаги иссиқлик режимининг бузилишига сабаб бўлмаслиги керак. Масалан, катта дераза бизнинг иқлимда хоналарни ёзда ортиқча қизиб кетишига сабаб бўлиши мумкин. Дераза юзасининг пол юзасига нисбати 1:5,5 дан катта ва 1:8 дан кичик бўлмаслиги керак. Турар-жой биноларида хоналар асосан ён томондан ёритилади. Деразадан энг узокда жойлашган девордан 1 м масофадаги нуқтада ТЁКнинг минимал киймати 0,5 % дан кам бўлмаслиги керак.
Коридор типидаги уйларда ва ётоқхоналарда узунлиги 12 метрдан кўп бўлган коридорларни табиий ёритиш талаб қилинади. Бунда дераза юзасининг пол юзасига нисбати 1:16 га тенг бўлишига руҳсат берилади. Бир томондан ёритилган коридорнинг узунлиги 20 метргача, икки томондан ёритилган коридорнинг узунлиги 40 метргача бўлиши мумкин.
Инсоляция, яъни хоналарга маълум белгиланган вақт давомида бевосита қуёш нури тушишини таъминлаш (бир кунда 2-3 соат) муҳим гигиеник аҳамиятга эга. Қуёш нурлари киши организмига ижобий таъсир кўрсатиши билан бирга, бизнинг иқлимда йилнинг иссиқ пайтларида хоналарни ортикча исиб кетишига сабаб бўлиши ҳам мумкин. Буни олдини олиш учун деразаларнинг ориентациясига, квартиранинг планировкасига эътибор бериш керак ҳамда қуёшдан ҳимоя қилиш қурилмаларидан фойдаланса бўлади.
Деразалари бир томонга қараган квартираларни горизонтнинг 315° ва 45° оралиғидаги секторга қаратиб жойлаштириш мумкин эмас. Чунки уларга ҳеч қачон қуёш нури тушмайди, гигиена талаблари бузилади. Бизнинг иқлимда бундай таъқиқни горизонтнинг 200° дан 290° гача бўлган секторига ҳам (жанубий-ғарб ва ғарб томонлар) тадбиқ қилиш мумкин. Лекин бу ҳолда аксинча. Тушгача шундай ҳам исиган хоналарга тушдан кейин тўғридан-тўғри қуёш нурларининг тушиши уларни ҳаддан зиёд қизиб кетишига сабаб бўлади (3.1-расм).
Турар-жой биноларидаги яшаш хоналарини ташқи шовқиндан ҳимоя қилиш, ёнма-ён жойлашган квартираларни товуш изоляция қилиш ҳам муҳим гигиеник аҳамиятга эга. Шовкиндан ҳимоя килиш учун маълум шаҳарсозлик тадбирлари, ҳажмий-план ечимларини қўллаш, бинонинг тўсиқ конструкцияларига зарурий товуш изоляцияси хусусиятларини бериш каби усуллар қўлланилади.


Download 332,11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish