Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 364 Kb.
bet12/13
Sana20.03.2022
Hajmi364 Kb.
#502788
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
1 В Йўл ҳаракати соҳасидаги қонунчилик асослари

Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар.


Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талаблари
Ўзбекистон Республикаси ўз мустақиллигига эришгандан сўнг мамлакатимизнинг ижтимоий – иқтисодий ва сиёсий ҳаётида жуда катта ўзгаришлар юз берди. Халқ хўжалигининг барча соҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация ишлари амалга оширилди ва бу жараён изчил давом эттирилмоқда. Бу даврда кўплаб турдаги янги ишлаб чиқаришлар ҳаётга татбиқ этилди. Буни бугунги кунда Ўзбекистон дунёдаги 28 та автомобиль ишлаб чиқарувчи давлатлар сафидан мустаҳкам ўрин эгаллаганида ҳам кўриш мумкин.
Ҳозирда мамлакатимиз автомобиль саноати соҳасида жаҳон стандартларига жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган қатор корхоналар фаолият кўрсатмоқда. Хусусан, "General Motors Uzbekistan" қўшма корхонаси томонидан тўққиз русумдаги енгил автомобиллар ишлаб чиқарилаётган бўлса, "JV MAN Auto – Uzbekistan" қўшма корхонаси юк автотранспортларининг кенг турларини тақдим этмоқда. “СамАвто” масъулияти чекланган жамияти эса бир неча турдаги махсус замонавий автотехникалар ва “Isuzu” автобусларини харидорлар эътиборига ҳавола қилмоқда.
Таъкидлаш керакки, республикамизнинг йўл – транспорт коммуникация тизими ҳам шунга мос равишда ривожланиб бормоқда. Буни сўнгги пайтда йилига ўрта ҳисобда 500 – 550 километр масофада замонавий автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилаётганлиги ҳам яққол кўрсатиб турибди.
Шу ўринда яна бир рақамни алоҳида келтириб ўтиш ўринли бўлади. Бугунги кунда мамлакатимиздаги ҳар уч оиладан бири ўзининг шахсий автомобилига эга.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларидан мақсад кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, уни жаҳон андозаларига мос равишда такомиллаштириш, ўқув жараёнида янги илғор технологиялар, интерфаол усуллардан кенг фойдаланиш орқали ҳайдовчи кадрларни тайёрлашга жиддий эътибор қаратишдан иборат.
Демократик ҳуқуқий давлатда ҳар бир тармоқ ва соҳани фаолият юритиш тартиблари қонунлар билан белгиланганидек уларнинг ижросини таъминлаш учун қонуности ҳужжатлар бўлган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирликлар ва давлат қўмиталарининг Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган буйруқлари билан тасдиқланган Низом ва тартиблари тегишли соҳа ходимлари учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳисобланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибларини белгиловчи бир қатор қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3127-сонли қарори қабул қилиниб, ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Низомда Бош бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб берилган.
Ушбу қарорнинг 2 банди билан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида муҳим ўрин эгалловчи йўл белгилари, ахборот кўрсаткичлари, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ишлаб чиқариш вазифасига эга бўлган “UZAVTOYO`LBELGI”давлат унитар корхонаси ташкил этилган ва унинг вазифалари белгиланган.
Жумладан, Республиканинг барча йўлларида ўрнатилган йўл белгиларини тафтишдан ўтказиш, уларни босқичма-босқич замонавий, юқори интенсив-нур қайтарувчи қопламали йўл белгилари билан алмаштириш, яқин жойлашган объектлар хусусиятлари ва қатнов қисмининг узоқлигини ҳисобга олган ҳолда уларнинг аниқ кўриниши учун шароит яратиш имкониятини берувчи конструкцияларга мустаҳкамлашни назарда тутган ҳолда йўл ҳаракати сохасида стандартлаштириш бўйича янгиланган норматив ҳужжатларни тасдиқлаш вазифаси топширилган.
Шунингдек, Президентнинг ушбу қарори билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бош бошқармаси таъсисчи бўлган “UZAVTOMOTOBELGI”давлат унитар корхонаси ташкил қилинди.
Қарорнинг 12 банди билан Ички ишлар вазирлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2017 йил 1 декабрга қадар автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини, шу жумладан ўқув жараёни самарадорлигини ошириш ва ўқитишнинг замонавий усулларини жорий қилишни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилган.
Ушбу қарорни ижро қилиш мақсадида, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майда “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 408-сони қарори қабул қилинди.
Ушбу қарор билан “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, унда автомототранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан шуғулланадиган таълим муассасалари учун лицензия олиш тартиби жорий қилинди ва лицензия талаб ва шартлари белгиланди.
Лицензия талаб ва шартларида автомототранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрловчи барча юридик шахсларда ўқувчилар учун инновацион технологиялар билан жиҳозланган, ҳажми 40 кв/метрдан кам бўлмаган, 25 нафар ўқувчи учун етарли миқдорда стол-стуллар билан таъминланган, ёритиш ва иситиш тизимларига эга бўлган синф хоналарининг мавжуд бўлиши белгилаб қуйилди.
Шунингдек, қарор билан автомототранспорт воситалари хайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахслар ҳар бир ўқитувчини ўқув дастурлари, турли педогогик технологиялардан фойдаланиш йўриқномаларини ўз ичига олган батафсил технологик хариталар билан таъминлаш, таълим олувчилар учун давлат талабларига мувофиқ уч ўлчамли, анимацион эффектлар ва видеоконтетга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжуд бўлиши белгиланди.
Қарор билан 2-илова сифатида “Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланиб, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини “A”, “B”, “C”, “ВC”, “D,” “BE”, “CE”ва “DE” тоифалар бўйича тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартиблари белгиланди.
Мазкур Низомнинг 3 бобида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида имтиҳонларга қўйиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби белгиланиб, ўқиш муддати якунида “А” тоифадаги мототранспорт воситасини бошқариш хуқуқига эга бўлиши учун 16 ёшга, “В” ёки “С” тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 18 ёшга, “D” тоифадаги автотранспорт воситасини, трамвай ва тролллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 21 ёшга тўлган шахсларга ҳудудий ЙҲХБнинг Р ва ИОБда имтиҳонлар топширишга рухсат этилиши белгиланди.



Download 364 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish