Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 0,84 Mb.
bet16/27
Sana26.05.2022
Hajmi0,84 Mb.
#609702
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27
Bog'liq
9. В - Ташишларни ташкил этиш

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар.


Марказлаштирилган юк ташишнинг ташкилий шакллари
Амалда марказлаштирилган юк ташиш тизимининг қуйидаги: юк жўнатувчилар орқали, тармоқлар бўйича, транспорт ташкилотлари орқали, ҳудудий ва шаҳарлараро ташкилий шакллари мавжуд.
Жўнатувчилар томонидан юк ташишни марказлаштиришда юк ташишга талабнома бериш ҳамда ташиш ва ор­тиш ишлари жўнатувчиларнинг ўз кучи ва воситалари орқали бажарилади. Юкни қабул қилиш, тушириб олиш қабул қилувчилар зиммасида бўлади. Транспорт бажарган ишига юк жўнатувчи, яъни талабнома берувчи ҳақ тўлайди. Бажарилган ташиш ишлари ва юкни ортиш ишларига юк эгаси, товарнинг нархига қўшимча ҳақ тўлаш йўли билан ҳисоблашади. Юкни кузатиб бориш ҳақи шартномада белгиланганга қараб ҳисоб-китоб қилинади. Бунда автотранспорт саройининг вазифаси талабномага биноан транспорт воситаларини ажратишдангина иборат бўлиб, ташишнинг қандай бажарилаётганига таъсир этолмайди. Бундай шаклда юк ташишнинг иқтисодий самараси асосан жўнатувчи омбори олдида юк ортишни кутиб туришни бартараф этиш ва ортиш операциясини механизациялаш ҳисобига бўлади. Бу эса транспорт воситаларининг иш умумини ошириш билан бирга, уларга бўлган талабни камайтиради.
Жўнатувчилар томонидан юк ташишни марказлаштиришнинг жиддий камчиликлари ҳам бор: юк ташишни маршрутлаш ва уларни ташкил этиш жўнатувчилар зиммасидадир. Жўнатувчилар эса фақатгина ўз юкини вақтида етказиб беришига қизиқади, транспорт воситасини орқа томонга юришида ундан фойдаланиш билан қизиқмагани сабабли, йўл қатновидан фойдаланиш коэффициенти 0,5 дан ошмайди. Агар нолинчи (бўш) қатновлар ҳисобга олинса, ундан ҳам камроқ бўлади. Бундай марказлаштирилган усулда юк ташишни ташкил этиш аҳоли ҳудудида биргина жўнатувчи бўлгандагина ҳамда йўл қатновидан фойдаланиш коэффициенти чегараланган, юк ташувчи махсуслаштирилган автомобиллардан фойдаланишда тавсия этилади.
Марказлаштиришни тармоқлар бўйича ташкил этиш шакли маҳсулотларни сотувчи идоралар бўлишини назарда тутиб, бунда мазкур идоралар бир хил маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг тайёр маҳсулотларини сотиш ва уларни мар­казлаштирилган усулда барча истеъмолчиларга етказиб бериш ишларини бажаради. Бунда маҳсулотларни сотишни ташкил этувчи идоралар, масалан, курилиш материаллари ишлаб чиқарувчи саноатда бир гуруҳ ғишт заводлар, темир-бетон конструкциялари ишлаб чиқарувчи заводлар ва ҳ.к., нефть маҳсулотлари, ун тайёрловчи катта тегирмонлар маҳсулотини сотиш ва марказлаштирилган усулда уларни барча истеъмолчиларга етказиб бериш билан шуғулланади. Юкларни ташиш билан боғлиқ барча харажатларни юк қабул этувчи (эга)лар етказиб бе­рилган маҳсулот қиймати билан бирга уларни сотувчи идорага тўлайди. Бундай идоралар эса транспорт саройлари бажариши билан боғлиқ харажатларни тўла-тўкис тoлайди.
Транспорт ташкилотлари орқали юкларни марказлаштириб ташиш шакли автотранспорт саройларида юкларни марказлаштириб ташиш (маркетинг) хизматини жорий этишни назарда тутади. Бундай хизмат барча юк жўнатувчилар билан улар юкларини марказлаштирилган усулда ташиб бериш ҳақида шартнома тузиб, барча истеъмолчилар билан юк­ларни етказиб бериш чизмасини биргаликда тузади. Айрим ҳолларда шартнома юк истеъмолчилари билан тузилиб, улар ваколатномаси (ишонч қоғози) асосида юкларни жўнатувчилардан қабул этиб бўлиб, истеъмолчиларга ўз вақтида етказиб беради. Марказлаштирилган юк ташиш хизмати режа-наряд тузиб, ташиш учун зарур транспорт воситаларини ажратади. Марказлаштирилган юк ташиш тизимннинг транспорт шакли анчагина мураккаб, аммо кўп афзалликларга эга: юк қабул этувчилар ташиш вазифасидан озод этилади; юк жўнатувчилар ташиш-транспорт ишларини ташкил этишдан озод қилинади, яъни улар ўз юкларини юқорида баён этилган хизматга топширади. Бундан ташқари, транспорт воситаларининг ортиш-тушириш операцияларида унумсиз туриши йўқотилади ва шунинг ҳисобига уларнинг иш унуми ошади; транспорт воситаларини олдиндан белгиланган маршрутларда чизма ёки аниқ жадвал асосида ишлатиш ва бошқа имконлар яратилади.
Юк ташишни марказлаштирилган усулда ташишни таш­кил этишнинг ҳудудий шакли шундан иборатки, йирик шаҳар ёки иқтисодий туманлар ҳудудида юк ташишни марказлаштиришнинг ягона маркази, яъни марказий диспетчерлик хизмати (МДХ) (марказий эксплуатация хизмати) ташкил этилиб, мазкур ҳудуддаги барча АТСларга юк та­шишда кўмаклашади. МДХ барча юк эгалари (кўпинча юк жўнатувчилар) билан юк ташиб бериш шартномаси тузиб, уларни бажариш учун тезкор юк ташиш режасини ишлаб чиқади, транспорт воситаларини оқилона ишлатиш маршрутлари ва ҳаракат чизмасини белгилайди, транспорт воситалари тури ва улар миқдорини аниқлайди. Ҳудуддаги ҳар қайси АТС мижозлар билан бевосита боғланмайди, улар­нинг асосий вазифаси МДХ ихтиёрига эртаси куни ишга чиқарилувчи транспорт воситалари тури, маркаси ва сони бўйича ахборот беришдан иборат бўлади. Белгиланган иш маршрутларига биноан МДХ томонидан ҳар бир автомо­биль учун йўл варақаси ёзилиб, унда транспорт воситаси тури, маркаси ва ҳайдовчига кунлик топшириқ белгилаб берилади. Айни иш варақасига биноан автомобиллар ишга чиқарилади. Ташиш иши тамомлангандан сўнг автомобиллар АТС га қайтганида ҳайдовчилардан диспетчер тўлдирган йўл варақаси ва ундаги маълумотларни тасдиқловчи товар-транспорт ҳужжати қабул этиб олиниб, ундаги ёзувларнинг тўғрилиги текширилади ва улар МДХ ишловига берилади. Йўл варақаси ва товар-транспорт ҳужжатлари ишлови на- тижалари автотранспорт саройига юборилади.
Юк ташиш билан боғлиқ ҳисоб-китобларни МДХ бажаради. Бунда МДХ, юк жўнатувчилар олдида АТСларнинг ягона вакили, АТСлар учун эса ягона юк ташиш ташкилот­чиси вазифасини бажаради. АТСлар мустақил баланс ҳуж- жатига эга бўлиб, хўжалик ҳисобида ишлайди.

Download 0,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish