Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 364 Kb.
bet7/13
Sana20.03.2022
Hajmi364 Kb.
#502788
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13
Bog'liq
1 В Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик асослари

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар.


"Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон республикаси қонунининг моҳияти
Ўзбекистон Республикаси мустақил демократик давлат сифатида барча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бир хилда ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси асосида ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида умумий тартибларни белгиловчи қонунлар қабул қилган.
Бутун дунёда техника тараққиёти туфайли фуқароларнинг узоғини яқин қиладиган автомобилларнинг кўпайиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар кўрилишини талаб этади. Чунки йўлларда хавфсизликни таъминланмаслиги турли хил бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлиб, фуқароларнинг тан жароҳатлари олишига, ҳаётдан кўз юмишига олиб келади. Республикамиз аҳолисини ана шундай бахтсиз ҳодисалардан сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1999 йил 19 августда Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати ҳавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.
Ушбу Қонуннинг мақсади республикамизда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Асосий вазифалари фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза этилишини, уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки, шунингдек, атроф – муҳит ҳимоя қилинишини таъминлашдир.
Республикамизда автомобилларнинг кўпайиши натижасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қўшимча чора-тадбирлар кўришни талаб қилиниши сабабли, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга ҳам тегишли ўзгартиришлар киритиш зарурияти вужудга келди.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 2013 йил 10 апрелда Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиб, янги таҳрирда қабул қилди. Ушбу Қонун 31 моддадан иборат бўлиб, унинг асосий мақсади йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Қонунда йўл ҳаракати билан боғлиқ бўлган асосий тушунчалар берилган. Жумладан, Қонуннинг 3 моддасида “Йўл” тушунчаси транспорт воситаларини ҳаракатланиши учун қурилган ёки мослаштирилган ва фойдаланиладиган ер полосаси ёхуд сунъий иншоот юзаси экани, йўл автомобиль йўлларини, шаҳар электр транспорти йўлларини ва йўлкаларини ўз ичига олиши белгиланган.
Йўл ҳаракати қатнашчиси дейилганда, йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда сифатида бевосита иштирок этаётган шахслар тушунилиши белгиланган.
Транспорт воситаси деганда одамларни, юкларни ташишга ёки махсус ишларни бажаришга мўлжалланган қурилмалар тушунилиши белгиланган.
Ушбу Қонуннинг асосий вазифаси фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза этиш бўлганлиги сабабли, Қонуннинг 4 моддасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашнинг асосий принциплари этиб фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофазаси, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шунингдек атроф муҳит ҳимоясининг устуворлиги кўрсатилган.
Йўл ҳаракати қатнашчиларининг энг масъулиятли қисми ҳайдовчилар бўлганлиги сабабли улар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш сохасидаги давлат органларини билишлари керак.
Қонуннинг 5 моддасида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари этиб:
1) Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (ҳозирда Ўзбекистон транспорт агентлиги);
2) Автомобиль йўлларини қуриш ва фойдаланиш давлат-акциядорлик компанияси (ҳозирда Автомобиль йўллари давлат қўмитаси);
3) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати белгиланган.
Ҳайдовчилар ижтимоий ҳаётда кўпроқ махсус ваколатли давлат органи бўлган Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ҳодимлари билан мулоқотда бўладилар. Шу сабабли, “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунга асосан, уларга қандай ваколатлар берилгани ҳақида тушунчага эга бўлишлари лозим.
Ушбу Қонуннинг 10 моддасига кўра Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати:
1) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
2) норматив ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
3) йўл ҳаракати қатнашчиларини ушбу қонунга ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишлари устидан назорат қилади;
4) оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларини қатнов йўналишларини белгилашда иштирок этади;
5) йўлларни, темир йўлларни кесиб ўтиш жойларини, транспорт воситаларининг конструкцияларини қуриш, реконструкция қилиш лойиҳаларига розилик беради;
6) фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади ва транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказади;
7) йўлларни ва темир йўлларни кесиб ўтиш жойларининг сақланиши, уларни йўл ҳаракатини тартибга солиш воситалари билан жиҳозланиши устидан назоратни амалга оширади;
8) йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган йўллардан ва темир йўлларни кесиб ўтиш жойларидан фойдаланишни тақиқлайди;
9) транспорт воситаларининг, йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини ва рўйхатини юритади;
10) транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи гувоҳномалар беради;
11) Қонун ҳужжатларига мувофиқ, ўзининг ваколат доирасига киритилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.
Ҳайдовчи “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун талабига мувофиқ, йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг қонуний талабларини бажаришга мажбур эканлигини билиши шарт.
Қонуннинг 12 моддасида транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги мажбуриятлари ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра транспорт воситаларининг эгалари:
1) техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиши;
2) транспорт воситаларини тегишли малакага эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар бошқаришига ижозат бериши;
3) ўз фуқаролик жавобгарлигини қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий суғурта қилдириши;
4) “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисидаги” қонун ҳужжатларига ва экологик хавфсизлик талабларига риоя этиш каби шартлар белгиланган.
Фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг вазифалари ҳам белгиланган бўлиб, Қонуннинг 20 моддасига асосан улар:
1) ҳайдовчилар ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ ташкил этиши;
2) ҳайдовчиларга меҳнат қилиш ва дам олиш учун шароит яратиши;
3) ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун шароит яратиши;
4) техник носоз транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслиги;
5) ўзига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларини ва йўл ҳаракати қоидаларини бузилишининг сабабларини таҳлил қилиши;
6) соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимларини жалб қилган ҳолда ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиши шарт эканлиги белгиланган.
Шахсий транспорт воситасини ёки ижара шартномаси асосида транспорт воситасини бошқараётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Қонуннинг 26 моддасида белгиланган бўлиб, унга кўра улар:
1) ушбу Қонун ва йўл ҳаракати қоидалари талабларига риоя этишлари;
2) йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажаришлари шартлиги белгилаб қўйилган.
Шунингдек, Қонуннинг ушбу моддасида шахсий автомобиль ҳайдовчисининг йўл ҳаракати қатнашчиси сифатида қонун ҳужжатларида назарда тутилган ўз ҳуқуқларининг чекланиши ёки бузилиши тўғрисида махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олиши каби ҳуқуқлари ҳам белгиланган.
Автомоторанспорт воситалари жамият учун ортиқча хавф манбаи бўлганлиги сабабли, уни бошқарадиган шахслар ўз ҳатти-ҳаракатларини биладиган, лозим ҳолда нотўғри ҳатти-ҳаракатлари учун жавоб бера оладиган ёшдаги шахслар бўлиши шартлиги сабабли, Қонуннинг 27 моддасида автомототранспорт воситаларининг турларига қараб, уни бошқарадиган шахсларнинг ёши белгиланган.
Жумладан,
1) мотоцикллар ва мотороллерларни ҳамда бошқа мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи - 16 ёшга тўлган шахсларга берилиши;
2) рухсат этилган тўла вазни 3500 килограммдан ҳамда ўриндиқлар сони ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари саккизтадан ошмайдиган автомобилларни бошқариш ҳуқуқи, такси бундан мустасно, 18 ёшга тўлган шахсларга берилиши;
3) такси тариқасида фойдаланиладиган автомобилларни, шунингдек йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиғи бўлган автомобилларни; трамвайлар ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқи 21 ёшга тўлган шахсларга берилиши;
4) транспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи ушбу модданинг биринчи қисми 3, 4, 5, хатбошиларида кўрсатилган транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга транспорт воситаларини бошқариш стажи 12 ойдан кам бўлмаган тақдирда берилиши назарда тутилган.
Ушбу Қонунни ижро қилиш, тегишли тоифалардаги ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тартибларини белгилаш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари қабул қилиниши орқали амалга оширилиши Қонуннинг 28 моддасида белгилаб қўйилган.
Ҳар бир ҳайдовчи “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг юқорида баён қилинган асосий талаблари ҳақида тушунчага эга бўлиши оддий фуқаро сифатида ҳам бурч ҳисобланади.
Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ, кўча ва йўл тармоқларида эркин, монеликсиз ҳаракатланиш, одам ва юк ташиш, тўхташ ва тўхтаб туриш каби ҳуқуқларга эга. Бу ҳуқуқлардан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонунининг 19 – моддасига мувофиқ, ҳайдовчи йўл ҳаракати бошқа қатнашчиларининг ҳуқуқларини чекламаслиги ёки бузмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикасининг "Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида"ги Қонуни ва "Йўл ҳаракати қоидалари" кўча ва йўл тармоқларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳуқуқларини белгилаб берувчи асосий ҳужжат ҳисобланади.

Download 364 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish