Маъруза мавзу: Одам органлар системасининг онто



Download 1,43 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/39
Sana29.04.2022
Hajmi1,43 Mb.
#593070
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
13-маъруза Органлар системаси Онто-филогенези

ланцетник
нинг тери қоплами жуда нозик бўлиб, уни 
ташкил этувчи эпителий бир қават цилиндирсимон ҳужайралардан тузилган, 
унинг таркибида айрим без ҳужайралари ҳам учраб туради. Чин тери юпқа 
қушувчи тўқимадан иборат. 
Умуртқалилар кенжа типини вакилларида эпидермис кўп қаватли бўла 
бошлайди ва унинг остки қаватларидаги ҳужайралар доимо бўлиниб туради, 
дифференсиацияланиб боради, юқори қаватларида ҳужайралар эса тез-тез 
емирилиб(пўст ташлаб),уларнинг ўрнини янги ҳужайралар ҳосил бўлиб 
туради. Дерма қаватида тери қопламини мустахкамлигини таъминлайдиган 
бириктирувчи тўқимали толалар пайдо бўла бошлайди. Терида ҳаёт тарзига 
боғлиқ ҳолда хилма хил ўсиқчалар ҳамда турли функцияларни бажарадиган 
безлар ҳосил бўла бошлаган. 
Балиқлар
эпидермисида безлар бир ҳужайрали. Худди ланцетникдаги 
безлари каби улар сувда ҳаракатни енгиллаштирадиган шиллиқ модда ишлаб 
чиқаради. Балиқлар танаси, систематик ҳолатига боғлиқ ҳолда ҳар хил 
тузилишга эга бўлган тангачалар билан қопланган. 
Тоғайли балиқлар -
нинг тангачалари 
плакодли 
деб номланади. У тишсимон ўсимта шаклида 
бўлиб, усти эмаль билан қопланган дентиндан ташкил топган.


Плакоидли тангачаларни шаклланиши: 1 – эмаль ҳосил қилувчи ҳужайралар; 
2 - эпидермис; 3 - эмаль; 4 - склеробластлар-дентин ҳосил қилувчилар; 5 - 
дентин; 6 – дерма сўрғичлари; 
Дентин мезодермадан ривожланиб, у ташқарига сурғич шаклида ўсиб 
чиққаётган, бириктирувчи тўкимали ҳужайралар фаолияти туфайли ҳосил 
бўлади. Эмаль дентинга нисбатан қаттиқроқ ҳужайрасиз модда бўлиб, 
эпидермис сурғичларидан шаклланади ва плокоидли тангачаларни ташқи 
томондан қоплаб туради. Тоғайли балиқлар танасини бутун юзаси, шунинг- 
дек оғиз бўшлиғини, эктодермадан келиб чиққан шиллиқ қобиғи плакоидли 
тангачалар билан қопланган. Табиийки,тангачаларни оғиз бўшлиғидаги 
функцияси озиқни ушлаш билан боғлиқ, шунинг учун улар кучли ривож- 
ланган бўлиб, уларни тишлари бўлиб ҳисобланади. 
Суякли балиқлар
да тангачалари бошқача типда бўлади. У юпқа юмалоқ 
суякли пластинкалар кўринишида бўлиб, юпқа эпидермис қавати билан 
қопланган бўлади. Суякли тангача тўлиқ дерма ҳисобига ривожланади, лекин 
келиб чиқиши бўйича примитив плакоидлар билан боғланган. Қирилиб 
кетган примитив сувда ҳам қуруқда яшовчилар-стегоцефалларни териси, 
балиқларни тана қопламидаги тангачаларга ўхшаш тангачалар билан 
қопланган бўлган.



Download 1,43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish