Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 0,5 Mb.
bet11/24
Sana26.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#609440
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24
Bog'liq
2 В Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар


Ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлиги

Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлиги учун амалдаги қонунчиликка кўра транспорт воситалари ҳайдовчиси сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилишидан ташқари оддий фуқаро сифатида бошқа шахсларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига моддий, маънавий зарар етказганлиги учун фуқаролик жавобгарлигига тортилиши мумкин.


Фуқаролик жавобгарлигининг тартиб ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик Кодексида, етказилган зарарни ундириш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал Кодексида, юридик шахсларга етказилган зарарларни ундириш тартиблари Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал Кодексида белгилаб берилган.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 57 бобида зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар, мажбуриятларни бажариш, мажбуриятлардан озод қилиш шартлари, вояга етмаган фарзандлар томонидан етказилган зарар учун уларнинг ота-оналарини фуқаролик жавобгарлиги, ошиқча хавф манбаи ҳисобланадиган транспорт воситаларини йўл ҳаракати қоидаларини бузиб бошқарилиши натижасида жабрланувчининг ҳаётига, соғлиғига, мулкига етказилган моддий зарарларни ундириш ҳамда ушбу йўл-транспорт ходисаси туфайли жабрланувчига етказилган маънавий зарарни қоплаш мажбуриятлари белгиланган.
Фуқаролик Кодексининг 985 моддасида зарар етказганлик учун жавобгарликнинг умумий асослари белгиланган бўлиб, унга кўра ғайриқонуний ҳаракат ёки ҳаракатсизлик туфайли фуқаронинг шахсига ёки мол-мулкига етказилган зарар, шунингдек, юридик шахсга етказилган зарар, шу жумладан бой берилган фойда зарарни етказган шахс томонидан тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим деб, Қонун нормаси белгиланган.
Ушбу нормани автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларига нисбатан олиб тушунтирилса, “ғайриқонуний ҳаракат” деганда, ҳайдовчининг транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариши, светофорнинг тақиқловчи ишорасида ўтиб кетиши, маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш кабилар тушунилиши керак. “Ғайриқонуний ҳаракатсизлик” дейилганда эса автотранспорт воситаси ҳайдовчисининг йўлида хавф пайдо бўлганда, масалан, ёш болаларқатнов қисмига югуриб чиқиб қолганда транспорт воситасини тўхтатиш чорасини кўрмаслиги, огоҳлантирувчи ишора бермаслиги, жабрланувчига ёрдам кўрсатмай воқеа жойидан кетиб қолиши каби ҳаракатсизликлар тушунилади.
Ҳайдовчи жабрланувчига етказилган зарар учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилишидан ташқари, фуқаролик жавобгарлигига тортилиб, етказилган моддий ва маънавий зарарни қоплаши керак.
Ҳайдовчи автомототранспорт воситасини йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмай бошқариши оқибатида жабрланувчига, бошқа жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкига етказган зарарни Фуқаролик Кодексининг 999 моддасига асосан, фаолияти теварак атрофдагиларга ошиқча хавф туғдирадиган юридик шахслар ва фуқаролар, яъни транспорт воситаларининг эгалари ошиқча хавф манбаи етказган зарарни, агар зарар бартараф қилиб бўлмайдиган куч ёки жабрланувчининг қасддан қилган ҳаракати оқибатида юзага келганини исботлай олмаса, тўлаши шарт.
Зарарни тўлаш мажбурияти ошиқча хавф манбаига мулк ҳуқуқи, хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи ёҳуд бошқа ҳар қандай қонуний асосда, яъни мулкий ижара шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берадиган ишончнома, тегишли органнинг унга ортиқча хавф манбаини топшириш тўғрисидаги фармойишига кўра эгалик қилувчи юридик шахс ёки фуқарога юкланади.
Ошиқча хавф манбаларининг эгалари бу манбаларнинг бир-бирига таъсири натижасида учинчи шахсларга етказилган зараручун Фуқаролик Кодексининг 999 моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган асослар бўйича солидар тартибда жавобгар бўлишлари белгиланган.
Амалдаги қонунчиликка кўра, ҳайдовчилар содир қилган ҳаракат ва ҳаракатсизлиги учун жабрланувчиларга ёки юридик шахсларга етказган зарарни ихтиёрий равишда тўлашлари, тўланмаган зарарлар эса мафаадор шахснинг ёки тегишли ваколатли органларнинг даъво арзиларига асосан суд томонидан ундирилиши белгиланган.
Ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузишлари оқибатида жабрланувчининг соғлиғига зарар етказилганда Фуқаролик Кодексининг 1006 моддасига кўра унинг даволаниши, дори-дармонлар сотиб олиши, протез қўйдирилиши, иш ҳақини йўқотиши кабилар туфайли кўрилган зарарларнинг ўрнини қоплаши шарт.
Ҳайдовчи томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисаси туфайли жабрланувчи вафот этган тақдирда, Фуқаролик Кодексининг 1016 моддасига асосан дафн этиш учун зарур бўлган харажатларнинг ўрнини бу харажатларни қилган шахсларнинг даъво талабига кўра тўлашлари шарт.
Фуқаролик Кодексининг талабига кўра ҳайдовчининг ноқонуний ҳаракати ва ҳаракатсизлиги туфайли жабрланувчининг ҳаётига, соғлиғига етказилган зарар оқибатида йўқотилган иш ҳақи ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлиги туфайли етказилган зарар, шунингдек боқувчисини йўқотилганлиги туфайли етказилган зарарлар ҳам фуқаролик тартибида ундирилиш масаласи қўйилиши мумкин.
Ҳар қандай йўл-транспорт ҳодисаси бўйича ушбу ҳолат кимнинг айби билан келиб чиққанлиги аниқланади. Айрим ҳолатларда ушбу ҳодисага йўловчи ёки пиёданинг ноқонуний ҳаракати ёки қасддан қилинган ҳаракати сабаб бўлгани аниқланиши мумкин.
Масалан, харакатланиб кетаётган транспорт воситасининг йўлига бир шахс бошқа бир шахсни қасддан итариб юбориши мумкин ёки айрим ҳолларда ўз жонига қасд қилмоқчи бўлган шахс транспорт воситаси йўлига ўзини ташлаб жонига қасд қилмоқчи бўлиши мумкин.
Бундай ҳолларда автомототранспорт воситаси эгаси жабрланувчининг ҳаётига, соғлиғига мулкига етказилган зарарни ўрнини қоплашга мажбур бўлмайди.
Автомототранспорт воситаларини бошқаришда йўл ҳаракати қоидаларини бузилиши оқибатида жабрланувчига моддий зарардан ташқари маънавий зарар ҳам етказилиши мумкин.
Фуқаролик Кодексининг 1021 моддасида маънавий зарарни ундиришни умумий қоидалари белгиланган.
Унга кўра, маънавий зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан, яъни транспорт воситасида етказилган бўлса, зарар етказувчининг айбидан қатъий назар қопланиши шартлиги белгиланган.
Ушбу Кодекснинг 1022 моддаси талабига кўра маънавий зарар пул билан қопланади. Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган даражасига қараб суд томонидан аниқланади. Маънавий зарарнинг тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъий назар қопланади.
Демак, юқорида баён қилинган амалдаги қонунчилик талабидан ҳар бир ҳайдовчи хабардор бўлиб, ўзини, оила аъзоларини моддий зарар кўришининг олдини олиш учун йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиб, бошқаларга моддий ва маънавий зарар етказилишига йўл қўймасликка ҳаракат қилиши керак.

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish