Қон ҳосил қилиш системасининг филогенези
. Қон ҳужайралари
организмда муҳим вазифаларни бажаради, улар жуда тез янгиланиш хусу-
сиятига эгадир. Одамнинг қон ҳосил қилиш системасини, одамда учрайди-
ган қон ҳужайралари касалликларини, билиш учун бу системанинг тарихий
ривожланишини яхши билиш керак.
Умуртқалиларнинг филогенезида уларнинг қон айланиш ва қон ҳосил
қилиш системаларининг такомиллашуви кузатилади. Масалан, балиқлар-
нинг қон ишлаб чиқарувчи аъзолари - буйрак, талоқ ичак; амфибияларда эса -
талоқ, жигар, суяк кўмиги; рептилияларда - суяк кўмиги, талоқ; қушларда -
суяк кўмиги, талоқ; сутэмизувчиларда - суяк кўмиги, талоқ, лимфа безлари
ҳисобланади.
Гемопоэз (қон ҳосил қилиш жараёни)нинг суяк тўқимасида жойлашуви,
биринчи марта амфибияларда кузатилиб, қушлар ва сутэмизувчиларда суяк
кўмиги асосий қон ҳосил қилувчи аъзога айланади. Гемопоэзнинг бундай
жойлашувининг асосий сабаблари – суякнинг гемопоэзни механик жароҳат-
дан, радиоактив нурлар ва бошқа зарарли таъсирлардан яхши сақлай олиш
хусусиятлари мавжудлиги деб таҳмин қилинади.
Қон яратувчи элементлар шартли равишда 2 гуруҳга бўлинади. Биринчи
гуруҳ ҳужайраларини морфологик жиҳатдан ажратиш қийин. Уларга қоннинг
ўзак ҳужайралари,
лимфопоэз
,
гранулопоэз
,
тромбопоэз
,
эритропоэз
нинг
бошланғич ҳужайраларини киритиш мумкин. Иккинчи гуруҳ ҳужайраларига
лимфобластлар
,
монобластлар
,
миелобластлар
,
тромбобластлар
,
мегокариобластлар
,
эритробластлар
ҳамда улардан ҳосил бўладиган ва
такомиллашиб етиладиган ҳужайралар қатори киради.
Лимфоид ҳужайралар: плазмоцитлар, моноцитларнинг ҳосил бўлиши
ҳамма синфлар вакилларида деярли бир хил кечади. Балиқларда, амфиби-
яларда ва қушларда мегакариоцит типидаги ҳужайралар учрамайди. Уларда
тромбоцитлар тромбобластлар деб аталувчи ҳужайралардан такомиллаша-
дилар. Уларнинг тромбоцитлари сутэмизувчиларникидан фарқ қилиб, ядроли
ҳужайралардир.
Эритроцитар ҳужайралар ривожланиши нормобластларгача, ҳамма
синфларда бир хил давом этади. Кейинги такомиллашув натижасида
балиқларда, амфибияларда, рептилияларда ва қушларда ядроли эритроцит-
лар ҳосил бўлади. Сутэмизувчиларда ядросиз эритроцитлар шаклланади.
Донадор ҳужайралар (гранулоцитлар) такомиллашувида анча фарқлар
кузатилади. Масалан, умуртқалиларнинг ҳар хил вакилларида бир-биридан ўз
тузилиши жиҳатидан фарқ қилувчи нейтрофиллар, эозинофиллар ва
базофиллар кузатилади. Нейтрофиллар, эозинофиллар ва базофиллар
гранулаларга эга бўлади (донодор). Нейтрофиллар–ёрқин пуштли, эозино-
филлар-қизғиш, базофиллар - тўқ кўкимтир рангда бўлади. Лимфоцит ва
моно цитларда гранулалар бўлмайди(донодор эмас).
Нейтрофил Нейтрофил Эозинофил
Базофил Лимфоцит Моноцит
Лейкоцит хиллари
Филогенезнинг қуйи босқичларида ҳужайраларнинг хилма-хиллиги
кўпроқ кузатилади. Юқори босқичда - сутэмизувчиларда бу хилма-хиллик
камайиб, турли типдаги қон ҳужайраларининг энг асосий шаклларигина
сақланиб колади. Бу ҳодиса табиий танлаш, қон ҳужайраларининг
такомиллашувига ҳам, ўз таъсирини кўрсатишининг далилидир.
Шундай қилиб, қон ишлаб чиқарувчи системанинг филогенези қон
тўқимасининг ва қон шакл элементлари структурасининг ҳамда
функцияларининг такомиллашуви йўналишида борган.
Do'stlaringiz bilan baham: |