Маъруза мавзу: Одам органлар системасининг онто



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/39
Sana29.04.2022
Hajmi1,43 Mb.
#593070
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
13-маъруза Органлар системаси Онто-филогенези

Сут эмизувчиларда
, ҳазм найинингдифференцирланиши давом этиши 
ҳисобига, айниқса кўр ичакнинг катта ўлчамга эга бўлганлиги туфайли, улар 
ишлатадиган овқат маҳсулотларини хилма хиллиги ошди. Натижада 
озиқланиш бўйича ихтисослашиш рўй берган, ўтхӯр ва гўштхур ҳайвонлар 
гуруҳига ажралиш кўзатилди, ҳаммаҳурлик кам учрайди, чунончи примат- 
лар туркумида. Йўлдошли сут эмизувчиларни орқа ичаки дифференцир- 
ланган, клоакаси бўлмайди ва тўғри ичаги анус билан тугайди. Сут 
эмизувчиларнинг халталилар ва йўлдошлилар вакилларида оғиз тешиги 
атрофи тери бурмалари - лаблар билан ўралган. Бундай ўзгариш уларнинг 
болаларини сут билан эмизишлари туфайли содир бўлган. Сут эмизувчи- 
ларни оғиз бўшлиғида мавжуд бўлган горизонтал бўрмаларни ўрта қисмида 
ўсиши шундай даражада содир бўладики, натижада 
иккиламчи қаттиқ 
танглай қатлами
шаклланиб, оғиз бўшлиғи ва бурун бўшлиғини бир- 
биридан тўлиқ ажратади. Эмбрионал ривожланишнинг 8-ҳафтасини охири- 
да, горизонтал суяк бурмаларини қушилиши ҳисобига иккиламчи қаттиқ 
танглайни шаккланиши рўй беради. Икки томондаги бўрмалар ҳужайра- 
ларининг адгезиясини бузилиши натижасида,(
 волчья пасть) бўри оғзи
деб 
номланадиган аномалия юзага келади. Бу аномалия атавис- тик табиатга эга, 
шунингдек унинг юзага келишини генетик механизмлари ҳам исботланган. 


Бўри оғзи аномалиясининг ҳар хил кўринишлари
Ҳазм аъзоларининг ривожланиши аномолиялари ҳазм найининг турли 
қисмларида: оғиздан тортиб, анал тешигигача учраши мумкин. қизилўнгач 
ички диаметрини торайиши (стеноз) ёки берк бўлиши (артрезияси) учрайди. 
Баъзан,қизилўнгачнинг иккига ажралиш ҳоллари кузатилади. Меъда ривож-
ланиши аномалияларига, меъданинг чиқиш тешигини торайиши ёки берк 
бўлиши, қўшалоқ меьда бўлиши, мисол бўла олади. Ичак аномалиялари ҳам 
ичак диаметрини торайиши, берк бўлиши, орқа чиқарув тешик (анус) нинг 
бўлмаслиги билан характерланади. 
Сутэмизувчиларнинг ҳазм системаси мукаммал ривожланган. У оғиз, 
оғиз бўшлиғи билан бошланади. Оғиз бўшлиғи лаб, лунж ва жағ орасига 
жойлашган,
юқори томондан танглай билан чегараланади. Сутэмизувчи- 
ларнинг тишлари гетеродонт система тарзида тузилган. Тишларнипг курак, 
қозиқ, кичик жағ ва катта жағ хиллари тафовут қилинади. Сутэмизувчилар 
эмбрионогенезида дастлаб халқумининг ён деворидан 4 та ойқулоқ чўнтак 
ривожланади. Бу чўнтакларнинг биринчи жуфтидан Евстахий найи ва ўрта 
қулоқ, иккинчисидан муртаклар синуси, учинчи ва тўртинчисидан эса қалқон 


олди ва қалқонсимон без ривожланади. Баъзан бу безларнинг шаклланиши 
нотўғри борганлиги сабабли, бўйнида туғма тешиклар бўлиши аномалияси 
ривожланиши кузатилади. Ҳазм системаси нуқсонлари ичак найчаси ёки 
унинг ҳосилаларининг 
гипогенезияси 
(суст ривожланиши) ёки 
агенезияси
(умуман ривожланмаслиги), каналчалар ёки тешикларнинг стенози, 
атрезияси, айрим тўқималарнинг гетеротопияси шаклларида кузатилади. 
Шундай қилиб, умуртқалилар ҳазм системасининг эволюцияси унинг 
тузилишининг тобора мураккаблашиб бориши, аввал ичак найини шакл- 
ланиши, кейинчалик уни турли бўлимларга ажралиши, ҳазм йўлини узун- 
лашиши, ичак сатҳини хилма-хил бўрмалар, микроворсинкалар ҳисобига 
ҳазм сатҳини кенгайиши, ҳазм йўллари бўйлаб кўпгина безларни ривож- 
ланиши ва тишларнинг ихтисослашиши йўналишида борган. 

Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish