Маъруза мавзу: Одам органлар системасининг онто



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/39
Sana29.04.2022
Hajmi1,43 Mb.
#593070
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39
Bog'liq
13-маъруза Органлар системаси Онто-филогенези

судралиб юрувчилар
, ҳам юқори 
нафас йўллари, ҳам пастки(ҳиқилдоқ, трахея ва бронхлар) нафас йўлларига 
эга. Уларнинг ўпкалари майда ғовоксимон, кўп сонли ички тўсиқларга ва 
катта нафас олиш юзасига эга. Биринччи марта диафрагма пайдо бўлади, у 
нафас олишда унчалик иштирок этмайди, чунки мускул элементларига эга 
эмас, фақат қисман қорин ва кўкрак бўшлиғини бир биридан ажратиб туради. 
Нафас олиши асосан, кўкрак қафасини ҳаракатга келтирувчи, қов- урғалараро 
мускуллар ҳисобига содир бўлади. Шундай қилиб, рептилиялар 
да ўпка асосий нафас олиш аъзоси бўлиб, унда тўсиклар, бронхлар шакл- 
ланади.
Қушлар 
ўпкаси умуртқалилар ичида энг яхши ривожланганидир. Улар- 
нинг ўпкасида бронхлар тармокланиб, бронхиолалар билан тугайди. Қуш- 


лар учишга мослашганлиги сабабли, улар ўпкасининг иккиламчи бронхлари 
охирлари ҳаво халтачалари ҳосил қилади. Ҳаво халтачалари мушаклар ора- 
сига, тери остига ва суяк бўшликларига етиб боради. Учиш вақтида бу қоп- 
чиқлар хаво билан тўлиб, тана вазнини енгиллаштиради. Бундан ташқари, 
ҳаво қопчиғидаги атмосфера ҳавоси нафас чиқараётганда ўпкадан ўтиб, 
қонни иккинчи марта О
2
билан таъминлайди. Ана шундай нафас олишнга 
икки ёқлама нафас олиш деб аталади. Икки ёқлама нафас олиш ўпканинг 
янги хаво билан узлуксиз таъминланишга ёрдам беради Бундай ҳолат модда 
алмашинувини жадаллаштиради, чунки қон ҳам нафас олганда, ҳам нафас 
чиқарганда О

га тўйинади.
Сут эмизувчиларда
нафас йўллари киприкчали эпителий билан қоплан- 
ган. Улар овқат ҳазм қилиш системасидан тўлиқ ажралган ва фақат ҳалқум 
қисмда кесишади. Бронхлар кўп марта тармоқланиб, бронхиолалар ва аль- 
веолалар-ўпка пуфакчалари билан тугайди. Энг йирик бронхлар аста- секин 
майдалашиб 2, 3 ва 4 тартибли бронхлар ҳосил қилиб, ниҳоят девори жуда 
ингичка бўлган бронхиолаларга айланади. Бронхиолалар альвеолалар билан 
тугайди. Альвеалалар девори бир қават эпителийдан иборат бўлиб, жуда 
қуюқ капиллярлар тўри билан ўралган. Ана шу капиллярлар ичидаги қон 
билан альвеолалар бўшлиғидаги ҳаво орасида газ алмашинуви кечади. 
Альвеолаларнинг сони турли сут эмизувчиларда турлича бўлади.Улар ҳисо- 
бига газ алмашинув майдони кенгаяди. Одамда ўпкаларини альвеолар юза 
қоплами 90 м
2
ни ташкил этади. Кўкрак бўшлиғи корин бўшлиғидан диа- 
фрагма билан бўлиниб туради. Диафрагма нафас олиш ҳаракатларида жуда 
муҳим аҳамият касб этади. Диафрагма кўкрак қафасини ҳажмини ўзгарти- 
радиган асосий мускул бўлиб қолади.
Шундай килиб, умуртқалиларнинг нафас олиш системаси уларнинг 
яшаш муҳитларига боғлиқ равишда ривожланиб, нафас йўлларини диффе- 
ренцирланиши, нафас мускулларининг такомиллашиб бориши ва газ алма- 
шиниш сатҳининг тобора ортиши ва мураккаблашуви йўналишида борган


Умуртқалиларнинг нафас аъзолари эволюцияси 
А-Балиқлар жабраси; B-Итбалиқ жабраси ва амфибияни ўпкаси; С-Репти- 
лияларни ўпкаси; D-Қушларнинг ўпкаси ҳаво қопчиқлари билан; E-Сут 
эмизувчилар ўпкаси 
Одамнинг эмбриогенезида барча умуртқалилардаги каби нафас йули 
билан ҳазм системасининг бошланғич қисми узвий боғланганлигини кўза- 
тишимиз мумкин. Нафас системаси олдинги ичакнинг вентрал деворидан 
бўртиб чиққан ўсимтадан ривожланади. Нафас аъзоларининг биринчи 
куртаги эмбрион тараққиётининг учинчи ҳафтасида пайдо бўлади. Дастлабки 
тоқ куртак, кейинчалик иккита жуфт ўпка куртагига ажралади. Беш хафталик 
эмбрионда бўлажак ҳиқилдоқ куртаги пайдо бўлади. Ана шу даврдан бошлаб 
ҳиқилдоқ аста-секин такомиллаша боради, лекин бола туғилганда ҳали тугал 
етилмаган бўлади. Кейинги такомилланиш балоғат ёшига етгунга қадар 
давом этади. Бронхлар такомили эмбрион тарақ- қиётининг 4 ойлигигача 
давом этади, альвеоларни тараққиёти эса бола 7-8 ёшга етгунича давом этади.
Нафас олиш системаси билан боғлиқ аномалияларнинг ҳам турлари 
хилма хилдир. Нафас аъзолари аномалиялари жумласига нафас найининг 
турли қисмлари: бурун бўшлиғи, ҳиқилдоқ, кекирдак, бронхларнинг тора- 
йиши (стенозия) ёки берк бўлиши (атрезияси) киради. Ҳиқилдоқ аномалия- 
ларига қалқонсимон тоғай, ҳиқилдоқ усти тоғайи суст ривожланиши ва шу 
туфайли овоз ёриғини торайиши киради. Ўпка аномалияларига ўнг ёки чап 
ўпка ва асосий бронхни ривожланмаганлиги(аплезия) мисол бўлади. Ўпка 


аплезияси бу битта ўпкани ёки иккала ўпканинг ривожлнмаганлиги(ёки 
умуман бўлмаслиги), бронхларни рудимент ҳолда бўлишидир.
Ўпка ва ўпка бўлаги аплезиясини кўрсатувчи схема
Агар тўғилган чақалоқда битта ўпкаси бўлса, у яшаши мумкин. Иккала 
ўпкаси бўлмаса у яшай олмайди. Одатда ўпкасиз тўғилган бола, тўғилгунча 
ўлган бўлади, айрим ҳолларда у тўғилгандан кейин узоғи билан бир неча 
соатгина яшаши мумкин. Ўпкалар аплезиясига, фақат ўпкани тўлиқ 
бўлмаслиги кирмасдан, ушбу патологияга, ўпкани маълум бир қисми ни 
бўлмаслиги ҳам киради. Нафас аъзоларини аномалиялари алоҳида ёки бошқа 
система аномалиялари билан биргаликда учрайди. Масалан,муко- висцидоз 
касаллигида ҳазм системаси аномалиялари билан бир қаторда бронхларнинг 
кенгайиши ва нафас йўлларини шилимшиқ модда билан тўла бўлиши 
кузатилади. Эмбриогенезнинг дастлабки босқичидан бошлаб, ҳазм ва нафас 
олиш системаларининг боғланганлиги туфайли бу иккала системалар билан 
боғлиқ аномалиялар ҳам кўзатилади. Масалан: қизил- ўнгач ва трахеялар 
орасидаги боғланишнинг сақланиб қолиши - 
эзофаго трахеал тешиклар
типидаги аномалиялар.


Эзофаготрахеал тешикларни ҳар хил типлари 1-қизилўнгач; 2-трахея; 
Шундай қилиб нафас олиш аъзоларини ривожланишида бир қанча
аномалиялар кўзатилади. 1. Бурун қисми билан боғлиқ бўлган: тоғай 
қисмини камайиши, қўшимча тоғайни бўлиши, бурун тоғай қисмини 
шаклини ўзгариши, хоанани, бурун тешикларини бўлмаслиги, бурун 
чеккаларида ёриқларни бўлиши; 2. Агенезия (умуман бўлмаслик). Битта ёки 
иккита ўпкани агнезияси(иккинчи ҳолатда организм яшай олмайди);3. Ўпка 
аплазия (жуфт аъзолардан бирини бўлмаслиги) си; 4. Кекирдак тоғайлари- 
ни нормал ўлчамдан чеккага чиқиши, уларни шаклини ўзгариши, тоғай- 
ларни умуман бўлмаслиги ёки етарли даражада ривожланмаганлиги, кекир- 
дак найини туғма берк бўлиши, трахея атрезияси ёки аксинча кенгайган 
(трахеямегалия) бўлиши мумкин. 5. Тўғма бронхоэктозия - терминал бронх-
иолаларнинг ҳаддан ташқари кенгайиб кетиши; 6. Ҳиқилдоқни ривожлан- 
маганлиги; 7. Диафрагмани ривожланмамаганлиги( диафрагма гумбазидаги 
кичик деффектлардан бошлаб,диафрагмани умуман бўлмаслиги-агенезия).

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish