Маъруза машғулотининг технологик картаси



Download 0,5 Mb.
bet24/24
Sana26.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#609440
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
2 В Ҳайдовчининг ҳуқуқий жавобгарлиги

Машғулот якуни:
1. Фаол иштирок этган таълим олувчиларни баҳолайди ва рағбатлантиради.
Уйга вазифани берилиши:
2. Келгуси машғулотга вазифа ва уни бажариш юзасидан йўриқнома беради.

Баҳолари билан танишади


Топшириқни ёзиб оладилар



Визуал материаллар


Автомототранспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини
мажбурий суғурта қилиш

Автомототранспорт воситаси ошиқча хавф манбаи бўлганлиги сабабли ҳаётда айрим ҳолларда ҳайдовчилар томонидан йўлҳаракати қоидаларини бузиш оқибатида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулкига зарар етказилиши мумкин.Ушбу зарарни транспорт воситасини бошқарган шахс ўзининг мулкий аҳволидан келиб чиқиб бирданига қоплай олмаслиги мумкин.


Шу сабабли, жабрланувчиларга етказилган моддий зарарнинг қопланишини таъминлаш мақсадида автомототранспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий равишда суғурта қилиш зарурияти туғилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 918 моддасига асосан, бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ўзининг ёки бундай жавобгарлик юкланиши мумкин бўлган бошқа шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин.
Фуқаролик кодексининг 922 моддасида бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши эҳтимолини назарда тутиб мажбурий суғурта шартномаси тузиш белгилаб қўйилган.
Фуқаролик Кодексида суғурта шартномаларининг барча турлари умумий асосда берилганлиги сабабли транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тартибларини белгиловчи алоҳида Қонун ишлаб чиқиш зарурияти вужудга келган.
Шу сабабли, 2008 йил 21 апрелда “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.
Ушбу Қонун 6 боб 41 моддадан иборат бўлиб, 1 моддасида ушбу Қонуннинг мақсади транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги белгиланган.
Қонуннинг 4моддасида мажбурий суғуртанинг асосий принциплари белгиланган бўлиб, улар 1) умумийлик, 2) мажбурийлик, 3) жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига етказилган зарар ўрнини қопланилишини кафолатлашдан иборатлиги белгиланган.
Қонуннинг 6 моддасида фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти 1) энг катта конструктив тезлиги соатига 20 километрдан ошмайдиган; 2) тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми эллик куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёҳуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари 3) қуролли кучларнинг хўжалик фаолиятида фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобилларидан ташқари транспорт воситалари, 4) чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситаларига халқаро шартномалар асосида мажбурий суғурта қилинган бўлса уларга нисбатан тадбиқ этилмаслиги белгиланган.
Ушбу моддада транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келганда 10 кун ичида транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий равишда суғурталаниши белгиланган.
Қонуннинг 8 моддасида суғурта ҳодисаси ҳисобланмайдиган фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиш ҳолатлари баён қилинган.
Қонуннинг 9 моддасида мажбурий суғурта шартномасини амал қилиш муддати бир йил этиб белгиланган.
Ушбу Қонуннинг ижросини таъминлаш ва суғурта тартибларини белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 24 июндаги 141-сонли қарори билан “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидалари” тасдиқланган.
Қоидаларнинг 2 бандида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича барчага зарур бўладиган асосий тушунчалар берилган бўлиб, улар қуйидагилар:
транспорт воситасининг эгаси – транспорт воситасининг мулкдори, шуниндек транспорт воситасига хўжалик юритиш ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқида ёхуд бошқа Қонуний асосда (мулк ижараси шартномаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома, тегишли органнинг мазкур шахсга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома, тегишли органнинг мазкур шахсга транспорт воситасини топшириш тўғрисидаги фармойиши ва шу кабилар) эгалик қилувчи шахс. Ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариши туфайли, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд ўзга эгаси билан меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномаси асосида транспорт воситасини бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси ҳисобланмайди;
ҳайдовчи – транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўрганилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи ҳисобланади;
транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси– суғурта шартномаси бўлиб, унга кўра суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ушбу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади;
транспорт воситасидан фойдаланиш – транспорт воситасидан унинг йўлларда (йўл ҳаракатида), шунингдек уларга туташ, транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган ҳудудларда ҳаракатланишидан иборат бўлган фойдаланиш. Транспорт воситасига ўрнатилган ва транспорт воситасининг ҳаракатланишда иштирок этиши билан узвий боғлиқ бўлмаган ускуналардан фойдаланиш транспорт воситасидан фойдаланиш ҳисобланмайди;
компенсация тўловлари – мажбурий суғурта бўйича суғурта тўловини амалга ошириш мумкин бўлмаган ҳолларда, жабрланувчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига амалга ошириладиган тўловлар;
жабрланувчи – транспорт воситаси бошқа шахс томонидан фойдаланилаётганда ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказилган шахс;
махсус давлат белгиси – мажбурий суғурта қилиш шартномасида мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси билан бирга суғурта қилдирувчига бериладиган ва транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлиги суғурта қилинганлигини кўрсатадиган белги;
суғурта қилдирувчи – суғурталовчи билан мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузган транспорт воситасининг эгаси;
суғурта мукофоти – суғурта қилдирувчи мажбурий суғурта қилиш шартномасига мувофиқ суғурталовчига тўлаши шарт бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта пули – бу шундай суммаки, суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда етказилган зарарнинг ўрнини унинг доирасида жабрланувчига (унинг меросхўрига ёки ҳуқуқий ворисига) қоплаш мажбуриятини олади;
суғурта товони – суғурталовчи мажбурий суғурта қилиш шартномасига мувофиқ суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчига унинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобига суғурта пули доирасида тўлаши шарти бўлган пул маблағлари суммаси;
суғурта полиси – мажбурий суғурта қилишни амалга оширишни тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат;
суғурта ҳодисаси – мажбурий суғурта қилиш шартномасига кўра транспорт воситасидан фойдаланишда жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган, суғурта қилдирувчининг суғурта товонини амалга оширишига сабаб бўладиган зарар бўйича жавобгарлиги суғурта қилинган, суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахснинг фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши;
суғурталовчи – мажбурий суғурта қилишга ҳақли тижорат ташкилоти бўлган юридик шахс;
транспорт воситаси – йўлларда одамларни, юкларни ёки ўзига ўрнатилган асбоб-ускуналарни ташиш учун мўлжалланган қурилма.
Қоидаларнинг 7 бандида қуйидаги ҳолатлар суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди ва зарар суғурталовчи томонидан тўланмаслиги белгиланган:
мажбурий суғурта бўйича суғурта полисида кўрсатилмаган транспорт воситасидан фойдаланишда зарар етказиш;
маънавий етказилган зарар ва (ёки) бой берилган фойданинг ўрнини қоплаш бўйича мажбуриятнинг юзага келиши;
транспорт воситасидан махсус ажратилган жойларда мусобақалар, синовлар ёки ўқув ҳайдови давомида фойдаланишда зарар етказилганлиги;
атроф муҳитнинг ифлосланиши;
ташилаётган юк таъсирида зарар етказилиши, агар бундай жавобгарлик мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига мувофиқ мажбурий суғурта қилиниши керак бўлса;
ходимлар хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажараётганда уларнинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилиши, агар бу зарарнинг мажбурий суғуртанинг тегишли тури тўғрисидаги Қонун ҳужжатларига мувофиқ қопланиши лозим бўлса;
ходимга зарар етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарнинг ўрнини иш берувчи томонидан қоплаш бўйича мажбурияти;
йўловчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зиён етказилганлиги туфайли келиб чиққан зарарларнинг ўрнини ташувчи томонидан қоплаш мажбурияти;
ҳайдовчининг ўзи бошқараётган транспорт воситасига ва унинг тиркамасига, уларда ташилаётган юкка ва (ёки) уларга ўрнатилган асбоб-ускуналарга зарар етказилганлиги;
юкни ортиш ёки туширишда, шунингдек транспорт воситаси мазкур транспорт воситасининг эгаси бўлган корхона, муассаса ёки ташкилот ҳудудида ҳаракатланганида зарар етказилганлиги;
нодир ва бошқа ноёб буюмлар, меъморий ёдгорликлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ва металлардан ишланган буюмларга, диний қадриятга эга буюмлар, санъат асарлари, қўлёзмалар, ноёб аудиовизуал асарларга ҳамда интеллектуал фаолиятнинг бошқа маҳсулларига, қимматбаҳо қоғозларга, нақд пулларга, шу жумладан чет эл валютасига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг йўқ қилинганлиги;
жабрланувчиларнинг суғурта ҳодисаси юзага келишига қаратилган қасддан қилинган ҳатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар.
Ушбу кўрсатилган ҳолларда транспорт воситаси эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги юзага келган тақдирда етказилган зарарнинг ўрни улар томонидан қонун хужжатларига мувофиқ қопланиши керак.
Йўл ҳаракатида қатнашаётган транспорт воситаси ҳайдовчисида мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси мавжуд бўлиши, транспорт воситасининг ўзида эса махсус давлат белгиси ўрнатилган бўлиши шарт.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ҳар бир транспорт ҳайдовчиси суғурта шартномаси бўйича жабрланувчига етказилган зарарни тўланишини таъминлаши учун нималар қилишни билиши керак. Улар Қоидаларнинг 34 бандида белгиланган:
суғурта қилдирувчи (фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурталанган бошқа шахс) ёки унинг ваколатли вакили суғурта ҳодисаси содир бўлганда: жабрланувчига (унинг меросхўрларига ёки ҳуқуқий ворисларига) йўл-транспорт ҳодисаси кунидан бошлаб уч календарь кундан кечиктирмай суғурта полисининг нусхасини топшириши;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг етиб келишини кутиши, имкони борича йўл-транспорт ҳодисаси гувоҳларининг фамилияси ва манзилини ёзиб олиши;
йўл-транспорт ҳодисасидан кейин 72 соатдан кечиктирмай, содир бўлган ҳодиса ҳақида ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ ёзма шаклда, суғурта полисининг нусхасини илова қилган ҳолда суғурталовчига (унинг филиалига) йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги ва транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилган жойдаги давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига билдириши керак. Билдиришномада ҳодисанинг хусусияти, содир бўлган пайти, кўрилиши тахмин қилинган зарарнинг миқдори, йўл-транспорт ҳодисасига алоқадор барча шахсларнинг, шу жумдадан тахмин килинган даъвогарларнинг номлари ва манзилларига тааллуқли ахборот имкон қадар тўлиқ ҳажмда, шунингдек суғурта қилдирувчи ҳодиса ҳақида илк маротаба қай тарзда хабардор бўлганлиги ва суғурта қилдирувчининг нега ҳодисани талабнома билдиришга сабаб бўлиши мумкин деб ҳисоблашига оид тафсилотлар мажбурий тартибда кўрсатилиши керак;
суғурталовчига суғурта ҳодисаси муносабати билан унга нисбатан қўйилаётган барча талаблар ёки унга қарши бошланган суд муҳокамаси тўғрисида дарҳол хабар қилиши, зарар етказилиши ҳолатлари тўғрисидаги барча маълумотларни ва ваколатли органлардан олинган, суғурта ҳодисасининг сабаблари ҳамда оқибатларини, зарарнинг хусусияти ва миқдорини белгилаш учун зарур бўлган ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этиши;
зарарнинг олдини олиш ва (ёки) камайтириш юзасидан мумкин бўлган барча чораларни кўриши керак.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш Қоидаларида суғурта тўловининг миқдори, уни тўлаш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар ҳамда тўлаш тартиблари белгилаб берилган.
Жумладан, Қоидаларнинг 35 бандига асосан ўзининг суғурта тўлови ҳуқуқидан фойдаланиш ниятида бўлган жабрланувчи (унинг меросхўри ёки ҳуқуқий вориси) суғурталовчига ўз ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини суғурта пули доирасида қоплаш тўғрисида талаб билан ёзма аризани жўнатиш шартлиги белгиланган. Қоидаларнинг 36 бандида ариза жабрланувчининг яшаш жойидаги ёҳуд йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойдаги суғурталовчига ёки унинг филиалига жўнатилиши кўрсатилган.
Аризада суғурта полиси (агар бўлса), зарар етказилганлик фактини ва зарар миқдорини тасдиқловчи ҳужжатлар, жабрланувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар қўшилиши керак.
Қоидаларнинг 39 бандида жабрланувчининг мол-мулкига зарар етказилганда суғурта тўлови суғурта пулининг 35 фоизидан ошмаслиги, 48 бандида жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда суғурта товонининг миқдори суғурта пулининг 65 фоизидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида бир нечта жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказилганда ҳар бир жабрланувчига (унинг меросхўрига) тегадиган суғурта товонининг миқдори ҳар бир жабрланувчининг ҳаёти ёки соғлиғига ётказилган зарарнинг даражасига мутаносиб равишда, лекин суғурта пулининг 65 фоизидан ортмаган миқдорда тўланади.
Суғурта суммаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16 мартда 222-сонли қарори билан 40 миллион сўм миқдорида белгиланган.
Ҳуқуқий саводхонликни ошириб бориш нафақат ҳар бир фуқарони, жумладан ҳайдовчини ҳам ўзини ўзи ҳимоя қилинишини таъминлайди.


Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish